Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

ИККИНЧИ БЎЛИМ
БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ 
 
IV БОБ
СЕЗГИ 
 
1. Сезги тўғрисида умумий тушунча 
Жаҳон 
психологияси 
фанида 
тўпланган 
маълумотларнинг 
кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараѐни хисобланиб, мад-
дий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши 
орқали реал оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини
ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички 
ҳолатларини 
акс 
эттиришдан 
иборат 
билишнинг 
дастлабки
босқичидир. Сезги биосфера ва неосферада ҳаракатланувчи жамики 
нарсаларнинг, хоҳ микро, хоҳ макро тузилишидан қатъи назар, сезги 
органларига таъсир қилиш маҳсуласининг содда образлар, тимсолла-
рнинг айрим таркибий хусусиятлар тариқасида акс этишидир. Инсон 
атроф-муҳитдаги моддалар шаклини, ҳаракатлар кўринишини, улар-
нинг хоссаларини ўзига хос хусусиятларини сезги органлари ѐрдами-
да, сезгилар орқали билади, холос. 
Сезгилар тўғрисидаги илмий таълимотларга биноан нарсалар ва 
уларнинг хоссалари, таркибий қисмлари, хусусиятлари, шакллари, 
ҳаракати бирламчи ҳисобланиб сезгиларнинг ўзи эса ташқи ва ички 
қўзғатувчиларнинг сезги аъзоларига таъсир этишининг маҳсулидир. 
Маълумотларнинг кўрсатишича, сезгилар моддий (объектив) бор-
лиқнинг, воқеликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, биноба-
рин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса,
улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имко-
ниятига эгадир. 
Психологияда сезгиларнинг физиологик асосини ва механизм-
ларини қўзғатувчининг ўзига мутлақ мос (адекват) бўлган анализато-
рлар таъсири натижасида юзага келувчи асаб (нерв) жараѐни, унинг 
тизими, тузилиши ташкил қилади. Физиологлар ва психологларнинг 
таълимотларига кўра, анализатор уч ўзаро узвий уйғунликка эга
бўлган таркибий қисмлардан иборатдир. Содда қилиб талқин
қилинганда мазкур таркиблар қуйидаги кетма-кетликдаги тузилиш-
дир: 
1) ташқи куч-қувватни (энергаяни) асаб (нерв) жараѐнига айла-
нтириб берувчи периферия қисмдан, яъни рецептордан; 


2) анализаторларнинг периферия қисмини марказий қисм билан
боғловчи афферент 
(марказга интилувчи асаб толаси), ўтказувчи асаб
3) периферия қисмларидан келувчи нерв импульслари (хара-
катлари) қайта ишланувчи анализаторларнинг мия пўстидаги қисмларидан 
(участкаларидан) иборатдир. 
Бошқача сўз билан айтганда, периферик нервларнинг учлари (кўз 
қулоқ, тери, бурун кабилар), таъсиротни элтувчи (афферент), жавоб 
қайтарувчи (эфферент) нерв толалари, анализаторларнинг орқа ва бош мия 
марказлари анализаторини ташкил қилади. 
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамала-
рига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади (ушбу та-
снифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч. Шеррингтонга 
таалуқлидир): 
1) ташки муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини
акс эттиришга мослашган ҳамда рецепторларга тананинг сиртқи
қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар (реце-
пторлар); 
2) ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда реце-
пторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар,
яъни интерорецсптив сезгилар; 
3) танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари
хақида маълумот (ахборот, хабар) берувчи, мускулларда, боғловчи 
пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприорецептив 
сезгилар. 
Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-
туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади. Кўриш 380 дан 770 га-
ча миллимикрон диапазондаги электромагнит нурлардан иборат жа-
раѐндир. Эшитиш эса тебраниш частотаси 16 дан то 20000 гача бўлган 
товуш тўлқинларидан иборатдир. Кўриш сезгилари бош мия пўстининг 
орқа бўлагига жойлашган бўлади. Эшитиш сезгилари мия пустини тепа 
бурмасининг қисмдан жой эгаллгандир. Тери-туюш, Ҳаракат сезгилари 
мия пўстини марказий бурмасининг орқа қисмидан Ўрин олгандир. 
Энди сезгилар классификацияси, моҳияти ва унинг негизлари 
юзасидан кенгроқ мулоҳаза билдирамиз. 
А. Р. Луриянинг фикрича, интерорецептив сезгилар асл, туб 
маънодаги сезгилар эмас, балки эмоциялар билан сезгилар ўртасидаги 
оралиқ сезгилар сифатида намоѐн бўлади. Психология фанида мазкур 
сезгиларнинг субъектив равишда пайдо бўлиши етарли даражада


чукур ўрганилмаган, худди шу боис улар "номаълум ҳислар" доира-
сига киритилгандир. Улар тўғрисидаги билимлар билан танишиш,
ўзгариб боришларини текшириш "касалликларнинг ички манзара-
си‖ни ифодалаб беришда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ички орган-
ларнинг хасталигида вужудга келувчи мазкур ҳолатлар ички касал-
ликларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этиши турган гап 
(А. Р. Лурия тадқиқотларидан). 
Бундай хусусиятли ихтиѐрсиз сезгилар инсонда жуда эрта
уйғонади, шунинг билан бирга уларнинг ифодаланиши ўзига хос 
шаклларга эгадир. Чунончи, улар "олдиндан ҳис қилиш" тариқасида
пайдо бўлиб, ҳатто инсон уларни таърифлаб бериш имкониятига
қодир эмас, кўпинча ушбу кечинмалар туш кўришда қайсвдир касал-
лик ҳуруж қилаѐтганлигидан дарак берувчанлик вазифасини ўтайди, 
холос. 
Улар инсоннинг кайфиятида, эмоционал реакциялари ўзгари-
шида кўзга ташланади, болада эса хатти-ҳаракатнинг кескии
ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки, бола ўз тана аъзоларидаги ички 
ҳолатларнинг ўзгаришини англаш, сезиш, ҳис қилиш укувига эга
эмас, худди шу туфайли ундаги хатти-харакатнинг умумий ўзгариши 
белгиларидан буни сезиш мумкин. Бу ҳодисаларнинг ѐрқин мисоли 
сифатида қуйидаги воқеликни тахлил қиламиз: бола ўз ички интеро-
рецептив сезгиларини намойиш қилиш мақсадида "касал" бўлиб
қолган қўғирчоғини парвариш қила бошлайди. 
Интерорецептив сезгиларнинг объектив ахдмияти жуда юқори, 
чунки улар ички жараѐнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини 
таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтган-
да, улар организмлардаги жараѐнларни ўзаро ўрин алмашиб туриши-
нинг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Ичдан пайдо бўладиган 
сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аф-
фект ҳолатларини йўқотиш (бартараф қилиш, пасайтириш), туғилиб 
келаѐтган майлларни эса қониқтиришга йўналтиришган бўлади.
Оқибат натижада, ички тана аъзоларининг фаолиятини издан чиқиш 
ҳолати юз бериши мумкин. Худди шу сабабдан тиббиѐт психология-
сида интерорецептив сезгилар ҳам муҳим роль ўйнайди. Соматик ва 
висперал жараѐнлар, руҳий ҳолатлар (психосоматика) ўртасидаги му-
носабатларни ўрганиш имконини яратади. 
Интероцептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интеро-
цепция билан биргаликда К. М. Биков, В. Н. Черниговскийлар томо-
нидан атрофлича ўрганилган. Бу нарсаларнинг барчаси шартли реф- 


лектор фаолияти механизмларидан келиб чиққан ҳолда шархлаб бе-
рилган. 
Проприорецептив сезгилар тана двигатель аппаратининг ва гав-
данинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб тура-
ди. Улар инсон ҳаракатининг регуляторини ва афферент асосини ташкил 
қиладилар. 
Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўғимларда 
жойлашган бўлиб, махсус таначалари шаклига эгадирлар. Мазкур та-
началар Пуччини таначалари деб аталади.
Таначаларда вужудга келувчи қўзғатувчилар мускулларининг 
таранглашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгаришида, нерв 
толалари (иплари) ѐрдамида орқа миянинг орқа устунидаги (столба-
сидаги) ок суюқликларга етказилади. Қўзговчилар Бурдах ва Голль 
ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва ундан пўстости тугун-
ларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг қоронғилашган зонасида
ўз ҳаракатини якунлайди. 
Проприорецепторлар ҳаракатининг афферент асоси эканлиги А.
А. Орбели, П. К. Анохин (ҳайвонларда), Н. А. Бернштейн (одамларда) 
томонидан ўрганилган. 
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати 
сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази
ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб ўзаро бир-бирига перпен-
дикуляр бўшликда туташ ҳолатда ѐтади. Масалан, бош ҳолатининг 
ўзгариши қуйидаги схемага биноан амалга ошади: 
а) ўзгариш эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш; 
б) эшитиш нерви; 
в) вестибулятор нерв; 
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси; 
д) мия аппаратига ўтади. 
Вестибулятор сезгирлик аппарати кўриш билан бевосита
алоқада бўлиб, фазони ориентирлаш жараѐнида иштирок этади. Ма-
салан, автомабнльнинг йўлдан ўтиши (қатнови), қалин ўрмонни кесиб 
утиш пайти ва ҳоказо. Худди шундай ҳолат учишда ҳам юзага келиши 
мумкин. Патология ҳолатида ҳам худди шундай жараѐнга дуч кели-
нади. 
Экстрорецептив сезгилар моддаликдан (5 тадан) ташқари ин- 
термодаль носпецифик сезги туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, 
эшитиш органи (аъзоси) орқали секундига 10-15 тебранишни сезиш 
мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар ѐрдамида (мия 


қопқоғи, тирсак, тизза учлари орқали) пайқаш - вибрация сезгирлик

дейилади. Масалан, карларнинг товушларни идрок қилиши, пианино-
ни ушлаб туриш, пол ѐки мебелнинг ҳаракати кабилар. Одатда вибра-
цион сезгирлик интермодаль сезги деб ҳам номланади. Интермодал-
нинг бошқа бир кўриниши мана бундай холатда намоѐн бўлади; 
а) ҳид, таъм ва маза сезгиларида: 
б) ўта кучли товушда, ўта ѐрқин ѐруғликда; 
в) тричеминал, яъни уч хил таъсирнинг уйғунлашган, интегра-
тив ҳолатида кабилар. 
Сезгининг носпецифик шакли - терининг фото сезгирлиги ранг-
ларнинг нозик жилоларини ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали 
рўѐбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А. Н. Леонтъев томонидан
кашф қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга окилона ѐндашиш 
имкониятини вужудга келтиради. Ушбу кашфиѐт қўл учига яшил ва қизил 
рангли ѐруғлик юбориш орқали дунѐ юзини кўрган. Ранг сиг-
налларининг оғриқ қўзғатувчилар билан муносабати қиѐсий жиҳатдан 
олиб борилганда, инсонни фаол мўлжаллаш (ориентирлаш) жараѐни-
да унинг қўл учи терисига келиб тушадиган ранг нурларини фарқлашга 
ўргатиш мумкин экан. 
Психология фанида терининг фото сезгирлиги табиати ҳали
етарли даражада ўрганилгани йўқ. Шунга қарамасдан, таламитик сис-
тема ва пўст остининг қўзгалганида асаб тизими ҳамда тери экто-
дермларидан келиб чикқан, атрофга ѐйилган (тарқалган), рудиментлар 
ѐруғлик сезиш элементлари махсус шароитда муваффақиятли ҳаракат 
қилади. Кўпинча "олтинчи туйғу, ҳиссиѐт" шарофати билан инсон 
томонидан "масофа"ни сезиш, кўр одамларда тўсиқни ҳис қилиш уш-
бу жараѐн учун ѐрқин мисол бўла олади. Эҳтимол, юз терисининг ис-
сиқ ҳаво тўлқинларини идрок қилиш, тўсиқ оралиғида мавжуд бўлган 
товуш тўлқинларини (тебранишларини) ўзида акс эттириш терининг
фото сезгирлигини илмий жиҳатдан изоҳлашга муайян негиз (асос)
бўлиб хизмат қилиш мумкин. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling