Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/37
Sana11.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1698687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
29.06.2019 I.Ermatov Avtoreferat

Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагича белгиланди: 
ХХ аср бошларида ўзбек тилшунослиги назарий асосларининг 
яратилиши ва унинг терминларда акс этишини ўрганиш; 
ўтган асрнинг 30-йилларида дарсликлар яратиш жараёнидаги дастлабки 
илмий тадқиқотлардаги муҳим жиҳатларни аниқлаш; 
илк яратилган дарслик ва сабоқликларда қўлланган тилшунослик 
терминларини аниқлаб, уларни асослаш; 
тилшунослик 
терминологиясининг 
шаклланиш 
ва 
тараққиёт 
босқичларини тизимли ўрганиш; 
она тили дарсликларининг яратилиши билан тилшунослик терминлар 
юзага келишидаги чалкашликларни аниқлаш; 
ўзбек тилига араб, форс-тожик, рус ва бошқа тиллардан ўзлаштирилган 
тилшунослик терминларини аниқлаш ва ҳозирги босқичдаги ўрнини 
ойдинлаштириш; 
тилшунослик терминологиясида синонимиянинг вужудга келиш 
сабабларини ва уни бартараф этиш тамойилларини белгилаш
ўзбек тилшунослик терминологиясининг умумий ўрта таълим 
мактаблари учун яратилган дарсликлардаги ўрнини белгилаш. 
Тадқиқот объекти сифатида илк яратилган дарслик-сабоқликлар, 
шўролар ва мустақиллик даври она тили дарсликларидаги тилшунослик 
терминлари танланган. 
Тадқиқотнинг предметини умумий ўрта таълим мактаблари учун 
яратилган она тили дарсликлари асосида ўзбек тилшунослик терминларининг 
шаклланиши ва тараққиётини таҳлил қилиш ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация мавзусини ёритишда тавсифлаш, 
систем, компонент, контекстуал ва қиёсий-тарихий таҳлил усулларидан 
фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ХХ аср бошларидан мактабларда она тилининг фан сифатида ўқитилиши 
билан ўзбек тилшунослик терминларининг шакллана бошлаганлиги 
асосланган; 
Фитратнинг «Сарф» ва «Наҳв» асарлари кейинги давр ўзбек тили 
грамматикаларининг яратилиши ва ўзбек тилшунослик терминологиясининг 
юзага келишига асос бўлгани очиб берилган; 
ўзбек тилшунослик терминларининг дастлабки шаклланиш манбалари 
арабча, форс-тожикча ва русча тилшунослик терминлари бўлгани 
аниқланган; 
ўзбек тилшунослик терминларининг турли даврларда яратилгани 
туфайли терминлар ўртасида синонимия вужудга келганлиги аниқланган; 
мустақиллик даври ўзбек тилшунослик терминларининг меъёрлашуви ва 
тараққиёти «Она тили» дарсликлари мисолида очиб берилган. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling