Замонавий таълим / современное образование 014, Азимов А. Э
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 1.73 Mb. Pdf ko'rish
|
talim-tizimini-moliyalashtirishning-horizh-tazhribasi
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2
Таълимнинг пуллик бўлиши талабалар ва уларнинг оилаларига кўрсатиладиган ёрдам- нинг турли шакллари билан тўлдирилиб, бу ёрдам давлат томонидан, нодавлат тузил- малар ва олий ўқув юртларининг ўзлари томонидан кўрсатилиши мумкин. Талабаларга кўрсатиладиган ёрдамнинг нодавлат шаклларига қуйидагиларни киритиш мумкин: грантлар тизими; фирмалар томонидан танловлар якунларига кўра ажратиладиган стипендиялар; болаларнинг таълими учун уларнинг ота-оналари билан имзоланган суғурта шартномалари бўйича тўловни амалга ошириш (таълим харажатларини суғурталаш); тижорат банклари ва халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган талабаларни кредитлаш дастурлари. Ниҳоят, ОЎЮларнинг ўзлари ҳам аъло даражада ўзлаштирувчи талабаларга таълим тўловлари ва хусусий грантлар учун чегирмалар тақдим қилишлари мумкин. Муайян таълим муассаси томонидан белги- ланадиган таълим учун тўлов миқдори таълим хизматининг реал қийматига айнан мос келиши шарт эмас. Аслини олганда, бу – бозор нархи бўлиб, қийматдан унинг сарфий ифодасида анча кенг оралиқда ўзгариб туриши мумкин. Таълим жараёни билан боғлиқ реал харажатлар, аввал айтиб ўтилганидек, қисман бюджет маблағлар ҳисобига қопланиши мумкин. Мавжуд муаммолар билан бир қаторда, алоҳида мақомга эга бўлган шахслар (аҳолининг ижтимоий заиф табақаларининг вакиллари, ҳарбий хизматчилар) давлат томонидан, нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) томонидан ҳимояланиб, уларга ёрдам кўрсатилаётганлиги қувонарли ҳолдир 1 . Масалан, ёшларга мамлакат олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга киришга имкон берувчи янги имкониятлар очилди. Аҳолининг кам таъминланган табақаларини қўллаб-қувватлаш бўйича турли ННТ мавжуд бўлиб, улардан бири ўзига хос фаолият соҳаси – ногирон талабаларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Ногирон талабалар уюшмаси 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ–213-сонли «Ўзбекистон Республика- си Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори. барча турдаги ногиронларга, аҳолининг кам таъминланган табақаларига ёрдам кўрсатади. Унинг фаолияти ногирон талабалар учун янги иш жойлари ташкил қилиш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгандир 2 . Таълим муассасасининг барча харажат- ларини шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин: таълим жараёнининг жорий харажат- лари (аввало, иш ҳақи, талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш); бино, иншоотлардан фойдаланиш харажатлари, коммунал хизматлар учун тўловлар ва моддий-техник базани ри- вож лантиришга йўналтирилган капитал қўйил- малар (тараққиёт бюджети). Айни пайтда, бюджет ресурсларининг чекланганлиги дав лат таълим муассасаларининг турли харажатларини молиялаштириш билан боғлиқ мажбуриятларни турли поғонали бюджетлар ўртасида тақсимлаш асосида уни бартараф қилиш йўлларини қидиришга ҳам мажбур қилади. Таълимни ривожлантириш бўйича минта- қавий фондлар ташкил қилиш ғояси эса анча конструктив ечим бўлиб, бундай фондлар бу мақсад учун бизнес соҳасидан қўшимча маблағларни жалб қилишга имкон беради. Давлат йирик фирмаларни бундай фондларда иштирок этишга фаол жалб қилиш учун етарли даражада кўп воситаларга эгадир. Улардан бири – бундай фонд иштирокчиларининг ижобий ижтимоий нуфузини ошириш, муайян корхоналар учун кадрларни мақсадли тайёрлаш, танлаб олиш ва бошқалардир. Бугунги кунда Ўзбекистонда болалар таъли- мини молиялаштириш учун аҳолининг ўрта табақаларининг маблағларини жалб қилиш- нинг молиявий механизмларидан мутлақо фойдаланилмайди. Улар қаторида болалар ёки ота-оналар ҳаётини маълум муддатга, келгусида таълимга ҳақ тўлаш учун суғурталашнинг жамғарма шаклларини айтиб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, суғурталашнинг чет элларда кенг тарқалган бундай шаклидан амалиётда унумли фойдаланиш ҳам давлат томонидан маълум даражада қўллаб-қувватлашни тақозо этади. Биринчидан, оилаларни бундай суғурта 2 Справочник учреждений и организаций, работающих для людей с особыми потребностями в Узбекистане. – Т., 2004. –С. 26. 20 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling