Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

3.2. Хулоса чиқариш 
Бир қанча ҳукмларнинг мантиқий боғланиши натижасида ҳосил 
бўлган янги ҳукм инсоннинг билиш фаолиятида алоҳида аҳамиятга
эга. Психологияда хулоса чиқариш жараѐнида фойдаланилган тайѐр 
ҳукмлар асослар дейилади, уларнинг таҳлил қилиб чиқарилган янги 
ҳукмни эса ҳулоса деб аташ қабул қилинган. Хулоса чиқариш шундай 
тафаккур шаклдирки, бу шакл воситаси билан биз икки ѐки ундан ор-
тиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қиламиз. Масалан: Ҳар қандай
ҳаракат материя ҳаракатидир; Иссиқлик ҳаракат шаклидир деган ик-
кита ҳукмни олайлик. Бу икки хукмдан; « Демак. иссиқлик материя 
ҳаракатидир» деган янги ҳукм чиқарилади Ёки ушбу мисолни олиб 
қарайлик: 
Барча 
сайѐралар 
ҳаракатланади; 
Ой-сайѐра. 
Демак, 
ҳаракатланади. Бунда хар қандай ҳаракат материя ҳаракатидир (уму-
мий ѐки катта асос). Иссиқлик ҳаракат шаклидир (жузъий ѐки кичик
асос) деб юритилади. Иккинчи мисолда эса: Барча сайѐралар


ҳаракатланади (умумий ѐки катта асос), ой-сайѐра (жузъий ѐки кичик
асос) дейилади. 
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, мулоҳаза юритиш
хулоса чиқариш ҳам воқеликни бавосита билишнинг асосий
шакли сифатида намоѐн бўлган. Олдинги икки ҳукмга асосланиб
учинчи ҳукм чиқарилади. Мазкур хулосани бевосита текшириб кўришга 
ҳеч қандай эҳтиѐж қолмайди. Шу сабабдан ҳулоса чиқариш фикр 
ўртасидаги шундай боғланишдирки, мазкур боғланиш натижа-
сида бир ѐки ундан ортиқ ҳукмлардан учинчи ҳукм келтириб
чиқарилади. Бунда янги ҳукм асосий ҳукмнинг моҳиятидан келтириб 
чиқарилади. 
Хулоса чиқариш уч турга бўлинади: индуктив, дедуктив ва ана-
логия. 
 Иидуктив хулоса чиқариш- бу хулоса чиқаришнинг шундай 
мантиқий усулдирки, бунда бир неча якка ѐки айрим ҳукмлардан
умумий ҳукмга ўтилади ѐки айрим факт ва ҳодисаларни ўрганиш асо-
сида умумий қонун ва қоидалар яратилади. Масалан: Темир электр
токини ўтказади, Мис электр токини ўтказади, Кумушда ҳам электр 
токини ўтказувчанлик қобилияти, хусусияти бор ва ҳоказо. Инсон 
юқоридаги ҳукмлардан янги умумий хукм (хулоса) чиқариб, демак, 
―Металларнинг ҳаммаси электр токини ўтказади» деган янги хукм 
чиқарилади. Шунингдек, Тошкент Давлат маданият институти тала-
балари қишки сессияга пухта ҳозирлик кўрмоқдалар. Шаҳардаги бошқа 
олий ўқув юрти талабалари ҳам қишки сессияга тайѐргарликни 
кучайтимоқдалар. Демак, Тошкент шаҳрининг барча олий ўқув юрти 
талабалар қишки сессияга кунт билан тайѐрланмоқдалар, деган ҳукм 
чиқарилади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Дедуктив хулоса чиқаришда- умумий ва якка хукмлардан якка
ѐки жузъий ҳукм келтириб чиқарилади. Мисол учун: Ҳар қандай ме-
талл-элемент. Висмут металл. Демак, висмут-элемент. Ҳамма плане-
талар махсус шаклдадир. Ўзбекистон камолот аъзолари шижоатли 
ѐшлардир. Тошкент Давлат педагогика университети талабалари ка-
молот аъзосидирлар. Демак улар ҳам шижоатлидирлар. 
Таълим жараѐнида мактаб ўкувчилари умумий қоида ва
қонунларни якка ѐки жузъий ҳолларга татбиқ этиш орқали ҳамма вақт 
дедуктив йўл билан фикр юритадилар. Масалан, ўқувчлар умумий 
грамматик қоидаларни билганликлари сабабли ўзбек тили дарсларида 
каратқич, тушум келишикларини дифференциация қила билиб, ѐзган
пайтларида грамматик хатоларга асло йўл кўймайдилар. Ёинки


ўқувчилар «кўпбурчаклар ички бурчакларнинг йиғиндиси 2d(n-2)
тенг» деган умумий қоидани, теоремани ўзлаштириб олган бўсалар,
уни сира қийналмасдан исталган кўпбурчакка татбиқ эта олишлари 
мумкин. Идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни ѐки инсон тажрибаси-
да бор бўлган нарсаларни эсда қолдириш ҳамда зарур вақтда эсга ту- 
ширишдан иборат психик жараѐн хотира дейилади, Мантиқий хотира
тури ҳам психик жараѐндир. Демак, у ҳам эсда қолдириш ва эсга ту- 
шириш хусусяитига эгадир. 
Демак. ўқиш жараѐнида олий ва ўрта мактаб ўқитувчилари баѐн 
қилиб, изохлаб берган теорема, қонун ва қоидаларни, мураккаб хосса-
ларни айрим, жузъий ҳолларга кўчириш пайтида талабалар,
ўқувчилар ҳамма вақт дедукция усулидан фойдаланиб фикрлайдилар 
ҳамда мулоҳаза юритадилар. Ўқитишнинг аксарият методлар ва 
шаклларида юбориладиган информациялар дедуктпв йўл билан амал-
га оширилади. Шунинг учун умумий ҳукмлардан янги якка бир ҳукм 
келтириб чиқаришдан иборат мантиқий тафаккур шакли муҳим
аҳамиятга эга. 
Аналогия хулоса чиқаришнинг шундай шаклидирки, бунда биз
икки предметнинг баъзи бир белгилари ўхшашлигига қараб, бу пред- 
метларнинг бошқа белгиларининг ўхшашлиги тўғрисида хулоса 
чиқарамиз. Аналогия деб, нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшаш 
бўлган баъзи белгаларига қарабгина ҳукм юритишдан иборат хулоса 
чиқариш шаклига айтамиз. Аналогик усулда чиқарилган хулоса чин, 
тахминий ҳамда ѐлғон бўлиши мумкин. Фикр юритишнинг бундай
шакли кўпинча ѐш болаларга хос хусусиятдир. Демак. жузъий икки
якка ҳукмларга асосланиб жузъий ѐки якка ҳукм келтириб чиқара» Боғча 
ѐшидаги бола мана бундай мулоҳаза юритади: Адамлар дарво-
задан исмимни айтиб чақириб келдилар. Улар совға олиб келган
бўлсалар керак. Бу боланинг мулоҳазасини анализ қилиб кўрсак,
унинг фикр юритишнинг мана бундай тарзда тараққий этганаигини
шоҳиди бўламиз. Ўтган галда адам исмимни айтиб чақириб келган
эдилар. Ўшанда улар менга совға олиб келган эдилар. Яна
чақираѐтирлар. Албатта, адам менга совға олиб келганлар, деб хулоса 
чиқаради. 
Энди турли ѐшдаги кишилар турмуш лавҳаларидан намуналар 
келтирамиз. Боишанғич синф ўқувчиси математика дарсларида: 
4-3 3=4 21 х 44 х 21 а =в=с с=а=в 


Ўсмир ѐшдаги ўқувчи мулоҳазасидан парча: Ўтган йили ноябр-
нинг 
ўрталарида 
қалин 
қор 
ѐққан 
эди. 
Ноябрнинг 
ўртаси
яқинлашмоқда Демак, яна қалин қор ѐғиши эҳтимол. Ўспирин хулоса
чиқаришдан: шу йил ѐз ойида пул-буюм лотореясига соат ютиб ол-
ган эдим. Киоскада лоторея билети сотилмоқа. Яна сотиб олай, би-
рор нарса ютиб қоларман. Талаба аналогиясидан ўтган имтиҳонда би-
летни энг тагидан тортиб олиб «аъло» олган эдим. Имтиҳонлар
яқинлашиб қолди. Яна тагидан тортиб олсам омадим юришиб кетар. 
Еутуклик ѐш давридаги киши хулоса чиқаришидан: Болаларнинг
зўридан якшанба куни паркка чиқсам, йигирма йиллик қадрдоним ке-
либ кетибди; Бугун якшанба, яна болалар хархаша қилишяпти Яхши-
си
уйда ҳордик чиқарганим маъқул, чунки яна кимдир меҳмонга ке-
либ қолар. Кексалар ҳулоса чиқаришларидан намуна: Ўтган хафта 
зағизғон сайради, қадрдон дўстим келди. Яна зағизғон сайраяпти. Бу гал 
севикли набирам Акобир меҳмонга келиши мумкин ва ҳоказо. 
Шундай қилиб, аналогик йўл билан хулоса чиқарганда, мурак-
каб қонуниятлар тўғрисидаги билимлар ўзлаштирилмаса-да, лекин 
турмушнинг турли жабҳаларида ундан фойдаланиб турилади. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling