Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

5.3 Интуитив ва аналитик тафаккур 
Тафаккур активлигига қараб ихтиѐрсиз (интуитив) ва ихтиѐрий 
(аналитик) тафаккур турларига ажратилади. Интуиция деб, мантикқий 
тафаккур ѐрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий ва- 
зифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши жараѐни 
аталади. Шахснинг муайян соҳадаги ҳаѐтий ѐки илмий тажрибаларига 
асосланган интеллектуал сезгирлигидан иборат фаолиятдир. 
Кўпинча ихтиѐрий тафаккур жараѐни мулоҳаза, муҳокама, исбот-
лаш, гипотеза қилиш каби шаклларда намоѐн бўлади. Математика 


физика, кимѐ, психология ва бошқа фанлардаги муаммо ва масала-
ларни ечиш жараѐнлари бунга ѐрқин мисол бўла олади. Бундан
ташқари ихтиѐрий тафаккурга танқидий ѐки назорат (контрол) тафак-
кур ҳам киради. Моддий борликни адекват акс эттириш фикр юри-
тишни танқидий ва синчков бўлишини тақозо этади. Бинобарин, нар-
са ва ҳодисаларни атрофлича билиш учун, объектив баҳо бериш зару-
рияти туғилади, бу эса ўз навбатида, фикр юритиш кўлами кенг, ана-
литик-синтетик фаолият доираси мустаҳкам бўлишини талаб қилади. 
Тафаккур жараѐнлари ихтиѐрсиз юз бериши ҳам мумкин. Лекин
бу ҳолда улар ихтиѐрий тафаккурга суяиган тарзда вужудга келади. 
Жумладан, одамнинг амалий, маиший ва ҳоказо фаолиятларида ихти-
ѐрсиз равишда қатор саводлар пайдо бўлиши ва уларга беихтиѐр жа-
воблар ахтариш ҳоллари учраб туради. Бундай пайтларда инсон фикр 
юритяптими ѐки йўқми, буни билиш жуда қийин, ваҳоланки у ўзича
гўѐ саволларга жавоб топгандай, ширин ҳис-туйғуларни бошдан ке-
чираѐтгандай бўлади, шунинг учун кўпинча «тилимнинг учида туриб-
ди» одамлар қандайдир текст ѐки муаммо, масала устида бош қотириб 
ўтирганларида (бирор нарсанинг бевосита таъсири натижасида) фикр 
юритиш мутлақо беихтиѐр рўй бериб қолади ва уларни асосий топши-
риқни бажаришдан узоқлаштиради. Баъзан амалга оширилиши мақсад 
қилиб қўйилган топшириқни ихтиѐрий равишда бажариш жараѐни-
мизда бу режага киритилаган (фавқулодда вужудга келган) айрим 
вазифаларни ҳам бажарамиз, бу жараѐн биз учун ихтиѐрсиз равишда 
ўтади. 
Инсониятнинг тарихий тараққиѐти тарихидан шу нарсалар 
маълумки, йирик илмий кашфиѐтлар ҳам кўпинча худди шундай бе-
ихтиѐр фикр қилиб турган маҳалда тўсатдан очилган. Жумладан,
юнон олими Архимед солиштирма оғирлик қонунини зўр бериб ақлий 
меҳнат қилиш пайтида эмас, балки ҳеч кутилмаган жараѐнда, ваннада 
чўмилиб турган пайтида кашф этган. Улуг рус олими Д. И. Менделе-
евнинг ҳикоя қилишича, у элементлар даврий тизимси жадвалини ту-
зиш вақтида уч кечаю уч кундуз бетиним меҳнат қилган, аммо бу ва-
зифани ниҳоясига етказа олмаган. Ундан сўнг чарчаган олим иш сто-
ли устида уйқуга кетган ва тушида бу элементлар тартибли жойлаш-
тирилган жадвални кўрган. Шунда Д. И. Менделеев уйқудан уйғониб, бир 
парча қоғозга тушида аѐн бўлган жадвални кўчириб қўйган. 
Кўпинча психолог ва физиологлар таъкидлашларича, муаммо-
нинг бундай осон равишда ечилиши ҳеч кутилмаган юқоридаги каби
беихтиѐр ҳал қилиниши шу кашфиѐтлар олам юзини кўрганича 


бўлган давр ичида ойлаб, йўллаб қилинган меҳнатнинг якуни, яъни 
тугалланмай қолган тафаккур жараѐнининг ниҳоясига етишдир, деб 
баҳоламоқдалар. 
Йирик 
физиолог 
ҳамда 
психолог 
В. 
М. 
Бехперевнинг
изохлашича, бундай кутилмаган жараѐнларнипг рўй беришига асосий 
сабаб- бу ўрганилаѐтган масала тўғрисидаги ухлашдан олдин зўр бе-
риб бош қотириш ўйлаш (фикр юритиш) ва бутун зеҳни, шунингби-
лан бирга диққат-эътиборининг тортилиши, кашф қилиниши зарур 
масалага 
тўла-тўкис 
йўналишдан 
иборат 
мақсадга 
муво-
фиқлаштирилган мураккаб, барқарор психик ҳолатнинг ҳукм сури-
шидир. Мазкур ҳолат аниқ объектга қаратилган аклий зўр беришнинг 
интенсив тарзда давом этиши натижасида вужудга келган маҳсуддир
ва ҳоказо. 
Фикр юритилиши лозим бўлган нарса ва ҳодисаларни идрок ѐки 
тасаввур қилиш мумкин бўлса, бундай тафаккур конкрет тафаккур деб 
аталади. У ўз навбатида яққол-предметли тафаккур ва яққол- об-
разли тафаккур номи билан икки турга ажратилади. Агар фикр юри-
тиш объекти бевосита идрок қилинса. бундай тафаккур якқол-
предметли тафаккур дейилади. Фикр юритилаѐтган нарса ва ҳодиса-
лар фақат тасаввур қилинса, бундай тафаккур яққол-образли тафаккур деб 
аталади. Тафаккурнинг бир тури хотира ѐки хаѐл тасаввурига
асосланган ҳолда намоѐн бўлади. 
Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс эттирувчи ва 
сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб, фикр юритишдир. Алгеб-
ра, тригонометрия, физика, чизма, геометрия, олий математика маса-
лаларини ечиш маҳалида фикр юритиш, мулоҳаза билдириш абстракт 
тафаккурга хос мисоллардир. Алгебраик миқдорларини конкрет нар-
саларга таққослаб, нисбат бериб конкретлаштирилса бўлади, лекин бу 
ерда бизнииг мақсадимиз конкрет микдор тўғрисида фикр юритиш эмас, 
балки шу нарсалар ўртасида мавжуд умумий миқдор алоқалари устида 
мулоҳаза юритишдир. Чунончи, бу ҳолда биз фақат умумлаш-
ган тушунчаларга таяниб фикр юритамиз. 
Абстракт тафаккур конкрет тафаккурдан ғоят кенг маъно англа-
тиши билан воқеликни чуқурроқ билишга олиб бориши билаи фарқ
қилади. Шунинг учун биз якка хукм воситаси билан қатор нарса ва
ҳодисаларга тааллуқли ички қонуниятлар тўғрисида фикр юрита ола-
миз. Идрок ва тасаввур қилиш мумкин бўлмаган нарса ва ҳодисалар 
тўғрисида абстракт тафаккур ѐрдамида мулоҳаза юритса бўлади. Шу-
сабабли жамият ва табиат қонунлари ҳақида, борлиқ тўғрисида, чек- 


сизлик, сифат, микдор, тенглик тўғрисида, гўзаллик юзасидан мавҳум 
абстракт мулоҳаза юритиш мумкин, холос. 
Бироқ конкрет тафаккур билан абстракт тафаккур ўзаро узвий 
боғлангандагина бир бутун инсон тафаккурини вужудга келтиради.,
чунки предметнинг ташқи ва ички хусусиятларини атрофлича очиш 
алоҳида олинган тафаккурнинг у ѐки бу тури ѐрдамида ифодалаб бе-
риш анча мушкулдир. Абстракт тафаккур конкрет тафаккур замирида 
вужудга келган, унинг пойдевори устида ўсган ва ривожланган. Чун-
ки тафаккурнинг генетик жиҳатдан келиб чиқиши анализ қилиб
чиқсак, конкрет тафаккур амалий тафаккур билан параллел равишда 
намоѐн бўла бошлаган, абстракт тафаккур эса тарихий тараққиѐтнинг 
кейинги босқичларида ҳосил бўлган. Шунга қарамасдан, ҳамма вақт
ҳар қандай конкрет фикр, мулоҳаза абстракт фикр, муҳокама ичига 
маълум даражада сингиб кетган бўлади. 
Ҳодисаларни изохлашга, фараз қилишга қаратилган тафаккур 
назарий тафаккур деб аталади. Тушунчалар ўртасидаги боғланиш-
ларни, муносабатларни, ички боғланишларни ѐритиб бориш ва шу 
боғланишларни назарий жиҳатдан фикр юритиш йўли билан изоҳлаш
каби жараѐнларни назарий тафаккур ѐрдамида амалга ошириш мум-
кин. Изоҳлаш пайтида изоҳлаиаѐтган нарса ва ҳодисалар, хосса ва ху- 
сусиятлар, жисм ва предметлар, умуман бутун воқелик маълум тур- 
кумдаги тушунчалар қаторига киритилади ва уларнинг фарқ 
қиладиган белги ва аломатлари фикран ажратиб кўрсатилади. Бундан 
ташқари муайян объектларнинг моҳияти, мазмуни, мавжуд бўлишлик 
сабаблари, келиб чиқиши, тарақкиѐти, ўзгариши, шунингдек, улар-
нинг аҳамияти ва функция ҳамда вазифалари изоҳлаб берилади.
Назарий тафаккур жараѐнларда «Нега?», «Нима учун?», «Нима
сбабдан?», «Бунинг ўзи нима?», «Бу ҳодиса ѐки ҳолатлар, ѐхуд ту-
шунчалар ўртасида қандай ўхшашлик ва тафовутлар мавжуд?» каби 
саволлар 
вужудга 
келади. 
Берилган 
саволларга 
атрофлича
ўйлаб, мантиқан оқилона тузилган жавоблар ҳам топилади. Жумла-
дан, «Қуѐш ботди-коронги тушди», «Совуқ тушди-сувлар музлади». 
«Олмахон-ҳайвондир», «Кит-сут эмизувчидир», «15=2 ва 20-3
миқдорлари ўзаро тенг», «ТАТ - мавзули апперцепция очиб бериш 
апаратидир», «Характер-ижтимоий турмуш маҳсулидир» ва
бошқлар. Бу келтирган мисолларда ўқувчи ва талабалар нарса ва 
ходисалардаги боғланишларни, ички қонуниятлар ва хоссаларни,
ўзаро мунтазам муносабатларни таъкидлаб ўтадилар, изоҳлайдилар ва 
тушунтириб беришга ҳаракат қиладилар. 


Назарий тафаккурни айни бир пайтда абстракт тафаккур деб 
аташлик анъана тусига кириб қолган. Бундай ном билан аташга асо-
сий сабаб назарий тафаккурнинг умумий ҳукмларда ифодаланиши-
дир. Мисол учун, Металлар электр токини яхши ўтказади, Жисмлар 
ишқаланишдан қизийди, Ҳамма ҳайвонлар ўзи яшаѐтган муҳитга 
мослашади, Нарса ва предмет номини билдириб келган сўзлар от деб 
аталади. Диққат барча психик жараѐн ва ҳолатларнинг мувафаққиятли 
амалга ошириш гаровидир, Ўтиш (ўсмирлик) даври ҳам жисмоний,
ҳам жинсий жихатдан интенсив ўсиш давридир. Шахс тараққиѐти на-
слий (ирсий) белги, ижтимоий муҳит ва таьлим тарбияга боғлиқдир, 
қизиқиш ва эҳтиѐж инсон шахсининг муҳим жиҳатидир ва ҳоказо. 
Абстракт тафаккур мактаб ўқувчиларида даставвал элементар 
шаклдаги абстракт тушунчаларга суянган ҳолда ривожланади, сўнгра 
мураккаб табиий-математик фан асосларини эгаллаш жараѐнида маълум 
тизимдаги 
абстракт 
тушунчаларни 
ўзлаштириш 
эвазига
юқорироқ босқичга кўтарилади. Олий мактабларда таҳсил олиш да- 
вомида абстракт тафаккур ўзининг энг юқори илмий диалектик наза-
рий босқичига кўтарилади. Бунда ижтимоий фанлар алоҳида аҳамият
касб этади, жумладан философия, психология ва бошқалар. Талабалар
ҳам кўлам, ҳам даража жиҳатидан мураккаб бўлган тушунчалар билан 
танишадилар. Масалан: материя, онг, хусусият, умумийлик, реаллик, 
макон, замон, ҳаракат, психика, сифат, кризис, босқич ваҳоказо. 
Абстракт тафаккур муаммоси қатор собиқ совет психологлари 
томонидан изчиллик билан тадқиқ этилган. Собиқ шўро психология-
сининг дастлабки ривожланиши палласида ушбу масала билан Л. С. 
Виготский, П. П. Блонскийлар, кейинчалик С. Л. Рубинштейн, Б. Г. 
Ананьев. А. Н. Леонтьев, Н. А. Менчинская, Г. С. Костюк, П. Я. Галь-
перин, Р. Г. Натадзе. Д. Б. Эльконин, В. В. Давидов, А. М. Матюшкин ва 
бошқалар 
шуғулланганлар. 
Ҳозирги 
мазкур 
муаммо 
юзасидан
етарли даражада эмпирик ва назарий билимлар тўпланган. Фан ва 
техниканинг тараққиѐти абстракт тафаккурни янада ривожлантириш-
ни тақозо этмоқда. 
Бу айтиб ўтилган мулохазалар назарий ва абстракт тафаккурга
ѐрқин мисол бўла олади. Назарий тафаккур туфайли воқеликдаги
умумий ва муҳим боғланишларни, хоссаларни, қонуниятларни англаб 
оламиз. Шунинг учуи қуѐш ва ой туталишини, юлдузлар тизимининг 
ҳаракатини, об-хаво маълумотларини, ер қимирлаш ўчоқларини воқеа 
содир бўлишини анча илгари айтиб беришимиз мумкин. Шу сабабдан 


назарий тафаккурни олдиндан кўриш имкониятини яратадиган умум-
лашган тафаккур деб ҳам атайдилар. 
Шуйдай қилиб, абстракт тафаккур орқали нарса ва ҳодисаларни
бевосита идрок қилиш мумкин бўлмагаи хусусиятлари, ўзаро муноса-
батлари аниқланади, у ѐки бу соҳага оид қонуниятлар очилади, сабаб-
оқибат боғланишлари акс эттирилади. 
Воқеликни ўзгартиришга ѐки инсон эҳтиѐжлари учун зарур
бўлган реал нарсалар яратишга қаратилган тафаккур тури конструк-
тив, техникавий, тасвирий санъат сингари касб соҳаларини тадқиқ
этади. Воқеликни ўзлаштириш воситаси билан реал нарса ва
ходисаларни яратишга йўналтирилган фикр юритиш амалий тафаккур деб 
аталади. У қўйилган амалий ва назарий вазифаларни янги усуллар
билан ҳал қилиш, онгимизда янги тасаввур, тушунча ва ҳукмлар ҳосил 
қилиш, муайян янги нарсалар яратиш билан боғлиқ мураккаб
тафаккур жараѐнидир. Амалий тафаккур жараѐнида ҳам назарий та-
факкурга ўхшаш саволлар туғилади. Амалий тафаккур жараѐнининг 
давоми иш-ҳаракатларни, ақлий ҳаракатларни тасаввур қилишда, 
фикрлашда намоѐн бўлади. Мактаб ҳаѐтидан ўқувчиларнинг диктант,
баѐн ѐки иншо ѐзиш жараѐнини мисол қилиб келтириш мумкин. Та-
лабалар фаолиятидан конспект ѐзиш, реферат тайѐрлаш, курс ва ди-
плом иши устида ишлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, лаборатория 
машғулотларида амалий вазифаларни бажариш кабилар амалий тафак- 
курга ѐрқин мисолдир. 
Психологияда тафаккурнинг ўндан ортиқ турларига характери-
стика бериб ўтилган. Психология тарихидан бизга маълум бўлган ав-
торитар тафаккур тури ҳам ўзига хос хусусиятлари билан бошқалардан 
кескин ажралиб туради, Муайян фикрнинг чин ѐки ѐлғонлигини объектив 
далиллар 
билан 
исботлаш 
ўрнига 
инсон 
шахснинг 
ижобий
ѐки 
салбий 
сифатлари 
билангина 
чекланиб 
қолишдан
иборат тафаккур тури авторитар тафаккур деб аталади. У кўпинча
одамларнинг муайян соҳа бўйича билим савиясининг, даражасининг 
чекланганлигидан ва мустақил фикр юритиш қобилиятининг етарли 
даражада ўсмаганлигидан далолат беради. Шунингдек, психологияда
бир-бирлари билан узвий равишда боғланган мулоҳаза юритишдан
иборат мантиқий тафаккур жараѐнини дискурсив тафаккур деб аташ
қабул қилинган. 



Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling