Замонавий таълим / современное образование 015, Пулатова Д. Т., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим»


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana13.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1351458
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
talim-zharayoniga-elektron-ahborot-talim-resurslarini-zhoriy-etishning-pedagogik-shart-sharoitlari (2)

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 7
- медиатаълим берувчи педагог эса медиа-
педагог номи билан, яъни барча техника во-
ситаларини бир вақтнинг ўзида ўзи мустақил 
бошқара олиш, намойиш этиш ва мулоқотга 
киришиш;
- интернет форумда ишловчи педагог мо-
дератор, яъни видеоконференцияларда ишни 
ташкил қилувчи ва алоқа ўрнатувчи вазифаси-
ни бажаради.
1-схемада ахборот-коммуникация техноло-
гияларини таълим жараёнига татбиқ этишнинг 
модели келтирилган.
Ҳозирда илғор инновацион педагогик техно-
логияларни замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларисиз тасаввур қилиш мураккаб 
бўлиб бормоқда. Шу муносабат билан таълим 
муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот 
базалари янада мустаҳкамланмоқда, ўқув-
тарбия жараёни янги ўқув услубий мажмуалар 
билан таъминланмоқда. 
Таълим тизимини ахборотлаштириш, уни 
жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компью-
тер ахборот тармоғи билан тўлиқ таъминлаш, 
ўқув жараёнига ахборот-коммуникация ва 
интернет технологияларини кенг жорий этиш 
бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу 
йўналишда қуйидагилар асосий вазифалар си-
фатида белгилаб қўйилган:
- таълим жараёнига янги ахборот-коммуни-
кация ва педагогик технологиялар, электрон 
дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг 
жорий этиш орқали мамлакатимиз умумий 
ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар ва 
олий таълим муассасаларида ўқитиш сифати-
ни тубдан яхшилаш;
- таълим муассасаларининг ўқув-лабора-
тория базасини замонавий турдаги ўқув ва ла-
боратория ускуналари, компьютер техникаси 
билан мустаҳкамлаш;
- замонавий ахборот-коммуникация тех-
нологиялари, рақамли ва кенг форматли те-
лекоммуникация алоқа воситалари ҳамда 
интернет тизимини янада ривожлантириш, 
уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва 
кенг ўзлаштириш.
Ахборот-коммуникацион технологияларни 
таълим жараёнига кенг жорий қилиш натижа-
сида қуйидагиларга эришиш мумкин:
1. Электрон шаклдаги ўқув адабиётлари ва 
маъруза матнларининг мазмунини доимий 
равишда янгилаб ва бойитиб бориш имко-
нияти туғилади. Тошкент вилояти халқ таъли-
ми ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш институтида 18 та фан 
йўналиши ҳамда «Психология ва педагогика» 
фанлари бўйича электрон ўқув адабиётлари 
мавжуд. Институт ҳудудида доимий равишда 
Wi-Fi зона ишлаб туриши барча профессор-
ўқитувчилар ва тингловчилар учун адабиётлар 
билан мунтазам танишиб бориш ҳамда янги-
ликлар билан ишлаш имкониятини беради. 
2. 4 та ўқув хонаси компьютерлар билан, 
1 та хона электрон интерфаол доска билан 
таъминланган бўлиб, барча компьютер хо-
налари интернет тармоғига уланган. Инсти-
тутда фаолият олиб бораётган профессор-
ўқитувчилар ва курс тингловчилари таълим 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling