Замонавий таълим / современное образование 2022, 5 (114) Норқулов Немат
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 165.12 Kb. Pdf ko'rish
|
umumtalim-maktablarida-fizika-fanidan-moddalarning-magnit-hususiyatini-rgatish-darsida-zamonaviy-pedagogik-tehnologiyalarni-llash
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2022, 5 (114)
ислоҳотлар жуда муҳим эканини айтиб, мутасадди раҳбарларга халқаро ташкилот- лар билан биргаликда таълим стратегиясини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди. Шу асосда, мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилиниши белгиланди 1 . Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, таълим ижтимоий соҳадаги усту- вор йўналиш деб белгиланди. Узлуксиз таъ- лим тизимини жорий этишда, ҳар томонлама камол топган, таълим ва касб-ҳунар дастур- ларини онгли равишда танлаган ва пухта ўзлаштирган, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва мустақил фикрлай- диган, жамият, давлат ва оила олдидаги ўз жавобгарлигини ҳис этадиган ёшларни тар- биялаш талаблари қўйилди. Бу муаммо- ларнинг ечимига фақатгина сифатли таъ- лим орқалигина эришиш мумкинлиги ҳаммага маълум. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб мактабларда дарс ўтиш жара- ёнини янада сифатли ташкил этиш, янги педагогик методларни қўллаган ҳолда фан- ларни ўқитиш орқали ўқувчиларнинг билим ва савиясини юқори даражага кўтариш ҳар бир ўқитувчининг асосий вазифаси этиб бел- гиланди. Бизнинг мақсадимиз таълим сифатини энг юқори даражага кўтаришдир. Лекин, мак- табларда анъанавий усуллар асосида дарс- ларни ташкил этиш ўқувчиларнинг фан- ларни ўрганишларидаги қизиқишларига сал- бий таъсир қилиши мумкин. Ўқитувчилар олдига қўйилган вазифа, айниқса, физика фанини ўрганишнинг дастлабки босқичида ўқувчиларни фаннинг мавзуларини мурак- каблиги билан қўрқитмасдан, аксинча, ўқувчиларда фанга нисбатан қизиқиш уйғотишни талаб этади. Бунинг учун ама- лиётда ўқувчилар фаолиятини фаоллашти- ришга асосланган педагогик технологияларни қўллаб, мактаб ўқувчиларига ўргатилаётган физик қонунларнинг аҳамияти ва универсал- лигини тушунишларига, ижодий ва танқидий фикрлай олишларига, олган билимларини қаерда ва қандай қўллай олишларини билиш- 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзи- ёев раислигида 2022 йил 28 январь куни мактаб таъли- мини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселек- тор йиғилиши - https://xs.uz/uzkr/post/maktab-talimini- rivozhlantirish-bojicha-ustuvor-vazifalar-belgilandi ларига имкон беради. Шу кунгача олиб борилган кўплаб педагогик тадқиқотларда, айниқса, физика фанидаги мавзуларни моҳиятини тушуниш анча мураккаб экан- лиги аниқланган. Маълумки, мавзу моҳиятини ўқувчиларга тушунтириш кўпроқ мурак- каб тушунчаларни ўз ичига олади. Замона- вий таълимнинг мақсади мавжуд билим- ларни етказиш эмас, балки янги билимларни ўргатиш ва уларни фикрлай олишлари учун ўқувчиларда кўникмаларни шакллантириш- дир. Download 165.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling