Ўзбекиcтон Республикаси Конституциясига киритилаётган айрим ўзгаришлар тўғрисида


Мавзу Фарзандларимиз олдида давлатнинг қандай бурчи бор?


Download 24.98 Kb.
bet6/7
Sana04.04.2023
Hajmi24.98 Kb.
#1323740
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ота-оналар 4-илова

Мавзу

Фарзандларимиз олдида
давлатнинг қандай бурчи бор?


Конституцияга киритилаётган
ўзгариш

78-модда.
(Биринчи қисм) Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.
(Иккинчи қисм) Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчидир.
(Учинчи қисм) Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
(Тўртинчи қисм) Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Тезислар

Фарзандларнинг тарбияси, таълими ва соғлиғи, уларни
вояга етгунга қадар боқиш халқимизнинг минг йиллик анъана ва қадриятидир.
Афсуски, болаларни ташлаб кетиш, уларнинг ҳаёти ва ривожланишидан хабар олмаслик ва ота-оналикнинг бошқа мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари ҳали ҳам кўп
учрамоқда ва бундай ҳолатларда энг катта зарарни болалар кўрмоқда.
Ота-онанинг ўрни ва масъулияти кучли бўлган оилаларда авлодлар ўртасида мустаҳкам ришталар шаклланади. Ота-боболарнинг энг яхши урф ва аънаналари сақланади, бу эса бутун халқнинг ўзлигини сақлашига хизмат қилади.
Боланинг ҳар томонлама ривожланган, замонавий фикрлайдиган шахс сифатида камол топиши учун нафақат оиладаги муҳит яхши бўлиши, балки давлат томонидан зарур шарт-шароит, имконият яратиб берилиши керак. Бу борада давлат зарур инфратузилма ва муҳитни яратиш бўйича мажбуриятни ўз бўйнига олади.
Болаларимизнинг фаровонлиги ва уларнинг энг яхши манфаатидан келиб чиқиб, Конституциямизнинг моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.




Жумладан:
– ота-оналар қаторига уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳам киритилмоқда; иккинчидан, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат уларни боқиш ва тарбиялаш мажбурияти, балки уларни таълими, соғлом, тўлақонли ва уйғун камол топиши тўғрисида қайғуриши шартлиги белгиланмоқда;
– болаларнинг таълим олиши, уларнинг соғлом ва тўлақонли ривожланиши давлат ва жамият томонидан таъминлаш тўғрисида нормалар ҳам киритилмоқда.
Мазкур нормаларни Конституциямизда акс эттирилиши фарзандларимизнинг ижтимоий, маънавий ва ахлоқий фаровонлиги ҳамда жисмоний ва рухий соғлом бўлиб ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади.

Хулоса

Конституцияга киритилаётган ушбу нормалар Ўзбекистонда оилага ва фарзандларга нисбатан ота-оналарнинг дахлдорлик асосини кучайтиради. Болаларнинг тарбия, таълим, соғлиғини сақлаш ва уйғун камол топиш ҳуқуқини юқори даражада кафолатлайди.
Давлат, шу жумладан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция талаблари асосида, болаларнинг тўлиқ жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун энг яхши шароитларни яратади.
Бой маънавий ва тарихий қадриятлар асосида болаларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш, бу жараёнда давлат ва жамиятнинг ролини мустаҳкамлаш конституциявий даражада белгиланмоқда.




Download 24.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling