АКТдан таълим жараёнида фойдаланиш
Фанларни ўқитишда-ўрганишда
Дидактик материаллар тайёрлашда
Таълимни/мактабни бошқариш
Янги маълумотлар/билимларни излаш
Мулоқот ўрнатиш
Ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида
Мустақил билим олишни амалга ошириш.
Электрон тақдимот асосида дарс ўтиш ҳам самарали воситалардан биридир.
Электрон тақдимот-дарсда слайдлардан кўргазмали материал сифатида фойдаланиш ўқитувчи учун кенг имконият яратади. Ўқув материалининг электрон тақдимотида анимациялар асосида ўтилаётган материалнинг берилиши мавзуни ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини енгиллаштиради ва кўргазмалиликни оширади. Намойиш слайдларини ўқувчиларга тарқатма материал сифатида ҳам бериш мумкин. Слайдларга ўқувчилар ўзларининг мустақил муносабатини билдириши, уни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.
Бу орқали ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўладилар:
-график ахборотларни матн шаклига келтириш ёки аксинча;
-муҳокама этилаётган мавзу бўйича хулосалар ва саволларни шакллантириш;
-ўзининг ўқув билиш фаолиятини режалаштириш;
-коммуникасия технологияларининг имкониятларидан шахсга йўналтирилган таълимни ривожлантиришда, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантиришда самарали фойдаланиш мумкин.
АКТдан таълим жараёнида фойдаланишдаги муаммолар:
Фан ўқитувчиларининг АКТ-саводхонлигининг етарли эмаслиги (фойдаланувчи даражасида)
Ўқитувчилар фанларни ўқитишда АКТдан фойдаланиш методлари билан қуролланмаганлиги.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак фанларни ўқитишда замонавий педагог ва ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланишни мақсадли йўлга қўйсак таълим-тарбия самарадорлиги ортади ҳамда ўқувчилардаги иқтидор, қобилият, мустақил изланиш кўникмалари шакллантирилади ва чуқур билим олиш истиқболли ривожлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |