Zamonaviy pedagogik texnologiyalardan foydalanish: muammo va yechimlar
КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИДА КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
Download 0.51 Mb.
|
maqola 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар.
КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИДА КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
У.Х.Мингбоев, Б.Н.Қодиров, Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Аннотация. Ушбу мақолада касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларида коммуникатив компетенцияларни шаклллантиришнинг ўзаро бир-бири билан боғлик педагогик шарт-шароитлари аниқлаштирилган. Калит сўзлар. Коммуникатив, компетенция, интерфаол, кейслар, техник-технологик, дидактик, интеллектуал, эмоционал-қадриятли. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, олий таълим муассасаларида интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланиш асосида таълим олувчиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантириш бўйича тўпланган тажрибаларни ўрганиш, компетентли йўналтирилган касб-ҳунар таълими контекстида интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланиш асосида касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларида коммуникатив компетенцияларни шакллантиришнинг қуйидаги педагогик шарт-шароитлар эътиборга олинганда самарали бўлади деган фаразни илгари суришга имкон берди ва бунинг учун қуйидаги ўзаро бир-бири билан боғлик бўлган шарт-шароитларни аниқладик [1]: ўқув режаларда ўқитиш кўзда тутилган ўқув фанлари, ўқув гуруҳи ички ҳолати ва касб-ҳунар мактабида ўқув жараёни сифатини ошириш учун яратиладиган таълим муҳитини ўз ичига олган локаль муҳитнинг ўзаро таъсирлашуви асосида коммуникатив компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган ахборот таълим муҳитини яратиш; касб-ҳунар мактаблари педагогларининг ўқувчиларда интерфаол ўқитиш методлари асосида коммуникатив компетенцияларни шакллантиришга қобилиятини эгаллаганлигини рағбатлантириш; коммуникатив компетенцияларни шакллантиришда ахборот йиғиш, сақлаш, узатиш учун энг муҳим техник воситалар сифатида компьютер технологиясида фойдаланиш; ўқувчиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантириш учун ўқитувчи ва ўқувчи, ўқувчилар ўртасида ўзаро таъсирлашувининг турли кўринишларини ташкил этиш; интерфаол ўқитиш методлари ва замонавий ўқитиш воситалари (ўқув дастурлари, кейслар банки, қўлланмалар, электрон кейслар ва бошқалар) дан фойдаланиш орқали коммуникатив компетенцияни шакллантириш учун мўлжалланган ўқув жараёнининг услубий таъминотини яратиш; интерфаол ўқитиш методларини жалб қилган ҳолда ўқувчиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантиришни таъминловчи ўқув (касбий) муаммолар асосида коммуникатив вазиятларни яратиш. Биринчи, яъни ўқув режаларда ўқитиш кўзда тутилган ўқув фанлари, ўқув гуруҳи ички ҳолати ва касб-ҳунар мактабда ўқув жараёни сифатини ошириш учун яратиладиган таълим муҳитини ўз ичига олган локал муҳитнинг ўзаро таъсирлашуви асосида коммуникатив йўналтирилган ривожланувчи ахборот таълим муҳитини яратиш шарти шу билан тавсифланадики, бунда коммуникатив йўналтирилган ривожланувчи ахборот таълим муҳитини шахсни шакллантириш учун махсус ташкил этилган шароитни ўз ичига олган психолого-педагогик борлиқ, шунингдек моҳияти шахслар ва таълим жараёни иштирокчилари ўзаро таъсирлашуви хусусиятлари мажмуасидан иборат бўлган ижтимоий муҳитга жалб қилинганларни ривожлантириш учун имконият сифатида тушинилади. Касб-ҳунар мактабларида коммуникатив йўналтирилган ривожланувчи ахборот-таълим муҳитини яратишнинг методологик асослари бўлиб, ўз-ўзини ривожлантиришнинг асоси сифатида коммуникатив фаолиятга ўқувчиларнинг жалб қилинишини таъминлайдиган ўқувчилар ва ўқитувчи, ўқувчилар ўртасидаги умумийликнинг асосий кўринишларини яратадиган коммуникатив ўзаро таъсирлашувига асосланган муҳит ҳақидаги ғоялари ҳисобланади. Ривожланувчи коммуникатив йўналтирилган ахборот таълим муҳити амалиёт сифатида қаралади ва ўқувчиларнинг таълим жараёнида мазмуннинг муҳим элементларини ва уларга мос интерфаол ўқитиш методларини танлашига имкон берувчи аҳамиятли ахборотни, таълим ресурсларини танлаш буйича ўқувчилар фаолиятининг вариативлиги (ўзгарувчанлигини) таъминлайди. Бунда таълимий ресурсларга айланадиган коммуникатив компетенция билан боғлиқ ўқувчиларнинг бўлажак касбий фаолиятининг мазмунли лавҳалари қанчалик кўп бўлса, таълим муҳити шунчалик бой бўлади. Ушбу шарт шароитни амалга оширишнинг муваффақияти қуйидагиларга боғлиқ: топшириқларни бажариш, муаммоларни ҳал қилишда ахборот ва билимлари алмашишнинг очиқлиги; ўқувчиларнинг ташаббуси ва масъулиятини рағбатлантириш; коммуникатив компетенцияларни шакллантиришда ўқувчилар эришган ютуқларини ҳисобга олиш; ўқувчилар ўзларининг интеллектуал ва касбий ҳолатдалигини, муваффақиятларини ҳис этадиган, ўзини ўзи амалга оширишга ёрдам берадиган ўқув шарт-шароитларини таъминлаш; ўқитувчи ва ўқувчиларнинг касб-ҳунар мактаблари муҳити чегаралари доирасида биргаликдаги ҳаётий фаолиятларини яратиш; муҳитнинг қадриятлар ва анъаналар билан тўйинганлиги; муҳитнинг ресурслар билан тўйинганлиги [2]. Ривожланувчи ахборот таълим муҳити яратилиши интерфаол ўқитиш методларидан мажмуавий фойдаланишни, уларнинг ўзаро боғлиқлигини, шунингдек бир методнинг бошқасининг ичига кириб боришини таъминлайди. Ушбу шарт-шароитни амалга ошириш техник-технологик, дидактик, интеллектуал, эмоционал-қадриятли контекстда таълим муҳити сифатидаги ўзгаришни таъминлайди. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling