Замонавий таълим / современное образование 015, Пулатова Д. Т., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим»


-схема. Электрон таълим ресурслари


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana13.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1351458
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
talim-zharayoniga-elektron-ahborot-talim-resurslarini-zhoriy-etishning-pedagogik-shart-sharoitlari (2)

2-схема. Электрон таълим ресурслари
14
ТАЪЛИМНИНГ АХБОРОТ-РЕСУРС ТАРКИБИ /
ИНФОРМАЦИОННО-РЕСУРСНАЯ СОСТАВЛЯЮЩАЯ ОБРАЗОВАНИЯ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 7
интернет, мультимедиали маҳсулотлардан 
фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил эти-
ши ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини 
янада ўсишига туртки бўлади. Ҳеч бир ўқувчи 
дарсга беэътибор қолмайди. Дарсда ўқувчи 
фаоллиги бирмунча ошади. Ўқитувчи оддий 
дарсда ўқитувчи китоби ва дарслик билан 
шуғулланибгина қолади, холос, АКТ асосида-
ги дарсларда ўқитувчи бир нечта манбаларга 
мурожаат қилади. Жумладан, электрон услу-
бий ва электрон ўқув қўлланма ўқитувчи учун 
ёрдамчи ҳамда етакчи материал бўлса, элек-
трон топшириқлар ва тестлар, мультимедиа 
маҳсулотлари ўқувчиларнинг мустақил иш-
лашлари учун асосий материал бўлиб хизмат 
қилади.
Бошланғич таълимда таълим-тарбия сама-
радорлигини ошириш йўллари ҳам бевосита 
бошланғич таълимни нуфузли ўқитувчилар би-
лан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш, 
синфхоналарни замон талаблари асосидаги 
техника воситалари ва кўргазмали қуроллар 
билан жиҳозлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларни 
ўқув-методик қўлланма, тавсия, дидактик ма-
териаллар, дарслик билан таъминлашдан ибо-
рат. 
Агарда ўқитувчи дарсларни ахборот-комму-
никация технологиялари билан ташкил этса:
- дарсда ўқувчи фаоллиги ошади;
- ўқувчининг вербал коммуникатив кўник-
ма лари шаклланади;
- фанга бўлган қизиқиши ва эътибори куча-
яди;
- ҳар бир дарсни муаллифлардек ҳис этади;
- ахборот билан ишлаш, ахборот қидириш, 
зарурларини ажрата билиш, қайта ишлаш, тар-
тибга солиш, ахборотларнинг мазмунини ту-
шуниш, мантиқий яқинларини ажрата олишга 
ўрганади. Шулар асосида ахборотни олиш ма-
данияти шаклланади.
Ўқитувчининг ўзи эса технологик жара-
ёнда замон билан ҳамнафас, дарсларни бир 
неча манбалар ва энг сўнгги янгиликлар билан 
бойи тувчи, ўқувчи кўз ўнгида мукаммал шахс 
сифатида шаклланиб боради. 
Хулоса қилиб айтганда, амалиётнинг кўр-
са тишича дарс жараёнида ахборот-комму-
никация технологияларидан фойдаланиш 
дарс мавзусининг муаммоли масалаларига 
диққатни қаратиш имконини беради. 
Тошкент вилояти халқ таълими ходимла-
рини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаси-
ни ошириш институтида барча тингловчилар 
ҳимоя жараёнида ўз «Битирув малака иши»ни 
танланган мавзулар юзасидан назарий ва ама-
лий йўналишда ҳимоя қиладилар. 
Жумладан, бошланғич синф курс тингловчи-
лари институтдаги электрон интерфаол доска 
ёрдамида ўз малака ишлари мавзусини ама-
лиёт билан боғлаган ҳолда ҳимоя қиладилар. 
Бу албатта, тингловчиларнинг замонавий элек-
трон интерфаол доска билан ишлаш кўникма 
ва малакасига эга эканликларини кўрсатувчи 
далилдир. Тингловчи ўзининг компьютер са-
водхонлиги, интернет билан ишлаш кўникмаси 
ҳамда электрон интерфаол доскада ишлаш 
маҳоратларини ҳимоя жараёнида намойиш 
этади. 
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ақлий 
салоҳиятининг ўсиб бориши уларнинг таъ-
лим мазмунига чуқурроқ кириб боришга ин-
тилиши, ахборот-коммуникация технология-
ларидан фойдаланиб, дунё янгиликлари билан 
яшаши ҳамда таълим соҳасидаги энг сўнгги ян-
гиликлардан бохабар бўлиб боришини талаб 
этади. 
Халқ таълими ходимлари бевосита муль-
тимедиа умумтаълим дастурларини ривож-
лантириш маркази базасида масофавий мето-
дик хизмат кўрсатиш тизими билан боғланиб, 
ўз кўникма ва малакаларини оширишлари ва 
ушбу марказнинг сайти орқали янгиликлар-
дан хабардор бўлиб, таълим жараёнига улар-
ни олиб киришлари мумкин. Педагогик жа-
раёнларга таълимнинг замонавий техноло-
гияларини киритиш, ёшларни мустақил ижо-
дий ишлаш, эркин фикрлашга ўргатиш ҳозирги 
давр талаби экан, унинг таълим-тарбия билан 
узвийлигини таъминлаш бугунги кун вазифа-
сидир. 
15
ТАЪЛИМНИНГ АХБОРОТ-РЕСУРС ТАРКИБИ /
ИНФОРМАЦИОННО-РЕСУРСНАЯ СОСТАВЛЯЮЩАЯ ОБРАЗОВАНИЯ



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling