Замонавий таълим / современное образование 015, Пулатова Д. Т., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим»
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
talim-zharayoniga-elektron-ahborot-talim-resurslarini-zhoriy-etishning-pedagogik-shart-sharoitlari (2)
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 7
Узлуксиз таълим тизимида сифат ва самарадорликни бел- гиловчи асосий вазифаларни амалга ошириш, таълим муасса- саси мутахассислари фаолиятини инновацион ташкил этиш, таълим тизимини методик таъминлаш ҳозирги куннинг дол- зарб вазифаларидан биридир. Бу вазифанинг асосий омили си- фатида бевосита методик таъминот намоён бўлмоқда. Узлуксиз таълим тизимида ташкил эти- лувчи таълим жараёнида ўқувчи шахсининг дарс марказидаги фаолиятини таъминлаш ўқитувчи зиммасидаги масъулиятли вази- фадир. Ўқитувчи ана шундай жараёнда дарс лойиҳасини мақсадга мувофиқ ташкил этмоғи ва кўзланган натижага эришмоғи учун изла- ниши, янги ғоялар билан дарсга кириши, ҳар бир дарсни янги бир асардек ташкил этмоғи ҳозирги кун талабларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида қуйидагича фикр билдирган: «...бугунги кунда таълим-тарбия соҳасидан бошлаб, матбуот, те- левидение, Интернет ва бошқа оммавий ахбо- рот воситалари, театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъатигача, бир сўз билан айтганда, инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари, замон талаблари асо- сида янада кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз зарур» 1 . Зеро, таълим олувчининг маънавий етукли- ги, интеллектуал салоҳияти, шахснинг ҳар то- монлама шаклланиши албатта моддий база ва маънавий шарт-шароитларнинг мавжудлиги асосида таъминланади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг яратилишида албатта бу жиҳатлар ўрганилди. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури мақсадини амалга оширишнинг иккинчи босқичида таъ- лим муассасаларининг моддий техника ва ах- борот базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъ- 1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008. –129- б. минлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборот- лаштиришга алоҳида аҳамият берилди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг учинчи босқичида тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мам- лакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривож- лантиришга эътибор қаратилган. Бу босқичда шунингдек: - таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базаларини янада мустаҳкамлаш; - ўқув-тарбия жараёнини янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминлаш; - миллий (элита) олий таълим муассасала- рини қарор топтириш ва ривожлантириш; - касб-ҳунар таълими муассасаларининг мустақил фаолият юритиши ва ўзини ўзи бошқариш шаклларини мустаҳкамлаш; - таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон ахборот тармо- ғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олинишига эришиш каби вазифаларнинг ҳам ижобий ечими таъминланди. Таълим жараёнида ахборот технологияла- ридан фойдаланишнинг мақсади дарс маш- ғу лот ларига сезиларли ижобий самара бе рув чи янгилик киритишдан иборат. Ахборот- коммуникация технологиялари таълим мо- делида педагоглар фасилитатор, тьютор, ме- диапедагог, модератор каби вазифаларни адо этадилар. Жумладан: - компьютер технологиялари асосида таъ- лим беришда педагог фасилитатор, яъни жа- раёнда асосий ёрдамчи; - масофадан ўқитиш таълимида тьютор вази- фасини, яъни масофадан ўқувчи билан ўқув жа- раёнини ташкил қилувчи, алоқани ўрнатувчи, вазифа берувчи ва таҳлил қилувчи; 12 ТАЪЛИМНИНГ АХБОРОТ-РЕСУРС ТАРКИБИ / ИНФОРМАЦИОННО-РЕСУРСНАЯ СОСТАВЛЯЮЩАЯ ОБРАЗОВАНИЯ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling