Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

6.5. Тери сезгилари 
Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат
бўлиб, уларнинг бундай номланишининг бош омили - бу рецептор- 
ларнинг тери ва организмнинг ташқи шиллик пардаларида жойлаш-
ганлигидир. 
Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга 
бўлиб, уларнинг биринчиси тегиш ва тарқалишни туйиш сезгилар, 
иккинчиси эса силлиқ ѐки ғидир-будурни туйиш билан тавсифланад. 
Одатда тана аъзосига нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи қўзғалиш 
кучайганда сиқиқни сезишга айланади, у янада кучайганда сиқиқ оғриқ 
сезгисига айланади. 
Туйиш сезгилари органи - теридаги ва ташқи шиллиқ пардалар-
даги туйиш таначалари деб номланувчи таначалардан иборатдир. Та-
началарнинг ичида, қисман ташқарисида (эпителийда) туйиш нерви-
нинг чекка тармоқлари мавжуд, улар терида ва шиллиқ пардаларда бир 
текис таксимланган. Улар бармоқларнинг учларида, тил учида,
лабда зич жойлашган, худди шу боисдан сезгирлик даражаси
бошқалардан юксакроқдир. Қайси ерда таначалар сийрак бўлса, демак у 
жойларда сезиш кўрсаткичи шунчалик пастдир. 
Психологияда туйиш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка 
тармоқлари зичлиги эстезиометр асбоби ѐрдами билан ўлчанади. Ас-
боб кериладиган икки оѐқли циркулдан ташкил топган бўлиб, унинг 
ўзагидага даражалар оѐқларнинг учлари ўртасидаги масофани ўл-
чайди. 
Туйишнинг аниқлик даражалари: а) бармоқ учларида 1 мм-2
ммгача, б) кўл кафтида 10 мм, в) орқада 60-70 мм масофа бир йўла


икки оѐқча тегаѐтганлпгини сезиш мумкин (масофа камайса, сезгир-
лик пасаяди). 
Туйиш сезгиларининг маркази бош мия пустининг орқадаги
марказий пуштасида жойлашган деб тахмин қилинади. 
Туйиш сезгиларининг ташқи, яъни физик сабаби - бу бирон-
бир дарсаларнинг терига бевосита тегишидир. 
Ҳарорат сезгилари иссиқ ѐки совуқни сезиш билаи тавсифлана-
да. Махсус таначаларнинг ичида иссиқни ѐки совуқни сезувчи нерв-
ларнинг чекка тармоқлари жойлашган бўлади. 
Уларнинг ташқи сабаби - бирон-бир ҳароратга эга бўлган
қаттиқ, суюқ ва газсимон жисмларнинг танага тегиб туришидир. Ис-
сиқни ѐки совуқни фарклаш қўзғатувчи ҳарорати билан бадан
харорати 
ўртасидаги 
нисбат 
билан 
белгиланади. 
Масалан,
қўзғатувчининг ҳарорати бадан ҳароратидан паст бўлса - совуқни,
агарда юқори бўлса - иссиқни сезамиз, ҳис қиламиз. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling