Замонавий таълим / современное образование 014, Азимов А. Э
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 1.73 Mb. Pdf ko'rish
|
talim-tizimini-moliyalashtirishning-horizh-tazhribasi
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2
таъсир кўрсатади. Шу сабабдан, талабалар учун таълим хизматларининг пулли бўлиши ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишнинг муҳим омили деб қаралади. Сўнгги йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат олий мактабида ҳам жаҳоннинг бир қатор ривожланган мамлакатларидаги каби бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан биргаликда фойдаланишни кўзда тутувчи кўп каналли молиялаштириш кузатилмоқда. Олий таълим тизимида кўп каналли молиялаштириш изчил амалга оширилаётган даврда бепул олий таълим ё танлов шартлари билан ёки маълум бир ижтимоий мезонлар билан чеклаб қўйилган ижтимоий неъматга айланади. Бизнингча, талабаларнинг аксарияти учун таъ- лим хизматларининг пуллик бўлиши қўшимча солиқ ёки бошқа имтиёзлар бериш тизими билан бирга табиий ҳол ҳисобланиши лозим. Давлат таълим муассасаларида шартнома асосидаги қабул улушининг ортиши уларнинг таълим хизматлари бозорига янада фаол жалб қилинишига олиб келмоқда. Эҳтимол, бундай шароитда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ижтимоий сиёсат ва иқтисодиётни модернизациялаш соҳасидаги фаолият режа- сида кўзда тутилганидек, давлат таълим муассасасининг ҳуқуқий мақомини ўзгартириш заруратга айланиши мумкин. Натижада ўқув муассасаларининг ташкилий-ҳуқуқий шакл- ларидан қатъий назар, мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини танлов асосида тақсимлашни жорий қилиш мумкин бўлади. Давлат назоратининг бош функцияси давлат дипломи ёки шаҳодатномаси билан тасдиқланадиган таълим стандартини таъмин- лашдан иборатдир. Айнан шу стандарт меҳнат бозорида ишчи кучининг нархини белгиловчи омиллардан бири сифатида тан олинади. Таълим муассасалари устидан марказлашган назорат ўрнатиш анъаналарининг сақланиб келаётганлиги, баъзи мутахассислар томонидан бу ҳолат танқид остига олиниши мумкин бўлса- да, таълим тизимининг бугунги ҳолатидаги энг характерли ва, бизнингча, ижобий жиҳа- тидир. Ушбу омилнинг таъсири макро- ва микромиқёсда турлича намоён бўлади. Айрим таълим муассасалари учун давлат томонидан уларнинг, аввало, хўжалик мустақиллигининг чекланиши жиддий тўсиқдир. Давлат назорати таълим тармоғи учун бутун тизимнинг самарадорлигини сақлаб қолиш гарови бўлса- да, бу назоратнинг шакллари ижтимоий ҳаётнинг ўзгарувчан шароитларига ҳар доим ҳам мос келавермайди. Ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ иттифоқнинг умумий ва олий касбий таълим тизими дунёда энг яхши тизимлардан бири ҳисобланар эди. Марказлашган режалаштириш тизимининг мавжудлиги, бюджетдан молиялаштиришнинг етарли даражадалиги, мамлакат миқёсида ягона таълим маконининг шаклланганлиги, ўқув режалари ва дастурларининг бир хиллиги ва етарлича юксак даражадалиги бунинг асосий сабаблари эди. Шунинг учун жойларда ушбу режа ва дастурларнинг ижроси сифат жиҳатдан турлича бўлиши муқаррар бўлишига қарамай, аҳолининг ўртача таълим даражасининг етарлича юқори бўлишини таъминлашга эришилар эди. Самарадорлик нуқтаи назаридан, собиқ иттифоқ таълим тизими ривожланган ғарб мамлакатлари билан бемалол рақобатлаша оларди. Масалан, ишчи кучининг ўртача ўқиш даври камида 12 йил бўлган АҚШда таълимнинг сифати билан боғлиқ бўлган жиддий муаммолар мавжуд. Бунинг сабаби мазкур соҳада марказлашган, тўлақонли марказлашган бошқарувнинг йўқлиги, деб тахмин қилиш мумкин. АҚШда 15 мингдан ортиқ мустақил мактаб округлари бор бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эгадирлар 1 . Университетлар ва бошқа ўқув юртларининг мустақиллиги эса янада эркинроқдир. ЕИ мамлакатларининг аксарияти ва Японияда таълимнинг бошқарув тизими марказлашган умуммиллий характерга эгадир. Таълим сифатининг давлат томонидан кафолатланиши ҳар доим юқори баҳолаб келинган Ўзбекистонда ҳам бу тамойилдан воз кечишга зарурат йўқ. Ислоҳотлаштиришнинг ҳар қандай ва- рианти да ҳам бюджет маблағлари, уларнинг келиб тушиш каналлари ва тақсимот тартиби турлича бўлса ҳам, ҳали анча пайтгача таълим молиявий ресурсларининг катта қисмини ташкил қилаверади. 1 Шеннон Б. Молд, Грегори Дж. Брок. Финансиро- вание школьного образования: опыт США. Научно- аналитический обзор. – М.: ИНИОН АН СССР, 1988. 19 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling