ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 7
жараёнида ва бўш вақтларида улардан унум-
ли фойдалана оладилар.
3. Очиқ университетларни йўлга қўйишга за-
мин яратилиб, унда ўқувчилар республикамиз-
даги энг юқори
малакали педагоглардан таъ-
лим олишга эришадилар. Ишлаб чиқаришдан
ажралмаган ҳолда доимий равишда малака
ошириш жараёни ҳам йўлга қўйилади, жумла-
дан, дарс бераётган педагогларнинг ўзлари ҳам
малакаларини оширишлари мумкин бўлади.
4. Электрон ўқув адабиётларини лойиҳа-
лаштириш ва ишлаб чиқиш жуда кўп меҳнат
талаб қиладиган жараён ҳисобланади, ле-
кин улар бир марта ишлаб чиқилгандан ке й-
ин улардан таълим жараёнида чексиз фой-
даланиш мумкин. Бу эса, ўз
навбатида, катта
иқтисодий самара беради. Албатта, ўз ўрнида
шуни айтиш жоизки,
интернет мунтазам ра-
вишда ишлаб турган ҳолда кутубхона ҳам ўз
фаолиятини янгилаб, электрон кутубхонага ай-
ланган.
Малака ошириш тизимида тингловчиларга
ахборот технологиялари ҳақида чуқур билим
ва амалий кўникма бера оладиган педагоглар-
ни тайёрлаш муҳимдир.
Ахборот-коммуникация
технологиялари-
ни ўқувчиларга
улар мактабда таълим олиш-
ни бошлаган вақтдан бошлаб оммавий равиш-
да ўқитишни бошлаш керак, чунки бу даврда
ўқувчиларда кўникмалар тез шаклланади.
Дарс жараёни мураккаб ижодий машғулот
бўлганлиги боис, унинг самарадорлиги кўп
жиҳатдан ўқитувчиларнинг маҳорати ва ижод-
корлигига боғлиқ. Ўқувчиларни фаоллашти-
риш учун ахборот технологиялари, ўйин, баҳс,
суҳбат, мусобақа, саёҳат,
конференция, давра
суҳбати, ролли ўйинларни қўллаш, китоб би-
лан ишлаш, компьютер машғулотларига етар-
лича вақт ажратиш керак.
Таълим жараёнида
ахборот-коммуникация
технологияларининг ўринли қўлланиши маш-
ғу лотларнинг қизиқарли тарзда ташкил этили-
ши билан бирга ўқув материалларининг чуқур
ўзлаштирилишига кенг имконият яратиб бера-
ди.
Таълим жараёнини мультимедиали ресурс-
лар билан ташкил этиш албатта ижобий на-
тижаларни кўрсатади. Мультимедиали илова-
ларнинг афзаллик
томонларидан бири мавзу-
ларга тегишли анимациялардан гипермурожа-
ат ёрдамида фойдаланиш имконияти мавжуд.
Анимациялар ҳаракат ва овоз билан бойити-
лиши эвазига ўқув материалларининг мазму-
нини кенгроқ ва тушунарли тарзда ёритиб бе-
риш мумкин.
2-схемада электрон таълим ресурсларининг
баъзи турларидан намуналар келтирилган.
Дарсларда электрон таълим ресурсларидан
ўринли фойдаланиш
дарс мазмунини бойита-
ди. Жумладан, ўқитувчи электрон дарсликлар,
Do'stlaringiz bilan baham: