Ўзбек мумтоз адабиётида Жамшид образининг бадиий талқини” мавзусида


Download 130 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi130 Kb.
#1251111
Bog'liq
III.II Тасвирда диалог ва монологларнинг ўрни


Ўзбек мумтоз адабиётида Жамшид образининг бадиий талқини” мавзусида.
Джабборова Матлуба Рустамовнанинг 10.00.02 – “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича “Ўзбек мумтоз адабиётида Жамшид образининг бадиий талқини” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони туркий ёзма адабиётнинг илк йирик обидаси сифатида алоҳида илмий ҳамда адабий аҳамиятга молик эканлиги яхши маълум. Адибнинг кенг қамровли ижодкор бўлгани мазкур асарнинг қомусий қамров касб этишида бош омил бўлган. Ундаги асосий мавзулардан бири эса давлат ва уни бошқариш билан алоқадор.


Мана шу сиёсий ҳамда ижтимоий мавзунинг бадиий ифодаси қай тарзда амалга оширилган? тарзидаги савол худди шунинг учун ҳам ўринли бўлади.
Энг аввало алоҳида қайд этиш жоизки китобхон асарни ўқиш давомида ижтимоий-сиёсий воқелик ичида эмас, балки соф адабий-эстетик либос остидаги ҳаётий ҳодислар тасвири билан яратилган бадиият оламида яшайди. Бу олам эса уни одам ва олам ҳақидаги кўплаб маммо ва масалалар ичига кириш учун йўлланма беради.
Асардаги асосий қаҳрамонлардан бири Кунтуғди – элиг. Мамлакат ҳукмдори ўн биринчи асрда айни мана шу сўз билан ифодаланган. Унинг ҳукмдорлиги адолат устига қурилган. Зеро, у асарда Адолат тимсоли сифатида намоён бўлади. Бадиий тасвир эса элигдаги мазкур хусусиятни турли жиҳатдан кўрсатиб беришга хосланган. Жумладан, асарда диалог шаклининг қўлланиши ҳукмдордаги айтилган фазилатлар даражасини аниқроқ тасаввур этиш имконини беради.
Диалогнинг бадиий адабиётдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида адабиётшуносликда кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Улардан бири йирик назариётчи олим Дилмурод Қуронов бу ҳақда шундай дейди: “Badiiy adabiyot san'atning boshqa turlari rivojiga kuchli ta'sir ko`rsatganidеk, boshqa san'at turlari ham badiiy adabiyot taraqqiyotiga kuchli ta'sir ko`rsatadi. Ya'ni, adabiyot boshqa san'at turlari bilan aloqada yashaydi va rivojlanadi. Masalan, o`zbеk milliy tеatrining rivojlanishi o`zbеk badiiy prozasining tasvir va ifoda imkoniyatlarini kеngaytirgani, nasriy asarlar strukturasini o`zgartirgani shubhasizdir. Agar mumtoz nasrchilik va xalq qissalarida rivoya salmoqli o`rin tutgan bo`lsa, zamonaviy nasriy asarlarda унинг kuchaygani, dialoglarning tobora kеng o`rin olib borishi hamda tasvirda "obyеktivlik"ka intilishning ortgani kuzatiladiki, bu tеatr san'atining rivoji bilan bog`liqdir. Zеro, tеatr san'ati milliy badiiy tafakkurni boyitdi: nosirlarimiz "dialog" vositasida qahramonlar ruhiyatini ochish, hayotiy holatning ruhiy asoslarini ko`rsatish kabi yangi badiiy imkoniyatlarni o`zlashtirdilar”1. Бу кўчирмада диалогнинг тарихи ҳам, унинг тарихий тараққиёти ва бугунги мавқеи ҳам тўғри кўрсатилган. Фақат унда диалогнинг “янги бадиий имконият” сифатида баҳоланишини ўйлаб кўришга тўғри келади. Агар Юсуф Хос Ҳожибнинг ўн биринчи асрда яшагани ҳамда унинг асарида диалогдан жуда унумли фойдалангани эсга олинса бу мулоҳазанинг унчалик ўринли эмаслиги аён бўлади. Ўрни келганида мунозара ва масал сингари жанрларнинг жуда қадимийлигини, уларда ҳам диалогнинг фаол иштирок этишини қайд этиш мумкин.
Асардаги энг фаол образлардан бири – Ўгдулмиш билан элиг Кунтуғди ўртасидаги диалогларда масаланинг моҳиятигина эмас, балки ҳар икки қаҳрамонга хос бўлган ижтимоий маънавий фазилатлар ҳам жуда ёрқин тарзда кўрсатиб борилади.
Aflotunning “Qonunlar” asari ham dialogik asar hisoblanadi va unda ham inson o’z-o’ziga qarshi kurash haqida so’z boradi.”Musofir do’stim, o’z-o’zi ustidan qozonilgan g’alaba dastlabki va eng a’lo g’alabadir.”2 “Senga ma’lum bo’lsinki ey musofir, ellinlar orasida Krit qonunlari bekorga shuhrat b. Ular to’g’ri(qonunlar), chunki ulardan foydalanganlarni barcha ne’matlar bilan ta’minlab baxtiyor etadilar. Ikki turdagi ne’mat bor: birlari insoniy, boshqalari-ilohiy. Insoniylari ilohiylariga bog’liqdir. Agar biror davlat katta ne’matlar olgan bo’lsa, shu bilan bir vaqtda kichkina ne’matlarga ham ega bo’ladi, aks holda unisidan ham boshqasidan ham mahrum bo’ladi. Kichkina ne’matlar boshida salomatlik turgan ne’matlardir, so’ngra go’zallik keladi, uchinchi o’rinda yugurish va boshqa jismoniy harakatlardagi kuch-quvvat, to’rtinchi (o’rinda) ko’r-ko’rona emas oqillik hamrohi bo’lgan ziyrak boylik. Ilohiy ne’matlarning birinchisi va sarvari- bu oqillik, ikkinchisi-aqlga hamroh bo’lgan ruh (nafs) ning sog’lom holati; ularning (avvalgi ikkisining) mardlik bilan aralashishidan uchinchi ne’mat-adolat paydo bo’ladi; to’rtinchi ne’mat mardlik. Bu ne’matlarning barchasi o’z tabiatlariga ko’ra ular (avvalgilari) dan oldinda turadilar, (shuning uchun) sohibi qonun ularni shu tartibda qo’yishi zarurdir. 1
31-betda yaxshi va yomon tarbiya haqida so’z boradi.
186-192-betlarda esa nikoh haqida so’z boradi. Aflotun ham Yusuf kabi boylikka asoslangan nikohga qarshi turadi. Kitobda tenglik asosida qurilgan nikoh eng maqbul nikoh deb e’tirof etiladi.
Tushunmovchilik bunday sohibi qonundan voz kechishga turtki va ag’darib tashlashga sabab bo’lib qolishi mumkin. Shu munosabat bilan Aflotun bir bilimdon va mehrli tabib shifobaxsh dori tayyorlab, bemor yaxshi ko’radigan ovqatga qo’shib berganini misol qilib ko’rsatadi.
Tarbiya oqillikni vujudga keltiradi. Kishining tarbiyasi bo’lmasa, u bema’nilikni xush ko’radi.2

A.Krimskiyning aniqlashiga ko’ra, so’fiy so’zi VIII asrning o’rtalaridan boshlab tatbiq etila boshlangan. Va u asosan komil, e’tiqodli musulmon darveshlarga nisbatan qo’llanilgan. 6
“Ishi faqat Xudo bilan bo’lgan, vujudi mutlaqning mavjudliginigina tan olguvchilar so’fiylar deb ataladi” deb yozadi Junayd Bag’dodiy.6
Ibn sino ta’rifida zohidlar- dunyo matosiga qiziqishi so’ngan shaxslar. Ilk bosqichlarida tasavvufning asosiy mundarijasi zuhd- asketizmdan tarkib topgan.9
A.Navoiyning g’azallaridan birida “Shah yurib olam ochar, darvish olamdan qochar” deyiladi. Olamdan qochish (al-firor min-ad dunyo) -dastlab zohidlarga xos hususiyat bo’lgan.9
E. Bertels yozganidek, zohidlar hayotida yana bir jihat muhim o’rin egallagan. Bu halol bilan haromni farqlash, halolga haromni mutlaqo yaqinlashtirmaslik. Halol rizq nima-yu, xarom yemoq nima- zohidlar uchun buni ajratish va umumiy qarorga kelish oson bo’lmagan. 10
Zohidlik aslini olganda, dastlabki bosqichdagi mutasavvuflik. Negaki, zohidlar ham axloqiy komillik, qanoat bilan bir qatorda inson ruhining hurligi, mushohada balog’ati uchun qayg’urganlar.
Darhaqiqat, “mundog’ maqom” hech vaqt hech kimga nasib etmagandir. Biroq xuddi shu maqom Haqqa yovuqlashishga tasavvuf ahli uchun ulug’ ibrat bo’lmaganmi? Ular uchun me’roj hodisasi Haq dargohiga yetish, Haq bilan bevosita “muloqot” yurgizishning ideal namunasi bo’lib qolgan. Bunga zarracha gumondorlik- imon sustligi va azaliy tiyrabaxtlik deb qaralgan. Islomda Tangri dargohiga yuksalishning yo’llari uchtadir: 1. Ollohning sifatlarini egallamoq-bu, Boyazid Bistomiyning yo’li. 2. Ilohiy hislatlardan zavqlanmoq- bu, Vositiyning yo’li. 3. Tangri bilan birlashmoq- bu, Mansur Xallojning yo’li. 12.

Ошиқнинг раҳбари Худонинг ўзи, Худодан эътиборни тортувчи нарсаларнинг ҳаммаси куфрга сабабдир. Яъни илоҳий ишқ кишиси нуқгаи назаридан қарайдиган бўлсак, кофирлик — бу дунёга берилишдир. Чунки дунё меҳри Илоҳ меҳридан узоқлаштиради.(58)


Туш бирор-бир ғояни, эътиқодни тасдиқлаш, ўз йўлининг тўғрилигига ишора этиш ва бунинг учун улуғ салафлардан мадад ва шафоат тилаш истагига хизмат қилган. (60)
X—XI асрларлан бошлаб шариат ва тариқат аҳллари орасила мунозаралар бошланганлан кейин тасаввуф назариётчилари бу икки томонни келиштириш, шариат ва тариқатни мувофиқ- лаштириш устида бош қотириб, фикрлар баён этганлар. Лоҳижий, масалан, «Шарҳи Гулшани роэ» китобида ёзадиким: «Шариат ва тариқат аҳлуллоҳ ибораларидан бўлиб, бири эоҳирнинг саломат- лигилан, иккинчиси ботиннинг саломатлиги — истиқоматидан далолат беради».(77)
Хожа Абдуллоҳ Ансорий дейди: «Шариат барча инкор ва тасдиқдан иборат, у инсон вужудига қаратилган бўлиб, шакл- русумлар — қолипларни ташкил этади. Тариқат буткул маҳв бўлмоқ (фоний бўлмоқ), ҳақиқат эса барча ҳайратдан иборат. Шариатни тана деб бил, тариқатни дил дегин, ҳақиқатни эса жон ҳисобла. Шариат истасанг — атбоъ (тобеъ бўл), ҳақиқат истасанг — инқитоъ (дунёдан кечгин), қолган барчаси — судоъ (бош оғриғи)(77)
Яна дейдиларким, шариат — Расулуллоҳс.а.в.нинг айтганлари, тариқат — Расули акрамнинг сийрати, қилган ишлари, ҳақиқат — Расулуллоҳс.а.в. кўрганни кўриш. Шу асосла яна қуйидаги таъриф ҳам машҳур: шариат — омманинг дини, имони. Тариқат — хослар- нинг йўли. Ҳақиқат — аалиёлар имони. «Шариат — ақвол (сўзлар), тариқат — афъол (феъллар), ҳақиқат — аҳвол (ҳоллар), деган таъриф ҳдм бор. Атоқпи олим Ҳусайн Воиз Кошифийнинг қиёслари ҳам ибратли. «Футувватномаи султоний» китобида у ёзади: «Агар шариат, тариқат ва ҳақиқат орасида нима фарқ бор. деб сўрасалар, (бу тушунчаларнинг) ҳар учаласи ўзаро вобаста деб жавоб бер».
Шундай қилиб, тариқат Аллоҳ йўлидан Аллоҳ сари руҳий- маънавий сайру сафарга чиққан эранларнинг тақдири, кўнгил майли. Тариқат шариатни ҳам ўз ичига олади, аммо у шариатдан ўзиб кетади, шариат аҳпи беҳишт тамаида ибодатга машғуллар, тариқат аҳли эса Ҳақ лийдори учун жондан кечганлар. Тариқатнинг асл моҳияти ибодат ва поклик бўлгани учун у дини исломга зид эмас, ҳеч бир жиҳати билан шариатга пугур етказмайди. Шариат — мусулмонлик камолотига асос, тариқат — башарий вужуддан қутулиб, руҳий камолотга муяссар бўлиш орзуси. Демак, мақсад бир, яъни Парвардигор томон интилиш, инсонийлик ҳақиқатини топиш. Тариқдтнинг пойдевори ирфон ва ғайбга ошнолик талаби- дан иборат Бу барча динларда яширин ҳолда маяжуддир
Шу каби дунёпарастлик ҳам кишини илоҳийликдан, маънавиятдан четлаштиради, мол-дуне қулига айлантиради. Оралиқ йўл эса ҳар жиҳатдан мақбул ва тўғридир, зеро пок эътиқод ҳирс ва нафсни қаноат қамчиси билан савалаб, инсоннинг инсонлигини ҳимоя қилади ва ҳар қандай шароитда инсонни Тангри билан боғлаб туради. Ҳазрат Нақшбапд бую- радилар: «Ўз нафсларингизни ёмонлаб, таҳқир этиб туринг, чунки кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти бирла ўз нафсини ёмон деб таниган бўлса, бу амал унинг учун осондир», яъни фақирлик мартабасини эгаллашнинг биринчи шарти нафсни бадном этиш ва ҳар лаҳзада «табиий вужудни кафолатлаб туриш», Ҳақнинг исботига интилиб, имонни мустаҳкамлаб бориш. Чунки Ҳақ таолонинг номи хоти- радан кўтарилган заҳоти унинг ўрнини шайтони лаин ва шайтоний нафс қутқуси эгаллайди
Дин, тасаввуф, фалсафа илмларини инсон руҳияти, эҳгиёжлари нуқтаи назаридан ўрганган Имом Ғаззолий «Кимёи саодат» асарида алоҳида «Узлат» деган боб ажратиб, бу ҳодисанинг олти хил фойдаси ва олти хил зарарини кўрсатиб ўтади. Аввало шуки, Ғазэолий фикрича, узлат мутафаккир инсон- лар учун зарурий эҳтиёждир, инсон бот-бот ёлғиз бўлишни, ўз- ўзи билан якка қолиб, фикр даресига чўмишни, дунё ташвиш- ларидан вақгинча фориғ бўлгани ҳодда, тафаккурий идрокка бери- лишни хоҳдайди. Илоҳ ишқида ёнган кишилар учун бу интилиш яна ҳам кучлироқ Уларнинг руҳи муттасил ёлғиаликни қўмсайди, чунки агрофдаги воқеалар уларнинг бир нуқгага йўналтирилган фикрини чалғитади.
биринчилан, уалат «фикр ва зикр фароғатини» юзага келтиради, зеро энг улуғ ибодат «фикр ва зикр ибодатидир». Бунда киши наинки лунёдан, балки ўэидан ҳам бехабар бўлиб, Ҳақтаоло ёдига берилали. Чунки Ҳақтаолодан бошқа ҳар қандай нарса Ҳақ таолодан бошқа билан машғулликка сабабдир». Ҳатто Расули акрам Муҳаммад саллаялоҳу алайҳи васаллам ҳам бошида «Ҳиро тоғидаги ғорга бориб халқцан апоқани уэди», дейди Ғаззолий. Иккинчи фойда шуки, киши утпат туфайли «кўп иэтироблардан қутулади». Чунончи, ғийбат қилиш ва ғийбат эшитишдан, риё ва
нифоқдан, амри маъруф ва наҳй мункардан халос бўлали. Жамиятга аралашган одам, деб таъкидлайди Ғазэолий, риёкорлик ва мунофиқликка аралашмасдан иложи йўқ. «Чунки агар халқ билан муроса қилинмаса, халқ ранжийди ва агар муроса қилсангиз, риёга йўл очасиз, ҳолбуки, муросаву мадородан риёни ажратиш қийин». Масалан, икки душманга сўэ бериб, иккаласи билан ҳам келишиб кетаман, деган одам иккиюзламачилик қилади, агар шундай қилмаса, уларнингдушманлигидан қутулмайди. Ниҳоят, нодонлар, ғофиллар, дунёпарастларни кўриб юриш ҳам оғир азобдир. (Аҳмад Яссавийни эсланг: «Нодонлардан қочиб ер остига кирдим мано»), Доно учун нодон, мард учун номард, маъни аҳли учун суратпараст, сўфий учун аҳли дунё номаҳрам, улар бир-биридан қочади. (91-92)
Биринчи зарар шундаки, узлат кишини илм олишдан четлаш- тиради. «Ҳар кимки фарз бўлган илмларни ўрганиб олмаган бўлса, унга уэлат ҳаромдир»,— дейди Ғаззолий. Илм ҳосил қилмай узлатга чекинган киши вақтини уйқу ва бекорликда ўтказади, «туни билан ибодатга ўтирса ҳам қалби ғурур ва макрдан холи бўлмайди», хато устига хато қилаверади. (92-93)
Маълум бўладики, Имом Ғаззолий Баҳоуддин Нақшбанддан салкам уч аср олдин хилват ва анжуман масалаларини муҳокама қилиб кўрган ва унинг фойдаси қаерда, эарурати ва зарари нимадан иборат эканлигини таҳлил этган экан. Ғаззолий бу икки қарама-қарши руҳий эҳтиёжни бирлаштирадиган одамни орзу қилади, руҳан Ҳақ билан ва жисман халқ билан бўлган кишини
Низомий Ганжавий, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Балхий, Ҳофиз Шерозий ижо- дида ҳам бу ҳақда битилган оташин сатрлар анча. Аммо бу ижодкорларнинг ҳаммасида битта ғоя етакчилик қилади, яъни: дарвеш шоҳдан устун, дарвешлар шоҳдарга эмас, балки шоҳлар дарвеш- ларга хизмат қилиши керак, дарвешларнинг насиҳат-маслаҳат- ларига қулоқ солиб, адолат ва инсоф йўлидан боришлари лозим. Чунки дарвеш олий зот, Худога яқин, Хақни кашф этган одам. Шунинг учун шоҳ уни истаб бориши, дуосини олиши, унга итоат этиши шарт, шунда иши ривож топади.1
Шоҳ дарвешга муҳтож. Бунинг маъноси шуки, шоҳ нафақат маслаҳат-насиҳатга, балки Илоҳга, Илоҳни танитишнинг энг тўғри йўли бўлмиш тасаввуфга муҳтож. «Хусраалар жаҳон ҳожатманд- ларининг қибласи бўлсалар-да, аммо бунинг сабаби уларнинг дарвешларга бандалигидир», деб ёзади Хожа Ҳофиз. Бошқача айтганда: подшолар дарвешларга банда бўлганлари учун ҳожатманд кишилар уларга қараб интиладилар, яъни шоҳнинг сарват-сал- танати, шуҳрат-эътибори дарвеш туфайли пойдор.2
Ўзини Ҳақ йўлига бағишлаб, дунёдан юз ўгирган; бойлик, олтин-жавоҳирга беписанд қараб, инсоний шаъну шараф, ҳикмат ва маънавий ганжинани ҳар қандай зару зевар, сарвату маснаддан афзал деб билган; қаноатли-диёнатли дарвешнинг тиланчилиги (толиблик) Илоҳ жамолига етишиш, ғайбнинг сиру асрорини кашф этиш учун тинмай изланиш, руҳни имтиёзлантириб, яйратиб боришдир. Дарвешлар зоҳиран афтодаҳол, жанда кийимда (ҳирқа) кўрин- салар-да, лекин ботинан илм-маърифатли, закий, ҳозиржавоб ва мард-ҳамиятли кишилар бўлганлар. Яъни гуманист шоирлар наздида-жамики яхши хулқ-атвор, карам-саховат, инсоний фази- лат дарвеш одамда акс этиши керак.1
Шайх Саъдий «Гулистон» асарида ёзади: «Дарвешларнинг зоҳири жанда кийим ва қиртиш- ланган соч, ҳақиқати эса — тирик кўнгил, бедор дил ва ўлган нафсдир».2
Мажнуннинг замонида ҳам гўзаллар борэди ва улар Лайлидан ҳуснлироқ эди. Бироқ Мажнун уларни севма- ди. Унга: «Лайлидан гўзалроқларини. сенга кўрсатайлик, берайлик» дедилар. Мажиун эса: «Мен Лайлининг су- ратини севганим йўқ ва у кўринишидангина иборат эмас. Лайли менинг қўлимда бир қадаҳ кабидир. Мен бу қадаҳдан шароб ичяпма-н, чунки меи шаробга ошигқ- ман. Сизнинг кўзингиз фақат қадаҳда, ичидагидан ха- барингиз йўқ, ғофилсиз» — деди. 69
Тариқат назарияси милодий XI асрдан бошлаб шаклланиш даврига кирган ва секин-аста тариқатланиш тамойиллари ишлаб чиқилган. Тасаввуф олимлари орасида нисбатан биринчи бўлиб тариқатланиш илми ва тамойилларига юзланган аллома Абул Ҳасан Хужвирий (ваф. 1074) бўлган. Унинг "Кашфу-л-маҳжуб" ("Покланиш йўлларининг кашфиёти") асари (1073)да мухосибийлик, кассарийлик — , маломашийлик, тайфурийлик, жунайдийлик, нурийлик, ‘ саҳлийлик, ҳакимийлик, харразийлик, хафифийлик, сайарийлик сингари ўн тариқат зикр қилинган15. Мардуд (рад қилинган) тариқатлар сифатида хулумийлик ва халложийлик келтирилган. 13
Сўфийлар руҳнинг покланиши (дил қақиқатини англаш)да кўнгил, дил феноменига алоқида эътибор берганлари каби бадиий ижоднинг моқиятида қам кўнгил ётиши айни қақиқатдир. Тасаввуф билан адабиётнинг ватани | кўнгил^ экан, улар ўртасига зидлик бёЛгйсй^қўийб бўлмайдйГ 21

Ўзғурмиш элигга ҳам вазирга ҳам маъқул келди ва иккаласи ҳам уни саройга олиб келиш пайига тушишмоқда.


Шу ўринда яна бир масалага тўхталиб ўтмоқчимиз, яъни асар қаҳрамонларининг ўзига хос рамзларига эътибор бермоқчимиз. Кунтуғди элиг адолат рамзи, вазир Ўгдульмиш эса билим ва ақл рамзи. Ўзғурмиш қаноат рамзи саналади. Бу уч қаҳрамонни ўзаро боғлаб турувчи ришта нима? Бу ришта халқ осойишталиги, давлат тинчлиги. Юқорида элиг ва вазир ўртасидаги суҳбат асносида эл-у юрт тинчлиги, фаровонлиги гуллаб-яшнаётганлигига гувоҳ бўлдик. Юрт тинч, эл улардан рози экан шу ўринда инсонни манманлик кибр ва алдамчи хотиржамлик эгаллайди. Бунинг учун эса давлат соҳибларини уйғотувчи уларга манманлик ва кибрдан огоҳлантириб турувчи тоза виждон керак. Бу вазифани эса шоир Ўзғурмиш зиммасига юклайди. Чунки Ўзғурмишнинг номи ҳам уйғоқ, уйғонган эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак.
Кунтуғди элиг Ўзғурмишга мактуб битиш жараёнида уни оддий халқдан қочиб, тоат-ибодатни ўзига либос қилиб олган оддий зоҳид дея ўйлаганига гувоҳ бўламиз. Уни шаҳарга одамлар орасига чорлаши, ва уларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлишга чорлашида ҳам бу ҳолат акс этади.

Шу каби дунёпарастлик ҳам кишини илоҳийликдан, маънавиятдан четлаштиради, мол-дуне қулига айлантиради. Оралиқ йўл эса ҳар жиҳатдан мақбул ва тўғридир, зеро пок эътиқод ҳирс ва нафсни қаноат қамчиси билан савалаб, инсоннинг инсонлигини ҳимоя қилади ва ҳар қандай шароитда инсонни Тангри билан боғлаб туради. Ҳазрат Нақшбапд бую- радилар: «Ўз нафсларингизни ёмонлаб, таҳқир этиб туринг, чунки кимки Ҳақ субҳонаҳу инояти бирла ўз нафсини ёмон деб таниган бўлса, бу амал унинг учун осондир», яъни фақирлик мартабасини эгаллашнинг биринчи шарти нафсни бадном этиш ва ҳар лаҳзада «табиий вужудни кафолатлаб туриш», Ҳақнинг исботига интилиб, имонни мустаҳкамлаб бориш. Чунки Ҳақ таолонинг номи хоти- радан кўтарилган заҳоти унинг ўрнини шайтони лаин ва шайтоний нафс қутқуси эгаллайди


Дин, тасаввуф, фалсафа илмларини инсон руҳияти, эҳгиёжлари нуқтаи назаридан ўрганган Имом Ғаззолий «Кимёи саодат» асарида алоҳида «Узлат» деган боб ажратиб, бу ҳодисанинг олти хил фойдаси ва олти хил зарарини кўрсатиб ўтади. Аввало шуки, Ғазэолий фикрича, узлат мутафаккир инсон- лар учун зарурий эҳтиёждир, инсон бот-бот ёлғиз бўлишни, ўз- ўзи билан якка қолиб, фикр даресига чўмишни, дунё ташвиш- ларидан вақгинча фориғ бўлгани ҳодда, тафаккурий идрокка бери- лишни хоҳдайди. Илоҳ ишқида ёнган кишилар учун бу интилиш яна ҳам кучлироқ Уларнинг руҳи муттасил ёлғиаликни қўмсайди, чунки агрофдаги воқеалар уларнинг бир нуқгага йўналтирилган фикрини чалғитади.
биринчилан, уалат «фикр ва зикр фароғатини» юзага келтиради, зеро энг улуғ ибодат «фикр ва зикр ибодатидир». Бунда киши наинки лунёдан, балки ўэидан ҳам бехабар бўлиб, Ҳақтаоло ёдига берилали. Чунки Ҳақтаолодан бошқа ҳар қандай нарса Ҳақ таолодан бошқа билан машғулликка сабабдир». Ҳатто Расули акрам Муҳаммад саллаялоҳу алайҳи васаллам ҳам бошида «Ҳиро тоғидаги ғорга бориб халқцан апоқани уэди», дейди Ғаззолий. Иккинчи фойда шуки, киши утпат туфайли «кўп иэтироблардан қутулади». Чунончи, ғийбат қилиш ва ғийбат эшитишдан, риё ва
нифоқдан, амри маъруф ва наҳй мункардан халос бўлали. Жамиятга аралашган одам, деб таъкидлайди Ғазэолий, риёкорлик ва мунофиқликка аралашмасдан иложи йўқ. «Чунки агар халқ билан муроса қилинмаса, халқ ранжийди ва агар муроса қилсангиз, риёга йўл очасиз, ҳолбуки, муросаву мадородан риёни ажратиш қийин». Масалан, икки душманга сўэ бериб, иккаласи билан ҳам келишиб кетаман, деган одам иккиюзламачилик қилади, агар шундай қилмаса, уларнингдушманлигидан қутулмайди. Ниҳоят, нодонлар, ғофиллар, дунёпарастларни кўриб юриш ҳам оғир азобдир. (Аҳмад Яссавийни эсланг: «Нодонлардан қочиб ер остига кирдим мано»), Доно учун нодон, мард учун номард, маъни аҳли учун суратпараст, сўфий учун аҳли дунё номаҳрам, улар бир-биридан қочади. (91-92)
Биринчи зарар шундаки, узлат кишини илм олишдан четлаш- тиради. «Ҳар кимки фарз бўлган илмларни ўрганиб олмаган бўлса, унга уэлат ҳаромдир»,— дейди Ғаззолий. Илм ҳосил қилмай узлатга чекинган киши вақтини уйқу ва бекорликда ўтказади, «туни билан ибодатга ўтирса ҳам қалби ғурур ва макрдан холи бўлмайди», хато устига хато қилаверади. (92-93)
Шайх Саъдий «Гулистон» асарида ёзади: «Дарвешларнинг зоҳири жанда кийим ва қиртишланган соч, ҳақиқати эса — тирик кўнгил, бедор дил ва ўлган нафсдир».1

Тариқат назарияси милодий XI асрдан бошлаб шаклланиш даврига кирган ва секин-аста тариқатланиш тамойиллари ишлаб чиқилган. Тасаввуф олимлари орасида нисбатан биринчи бўлиб тариқатланиш илми ва тамойилларига юзланган аллома Абул Ҳасан Хужвирий (ваф. 1074) бўлган. Унинг "Кашфу-л-маҳжуб" ("Покланиш йўлларининг кашфиёти") асари (1073)да мухосибийлик, кассарийлик — , маломашийлик, тайфурийлик, жунайдийлик, нурийлик, ‘ саҳлийлик, ҳакимийлик, харразийлик, хафифийлик, сайарийлик сингари ўн тариқат зикр қилинган15. Мардуд (рад қилинган) тариқатлар сифатида хулумийлик ва халложийлик келтирилган. 13


Сўфийлар руҳнинг покланиши (дил қақиқатини англаш)да кўнгил, дил феноменига алоқида эътибор берганлари каби бадиий ижоднинг моқиятида қам кўнгил ётиши айни қақиқатдир. Тасаввуф билан адабиётнинг ватани | кўнгил^ экан, улар ўртасига зидлик бёЛгйсй^қўийб бўлмайдйГ 21
Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир. Модомики соя ўзига тортар экан, у ҳолда ҳақиқат янада яхшироқ жазб этади. Сўз баҳонадир. Бир инсонни бошқа бир ин- сонга тортган нарса сўз эмас, балки иккаловида мавжуд бўлган руҳий бирликдан бир парчадир. Агар бир инсон юз минг мўъжиза ва каромат кўрса, аммо унда валий ва набийга уйғун бир бўлак бўлмаса, .бирлашмайдилар ва бунинг фойдаси ҳам йўқ. Уни валий ва набийга боғ- лаган, улар севгисини кўнглида орттирган нарса ўша омухта — ўртоқ парчадир. (J. Rumiy 14-bet)

Sulton Alp Arslonga qarshi urushda Sharqiy


Turkiston va Movarounnahr shaharlarini mudofaa qilgan qoraxoniylar hukmdori Tobg‘och
Bug‘ro Qoraxon Abu al-Qosim ibn Sulaymon (1077-1113) saroyida «Qutadg‘u bilig»
muallifi, bolosog‘unlik Yusuf xos Hojib xizmat qilgan edi. Atoqli ulamolardan Ziyo
Bunyodovning aniqlashicha, Tobg‘och Bug‘roxon mashhur «Devonu lug‘otit turk» muallifi
Mahmud Qoshg‘ariyga homiylik qilgan. Qoraxoniylar adolatga katta e’tibor berganlar.
Vizantiya imperatorining oltin taxtida oltin ustunli chodirlarda oltin xoch - salib ushlab,
zeb-ziynatda dabdabali va hashamatli hayot kechirishini, son-sanoqsiz boyliklar uni
mag‘lubiyatdan qutqazolmaganini o‘qiganimizda, Abu Homid G’azzoliy «Kimiyo»sining
«Mol-dunyo ofati haqida» bobida aytilgan fikrlar xayolimizga keladi: «Vaqtiki (mansab) va
hashamat zavqi paydo bo‘lsa, dini islom yo‘liga to‘siq bo‘lur. Va dil nifoq, xiyonat va
ixtilofga oluda (aralash) bo‘lur». Muhammad rasululloh aytgan ekanlar: «Mol-dunyoning
odamlar orasida sho‘rish, g‘avg‘o solishi ikki-uch bo‘rining qo‘ylar orasiga kirib sho‘rish,
g‘avg‘o solishiga o‘xshashdir».
Xabarda kelibdurki, qiyomat kuni dunyoga zeb va oroyish berib, xunuk,
palid bir kampirni keltirurlar va har kishi ko‘rsa, «Nauzu billah minho» deb,
undan qocharlar. Farishtalar ayturlarki, «Bu o‘sha sizlarning sevgilingiz
dunyodur, buning uchun dunyoda o‘zlaringni ayamay, qon to‘kar edinglar,
bechoralarga rahm qilmas edinglar, endi mahbubingizdan qochursizmi?» Odamlar
bu dahshatli xunuk kampirni ko‘rib sharmandalikdan uyalib, o‘zlarini do‘zaxga tashlashni xohlarlar
Hikoyatda kelibdurki, bir podshoh jashni oliy (katta to‘y) qilib o‘g‘liga xotin olib
berdi. Ersa, kelinni mahram sarog‘a (chimildiqg‘a) tushirdilar. Shahzoda o‘rtoqlari
bilan bazmi jamshid qilib sharob ichmakka mashg‘ul bo‘ldilar. Hamsuhbatlari
hammasi mast bo‘lib uxlab qoldilar. Shahzoda xam o‘zini bilmay, xotinning qoshiga
kirishni xohlab xonasidan chiqib bir ko‘chaga kirib ketdi. Shahar ichida yo‘l yurib, bir
uyda chirog‘ yorug‘i tushib turgani ko‘rindi. U xotinim shu uydadir, deb o‘yladi. U
joyda qancha odamlar uxlab yotibdurlar. Yigit har chand ovoz qildi, hech kim
uyg‘onmadi. Bular orasida ko‘rdiki bir ayol yangi chodra yopinib yotibdur. Xotinim shu
ekan, «Men kechikib qOltanim uchun uxlabdur», deb gumon qildi. Aning quchog‘iga
kirdi, chodrasini ochdi, dimog‘iga xushbuylik yetdi. Ersa, tong otguncha ul ayol bilan
muosharat qildi va har lahza lablarini so‘rdi. Aning og‘zindan sovuq rutubat
shahzodaning og‘ziga kelur edi. Yigit shodligidan aytur ediki, og‘zining gulobini mening
og‘zimga quydi deb.
Vaqtiki tong otdi, shahzoda xushiga keldi, ko‘rdiki ul uy gabr (kofir)larning
dahmasi go‘ristoni ekan, ul uyqudagi xalq o‘liklar ekan, va ul chodra ostida yotgan
xunuk, palid bir kampir ekan. Gulob deb gumon qilgani najosat ekan. Shahzoda ko‘rdiki
hamma yog‘i najosat bo‘libdur. Yigit buni anglagach, sharmandalik va rasvoliqdan o‘lar
holatga yetdi. Bu oludalik (ifloslik) birla tashqariga chiqishga andisha qildi. Aytur
erdiki, bu holatdan davlatpanoh voqif bo‘lsa, sharmandalikdan holim nechuk bo‘lg‘usi
deb vaxshatda o‘ltirur erdi.
Podshoh o‘g‘li g‘oyib bo‘lganini anglab, arkoni davlati birla ko‘chalarni izlab,
shahzodani vahima va sharmandalik birla o‘tirgan joyida topdilar.
Boqgilki, ul shahzoda sharmandalikdan ne hOlta tushibdur. Bas, tongla
qiyomat kuni mol-dunyo ahli dunyoning hamma lazzat va rohatlarini ushbu sifatda
ko‘rgaylar.
Balki andin chandon ziyoda sharmandalik va rasvolik bo‘lg‘usidurki, qiyomatning
holini bu olamning misoli birla bilgali bo‘lmas. Ammo bu voqea bandaning qiyomatdagi
qolidan andak namuna va nishonadur. Kimyoi saodat 65 -66

Lvvalo foyda ulki, uzlat sababidan bisyor gunohlardan xalos bo‘lur va to‘rt gunohdurki,
xalqg‘a aralashsa undan xalos bo‘lolmas. Avvalo, g‘iybat qilmoq dinni halok qilur. Ikkinchi, amri ma’ruf va nahiy munkarki, agar xalqni gunohdan man’ qilmasa, osiy va fosiq bo‘lur.
Agar man’ qilsa, xusumat paydo bo‘lur. Uchinchi, riyo va nifoq odamlarg‘a aralashgandan
bo‘lur. Agar odamlarg‘a madoro va muloyimatlik qilmasa, ko‘ngli og‘rir va agar qilsa riyodan
xoli qolish mushkuldur. Agar ikki dushman orasida har birini xohishiga qarab so‘zlasa,
yolg‘onchilik bo‘lur. Agar birining so‘zini rost desa, ikkinchisining dushmanligidan xalos
bo‘lmas.
Fuzayl Ayoz tanqo o‘tirur edi, bir kishi uning qoshig‘a keldi. Aytdilar: «Nima uchun
kelding?» Ul kishi aytdi: «Saning diydoring birla osoyish topmoq va do‘stlashmoq uchun
keldim».
Fuzayl aytdi, «Bu so‘zingdan menga begonalik zohir bo‘ladurki, nechand yolg‘onni menga aytursan va men senga nechand yolg‘on aytmog‘im lozim kelgay. Yo sen kYettil, yo men turib ketay» Kimyoi saodat 191-192
Va’z ayturda ehtiyot bo‘lmog‘ing lozim qilingan ikkinchi holat: Va’z aytishdan
maqsading — ahli majlisni qoyil qoldirib, kayfiyatlarini o‘zgartirib: «Oh, qandog‘,
oliymaqom va’z bo‘ldi!», deya yoqa yirtib, mehr-muhabbatlarini izhor etmoqlaridan
iborat bo‘lmasligi darkor. Chunki, bularning biri riyoga yaqindir zero — kibr g‘aflatdan tug‘iladi. Imom G’azzoliy “Oxiratnoma” 11-bet
«Ey, da’vogar Mubtal! (Adashgan) Bu nechuk da’voyi
botildurki, diling - Ad-dunyo jiyfatun va tolibuho kilobun (Bu dunyo o‘limtik va unga
talabgorlar
- itlardur) davrasida doxili vola bo‘lg‘aysen. Kimyoi saodat 10
Xudoi azza va jallani tanimoq va Haq taoloning jamoli bokamolini mushohada qilmoq
- podshoh dilning sifatidur. Taklif va xitob, va’da va itob angadur. Saodat va
shaqovat asli dilning sifatidur. Va badan hamma ahvolda aning tobeidur. Kimyoi saodat 18
Билгилки, суҳбат кучли таъсир ва азим хосиятларга эга. Мақсадга етмаган солик муродига етмайди, чунки у доно одамлар суҳбатига эришмагандир. Дононинг суҳбати – қудратли кучга эга, у юракка етиб боради ва моҳиятларни англашга кўмаклашади. Кимки (тариқат йўлида) бирор нарсага эга бўлган бўлса, бу донолар суҳбати туфайлидир. Қолган барча усуллар воситадир, холос. Риёзат ва ҳаракат, жаҳду жадаллар кўп. Аммо барча риёзатлар, одобу шароитлар доно суҳбатига етишни, (шунга тайёргарлик)дир, холос. Солик доно суҳбатига муносиб бўлса, унинг иши ниҳоясига етган, яъни тариқатни охирига етказган бўлади.
Эй дарвеш! Агар солик бир кун ёки бир лаҳза доно кишининг суҳбатини қозонсаю, бу юз йил, балки, минг йил риёзату мужоҳидот (курашлар)дан кўра яхшироқ ва фойдалироқдир. “Ва инна йавман инда раббика каалфи санатим миммо тауддун”.
Аллоҳнинг сўзи: “Дарвоқе, Раббингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисобингиздаги минг йилга баробардир”.
Ҳар қанча тоат-ибодат қилиб, риёзат чекмасин, тайёргарлик кўрмасин, киши доно суҳбатига эришмай, бирор мақсадига муяссар бўлиши мумкин эмас.
Эй дарвеш! Кўп одамлар борки, доно суҳбатига эришдилар, аммо фойда кўрмадилар. Бунда икки ҳолат бўлиши мумкин: ё у одамда истеъ­дод йўқ, ёки мақсади доно мақсади билан маънодош эмас. Истеъдоди йўқ одам суҳбат аҳлидан эмас ва истеъдоди бўла туриб, ҳаммақсад бўлмаса, у ҳам суҳбатдош эмас. Зеро, суҳбатдош бўлиш мақсад бирлиги, яъни ҳаммақсадликдан ҳосил бўлади. Ҳар қачонки икки ёки ундан ортиқ одамлар орасида мақсад ягоналиги бўлса, улар суҳбатдош бўла оладилар ва агар мақсадлари битта бўлмаса, суҳбатдош бўла олмайдилар. 1
“Ikki va undan ortiq personajo’rtasida bo’lgan suhbat dialog deb ataladi. Dialogning eng xarakterli xususiyati so’zlashuvchi personajlar orasida qizg’in fikriy tortishuv mavjudligidir. (lotincha “dialog” so’zi “suhbat”, “bahs”, “tortishuv” demakdir.); sof informatsion mazmunli dialog juda ham kam uchraydi va odatda dialogdagi bahsni tayyorlashga xizmat etadi... Dialogning mazmuni personajlarning ichki dunyosini ochadi, ularning munosabatlaridagi ziddiyatlarni ko’rsatadi va rivojlantiradi, syujetning doimo “siljib borishi” ga xizmat etadi. Shu sababli dialog badiiy asar shakli va mazmunida katta rol o’ynaydi”.2
Personajning hayot haqidagi eng muhim o’ylarini bir joyga yig’ib, yorqin ifoda etgan, personaj tomonidan boshqalarning yo’qligida yoki ularning jim turgani holda aytilgan katta nutq monolog deb ataladi. (“Monolog” (yunoncha) – “bitta nutq”, “yakka nutq” demakdir.) Monolog personajning ichki dunyosini uning o’z tili bilan batafsil va hayajonli tarzda ochib beradi. Personajlarning bir-birlariga “yuragida borini to’kib-solib” yozgan xatlarini ham monolog deb atash mumkin.
Monolog personajlarning dialogdagi nutqidan tashqi jihatidan ham farq etadi: qahramon o’z ichki dunyosini keng ochib berar ekan, ancha uzoq gapiradi, shu sababli monologlar uzun bo’ladi.
Personajlarning ruhiy holatini uning o’ylari orqali izhor etgan yakka nutq, odatda “ichki monolog” deb ataladi”.1

1 Quronov D. Adabiyotshunoslikka kirish 60-61-бетлар

2 Aflotun “Qonunlar” 10 bet

1 Aflotun 15-16

2 Farobiy 30-bet

1 N. Komilov 166

2 N. Komilov 166

1 N. Komilov 162

2 N. Komilov 162

1 N. Komilov 162

1 Азизиддин Насафий Комил Инсон

2 I. Sulton. Adabiyot nazariyasi. 207-bet

1 I. Sulton. Adabiyot nazariyasi. 207-bet

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling