9
ўзбек тилшунослик терминологиясининг шаклланиши манбалари ва
тараққиёти ҳамда қўлланиш доираси тизимли таҳлил этилган;
термин ва лингвистик тушунча мутаносиблигининг
таъминланиши
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг она тилини ўрганиши ва
ўзлаштиришида муҳим эканлиги асосланган;
ўзбек тилшунослик терминларини тадқиқ этиш орқали чиқарилган
илмий-назарий хулосалар келгусида шу йўналишда
олиб бориладиган
тадқиқотларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши асосланган.
Тадқиқот
натижаларининг
ишончлилиги
муаммонинг
аниқ
қўйилгани, чиқарилган хулосаларнинг тавсифий, систем, қиёсий-тарихий,
компонент ва контекстуал таҳлил усуллари ёрдамида асослангани,
терминларга баҳо беришда ишончли назарий
манбалардан фойдаланилгани
билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек тилшунослик
терминологиясининг шаклланиши ва тараққиётида
илк яратилган дарслик
сабоқликлар ҳамда Абдурауф Фитратнинг «Сарф» ва «Наҳв» дарсликлари
хизмат қилиши, ўзбек тилшунослик терминларини ўрганиш
асосида
чиқарилган назарий хулосалар ўзбек тилшунослик терминологиясини
ўрганишда асосий манбалардан бири бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот
натижаларининг
амалий
аҳамияти
тилшунослик
терминларининг шаклланиши ва амалда қўлланиши
юзасидан илгари
сурилган хулосалардан олий ўқув юртлари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар
коллежлари, биринчи навбатда, умумий ўрта
таълим мактаблари учун она
тилидан дарслик ва қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкинлиги, ўзбек
тилшунослик терминларини тарихий-қиёсий,
илмий-назарий асосларни
ишлаб чиқиш муҳим манба бўлиши мумкинлиги билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: