Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

4. Тафаккур сифатлари 
Тафаккур бошқа билиш жараѐнлари каби ўзининг индивидуад 
хусусиятларига эга бўлиб, фикр юритиш фаолиятининг шакллари, во-
ситалари ва операцияларининг муносабатлари кишиларда турлича
намоѐн бўлишида ўз ифодасини топади. Одатда тафаккурнинг инди-
видуал хусусиятларига (сифатларига) билиш фаолиятининг мазмун-
дорлик, мустақиллик, эпчиллик, самарадорлик, фикрнинг кенглиги 
тезлиги, чуқурлиги ва бошқа сифатлари киритилади. 
Тафаккур мазмундорлиги деганда инсоннинг теварак-атрофдаги 
моддий воқелик тўғрисида онгида қай миқдорда (кўламда) му-
лоҳазалар, муҳокамалар, фикрлар, муаммолар, тушунчалар жой ол-
ганлиги назарда тутилади. Инсонда санаб ўтилгаи характердаги
ғоялар тўлиб тошса, шунчалик тафаккур мазмундор бўлади. Кишилар бир-
бирларидан биринчи навбатда тафаккурнинг мазмундорлиги би-
лан тафовутланадилар. 
Тафаккурнинг чуқурлиги деганимизда, моддий дунѐдаги нарса-
ҳодисаларнинг асосий қонунлари, қонуниятлари, хоссалари, сифатла-
ри, уларнинг ўзаро боғланишлари, муносабатлари тафаккуримизда тўлиқ 
акс 
этганлигини 
тушунишимиз 
керак. 
Тафаккур 
арсеналида
жойлашган нарсаларнинг қай йўсинда системалашганлигига қараб
(тўғри ва рационал йўл назарда тутилади), у ѐки бу шахснинг тафак-
кури чуқурлиги тўғрисида қатъий бир қарорга келиш мумкин. 
Тафаккурнинг кенглиги ўзининг мазмундорлиги, чуқурлиги ка-
би сифатлари билан мунтазам алоқада бўлади. Инсондаги нарса ва 
ҳодисаларнинг энг муҳим белги ва хусусиятларини ўзида мужассам-
лаштирган, ўтмиш юзасидан, ҳозирги давр ҳақида, шунингдек, кела- 


жак тўғрисидаги мулоҳазалар, муаммолар ва тушунчаларни қамраб
олган тафаккур кенг тафаккур дейилади. Фикр доираси кенг, билим 
савияси юқори, серғоя, ижодий изланишдаги кишиларни ақл-
заковатли, билимдон ѐки тафаккури кенг кишилар деб аташ мумкин. 
Демак, инсоннинг ақл-заковати, билимдонлиги, мулохазадорлиги
унинг тафаккури кенглигидан далолат берар экан. 
Инсон тафаккури ўзининг мустақиллиги жиҳатидан мустақил ва 
номустақил тафаккурга ажратилади. Тафаккурнинг мустақиллиги де-
ганда, кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига конкрет мақсад,
янги вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий харак-
тердаги фараз (гипотеза) қилиши, натижани кўз олдига келтира оли-
ши, қўйилган вазифани хеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз, ўзининг 
ақлий изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб,
мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш 
керак. 
Тафаккурнинг мустақиллиги ақлнинг серташаббуслиги, пи-
шиқлиги ва танқийдилигидан намоѐн бўлади. Ақлнинг серташаббус-
лиги деганда, инсоннинг ўз олдида янги муаммо, аниқ мақсад ва кон-
крет вазифалар қўйишини, ана шуларнинг барчасини амалга оши-
ришда, ниҳоясига етказишда, ечимни қидиришда усул ва воситаларни 
шахсан ўзи излаши, ақлий зўр бериб интилиши, уларга тааллуқли 
қўшимча белги ва аломатларни киритишдан иборат босқичларнинг намоѐн 
бўлишини 
назарда 
тутамиз, 
Ақлнинг 
пишиқлиги 
вазифаларни
тез ечишда, ечиш пайтида янги усул ва воситаларни тез излаб топиш-
да, уларни саралашда, ана шу усуллар ва воситаларни ўз ўрнида аниқ 
қўллашда, трафаретга айланган, эски йўл ҳамда усуллардан фориғ 
бўлишда ва бошқа жараѐнларда ифодаланади. 
Ўзининг ва ўзгаларнинг мулоҳазаларини, бу мулоҳазаларнинг
чин ѐки чин эмаслигини текшира билишда ва намоѐн бўлган му-
лоҳазаларга, муҳокамаларга, муаммоли вазиятга баҳо бера билишда 
ақлнинг 
танқидийлиги 
муҳим 
роль 
ўйнайди. 
Тафаккурнинг
танқидийлиги объектив ва субъектив равишда ифодаланиши мумкин. 
Мазкур сифат инсонни баҳолаш ўз-ўзиии баҳолаш каби тафаккурнинг 
индивидуал хусусиятлари билан боғлиқ равишда намоѐн бўлади. Агар 
танкидийлик оқилона, муҳим белгиларга, муаммо моҳиятининг тўғри 
очилишига (баъзан эталонга) асосланиб амалга ошса, ундай
танқидийлик объектив танқидийлик деб аталади. Мабодо тафаккур-
нинг танқидийлиги субъектив хатоларга, умуман субъективизмга оғиб 
кетса, бундай ҳолда субъектив танқийдилик дейилади. Субъек-


тив танқидийлик салбий оқибатга олиб келади, шунингдек, инсонлар 
ўртасида «англашилмовчилик ғови» ни вужудга қелтиради, иккм шахс 
ўртасида кутилмаганда зиддият пайдо бўлади. Инсонда тафаккурнинг 
танқидийлиги оқилона, рационал тарзда вужудга келса, унда шахс
муҳим сифат билан бойийди, деб атиш мумкин. 
Мақсад, муаммо ва вазифалар ўзга шахслар томонидан қўйилиб 
тайѐр усул ва воситаларга таянган ҳолда ўзга кишиларнинг бевосита 
ѐрдами билан амалга оширилиши жараѐнида бир оз иштирок этгач 
тафаккур номустақил тафаккур деб аталади. Номустақил тафаккурла-
ри кишилар «тайѐр маҳсулотлар қули» га айланадилар ўсишдан
орқада қолиш хавфи туғилади. Натижада ақл-заковатли инсон бўлиш 
ўрнига калтабин, ақлан эринчоқ, беҳафсала одам бўлиб вожа етади.
Демак, тафаккурнинг номустақиллик иллати жаҳон прогреесига тўсиқ 
бўлиб, якка шахс учун эса трагедия ролини бажариши эҳтимолдан хо-
ли эмас. 
Фикрнинг мустақиллиги унинг махсулдорлиги (самарадорлиги 
билан узвий боғланган. Агар инсон томонидан муайян вақт ичида
маълум соҳа учун қимматли ва янги фикрлар, ғоялар, тавсияномалар 
яратилган ҳамда назарий ва амалий вазифалар чал қилинган бўлса,
бундай кишининг тафаккури сермахсул тафаккур деб аталади. Демак,
вақт оралиғида бажарилган иш кўлами ва сифатига оқилона баҳо бе-
риш- тафаккур маҳсулдорлигини ўлчаш мезони сифатида хмзмат
қилади. 
Тафаккурнинг ихчамлиги деганда, муаммони ҳал қилишнинг 
дастлаб тузилган режаси (плани) мазкур жараѐнда масала ечиш шар-
тини қаноатлантирмай қолса, номутаносиблик ҳосил бўлса, хеч икки- 
ланмай эластик равишда ўзгартишлар киритишдан иборат фикр юри-
тиш фаолиятини тасаввур қилмоғимиз шарт, Фикрнинг оператив
жиҳатдан, тезкорлик билан ўзгартишдан ва тўғри йўналишига йўллаб 
юборишдан иборат тафаккур сифати унинг ихчамлиги дейилади. Ма- 
салан, «Талаба имтиҳонда аввал ғояни нотўғри ѐритаѐтиб, ўз-ўзига
«бирданига» хатосини англаб, тўғри жавоб бера бошлаши» кабилар.
Демак. тафаккурнинг мазкур сифати фикрларни, информацияларни
тингловчиларга хато ва камчиликсиз етказиб бериш гаровидир. 
Тафаккурнинг тезлиги қўйилган саволга ва муаммога тўлиқ жа-
воб олинган вақт билан белгиланади. Унинг тезлиги қатор факторлар-
га: жумладан, фикрлар учун зарур материални тез ѐдга тушира олиш-
га муваққат боғланишларнинг тезлиги, турли ҳисларнинг мавжудли-
гига, инсоннинг диққатига, қизиқишига боғлиқ бўлади. Бундан 


ташқари, тафаккурнинг тезлиги бошқа шартларга: инсоннинг билим 
савиясига, фикрлаш қобилиятига, мавжуд кўникма ва малакаларига 
ҳам боғлиқ эканлиги исботланган. Хулоса қилиб айтганда, тафаккур 
жараѐнларининг тезлиги ва жараѐнларнинг маълум фурсат ичида қанчалик 
самара берганлиги билан баҳоланади. 
Фикрларнинг тезлиги талабалар ва ўқувчиларга жуда зарур пси-
хологик қурол бўлиб хизмат қилади. Имтиҳон пайтида, семинар 
машғулотларида фаол иштирок қилган талаба ҳаяжонланиб, эгаллаган 
билимларини вақтинча унутиб, ўзини йўқотиб қўяди. Ўринсиз, сал-
бий эмоциялар (ҳис-туйғулар) унинг тафаккурини тормозлаб, муваф-
фақиятсизликка олиб келади, яъни фикрни баѐн қилишда инертлик пайдо 
бўлиб, 
кейинчалик 
бутунлай 
тормозланишга 
айланади. 
Баъзи
талабалар, аксинча, имтиҳонда ҳаяжонланиб, фикрлари равонлашади. 
Қаттиқ ҳаяжонланиш, қаттиқ ташқи таъсир натижасида уйқудаги ай-
рим нейронлар уйғониб функцияси жадаллашиб кетади ва фикр «бир-
данига» равшанланиши мумкин. Шунинг учун ўқитиш жараѐнида та-
лаба ва ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини тўғри баҳолашда уларнинг 
индивидуал топологик хусусиятларни ҳисобга олиш мақсадга муво-
фиқдир. 
Жаҳон психологларининг кўрсатишига қараганда, юқорида
тахлил қилиб чиқилган тафаккур сифатлари уларнинг асосий хусу-
сияти билан узвий боғлиқдир. Тафаккурнинг асосий ва энг муҳим белгиси, 
хусусияти-бу 
моддий 
воқеликдаги 
муҳим 
жиҳатларини 
аж-
ратиб, мустақил равишда янги мазмундаги умумлашмаларни келти-
риб чиқаришдир. Инсон оддий нарсалар тўғрисида фикр юритганда
ҳам уларнинг ташқи белгилари билан чегараланиб қолмайди, балки
ҳодиса моҳиятини очишга интилади, оддий турмуш ҳақиқатидан
умумий қонуният яратишга харакат қилади. Шубҳасиз, инсон тафак-
кури ҳали изланмаган, тўла фойдаланилмаган резерв ва имкониятлар-
га эга. Тафаккур психологиясининг асосий вазифаси ана шу резерв-
ларни тўла очиш, фан ва техника прогрессини интенсивлашдан ибо-
рат. Чунки ҳар қандай кашфиѐт, янгилик, прогресс-инсон акл-
заковатининг маҳсулидир. Шу боисдан ҳам фан ва техника прогресси 
инсоншунослик фанининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқдир. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling