Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

6.3. Ҳид билиш сезгилари 
Ҳид билиш сезгиларига ҳидларни ҳис қилиш киради ва улар-
нинг органи бурун ковагининг юқори томони ҳисобланиб, бу ерда хид 
билиш хужайралари ҳамда сезувчи нерв тармоқлари жойлашган, улар 
шиллиқ пардаларда ботиб туради. 
Ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди, хид билиш мар-
кази бош мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида мавжуд
деб тахмин қилинади. Ҳидли моддалар ҳид билиш хужайраларига газ 
ҳолатида таъсир этиб, кимѐвий реакциялар йўли билан уларни
қўзғатади (уларнинг барчаси буғланади ва эрийди). Одатда газ
ҳолатидаги ҳидли моддалар ҳаво билан нафас олиш жараѐнида бурун 
ковагига кириб келади, натижада акс эттириш холати ҳосил бўлади. 
6.4. Таъм бплиш (маза) сезгилари 
Таъм билиш сезгилари ширин, аччиқ, нордон, шўр сингари ма-
заларни акс қилиш билан тавсифланади. Улар муайян туркумга кири-
тилган ва киритилмаган ҳилма-ҳил турларга эга бўлиб, нарсаларнинг, 
моддаларнинг номлари билан юритилади: ноннинг мазаси, қовуннинг 
мазаси кабилар. 
Таъм билиш сезгиларининг органи тилнинг юзаси ва танглай-
нинг юмшоқ қисмидан ташкил топгандир. Тилнинг шиллиқ пардасида 
махсус таъм билиш сўрғичлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 
таѐқсимон хужайралардан тузилган махсус таъм билиш «куртаклари» 
(―сўғонлари‖) га эга. Ўзига хос хусусиятлари, сифатлари билан тафо-
вутланувчи таъм билиш сўғонлари тил юзасида бир текис 
тақсимланмаганлиги учун унинг орқа қисми аччиқ мазани, учи ширин
четлари эса нордон мазани аниқ сезади, лекин унинг ўртаси 


бўлса таъм мазасини акс эттира олмайди. Таъм билиш сўғонларининг 
хужайрали қисмларида махсус сезувчан нервларнинг чекка учлари
жойлашган, улар таъм билиш органидаги кўзғалишни бош мияга уза-
тиб туради, унинг марказлари ҳид билиш марказларига яқин жойда-
дир. 
Таъм билиш сезгилари моддаларнинг кимѐвий хоссаларн таъс-
рида ҳосил бўлади ва сўғонлар эриган моддалар таъсири остида- 
кўзғалади.
Ҳид ва таъм билиш сезгилари ўзаро чамбарчас боғланган бўлиб 
кимѐвий моддаларнинг таъсир этиши натижасида юзага келади. Аммо 
уларнинг биттаси контакт, иккинчиси дистант сезгилар тоифасига ки-
ради. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling