Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

3. Тафаккур шакллари 
Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб 
юритилади. Одатда нутқ тафаккур жараѐнида хукмлар, хулоса
чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Шунинг учун
ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар тафаккурнинг специфик шакл-
лари деб аталади. 


3.1. Ҳукмлар 
Нарса ва ҳодисаларда, воқеликда ҳақиқатдан ўзаро боғлиқ
бўлган белгилар (аломатлар) ҳукмларда ҳам боғлиқ равишда кўрсатиб 
берилса ѐки воқеликда бир-биридан ажратилган нарса (томон)
ҳукмларда ҳам ажратиб кўрсатилса-бу чин хукм деб аталади, Маса-
лан, 
"Металлар-электр 
токини 
ўтказувчидир", 
"Металлар
қиздирилгандан кенгаяди" деган чин хукмлардир. Чунки электр токи-
ни ўтказиш, қиздирилганда кенгайиш металларга хос хусусиятлардир,
бу ҳукмда у ѐки бу ҳолат фақат тасдиқланиб айтилаѐтир. 
Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тас-
диқлаб ѐки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади. 
Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса хукмда
боғлиқ қилиб курсатилса, бундай ҳукм хато (ѐлғон) ҳукм деб аталади. 
Чунки бу ҳукмда акс эттирилган сифатлар (белги ва аломатлар) бу 
нарсаларга асло мувофиқ келмайди. Масалан, "Атом-модданинг
бўлинмас заррачасидир" деган нотўғри ҳукмдир. Атом мураккаб мод-
дий тизимга эга бўлиб, у ядро ва электронларга бўлинади. Атомнинг 
ядроси ҳам бўлинади, бу ядро прогонлардан ва нейтронлардан ибо- 
ротдир, деган ҳукмлардир. "Ер қуѐш атрофида айланмайди'" деган ми-
сол ҳам чин бўлмаган ҳукмлар доирасига киради. Аллақачонлар ин-
сон томонидан кашф қилинган гелиоцентр назарияси мавжуд бўлиб,


ана шу назарияга асосланган ҳолда мазкур қонун ҳукм сурмоқда. Де-
мак, ҳукмнинг чинлиги, яъни воқеликни тўғри акс эттириши – унинг
энг муҳим хусусиятларидан биридир. 
Борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликнинг миқдорига, 
уларнинг бирор ҳукмда акс эттирилган алоқа ва муносабатларига
қараб, ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: 
1) тасдиқловчи ѐки инкор қилувчи хукм. Ҳукмларнинг ушбу 
асосларга таяниб бўлиниши сифатга қараб бўлиниши деб аталади;
2) якка, жузъий, хусусий ва умумий хукмга ажратилиши мум-
кин. Ҳукмларнинг бундай белгиларга биноан бўлиниши миқдорга қараб 
бўлиниши дейилади; 
3) шартли, айирувчи ва қатъий ҳукм сингари кўринишлар
мавжуд бўлиб, у ҳукмларнинг муносабатга қараб бўлиниши деб ата-
лади; 
4) ҳукм тахминий кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин. Бу
ҳукмда акс эттириладиган нарса ва ҳодисалар белгисининг нечоғлик 
муҳим бўлинишига ѐки воқеликка мос келиш-келмаслигига боғлиқ. 
Масалан, ―Эртага ѐмғир ѐғиш мумкин‖, ―Пахта режаси тўлиб қолса
керак‖. 
Ҳукмларда тасдиқлангал ѐки инкор қилинган нарсалар, ҳоди-
салар, аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил қилади. 
Нарса билан белгининг алоқаси (боғлиқлиги) акс эттирилган
ҳукм тасдиқловчи ҳукм деб аталади. Масалан, "Алишер Навоий буюк 
ўзбек шоири ва мутафаккиридир", "Тинчлик империалзим учун
даҳшатли қуролдир", "Ўзбекистон қоракўли билан жахонга маш-
ҳурдир", "1977 йил Тошкент метроси ишга тушган санадир" ва ҳока-
зо. 
Нарса билан белги ўртасидаги бирор боғланиш йўқлигини акс 
эттирувчи ҳукм инкор ҳукм деб аталади. Масалан: Ўзбекистонда пах-
та экилмайди, Ойга АҚШ астронавтлари қўнган эмас. Самаркандда
олий мактаблар қурилмаган ва бошқалар. 
Воқеликда ажратилган нарса инкор қилувчи ҳукмда фикран аж-
ратилиши мумкин. Якка (ѐлғиз) нарса ва ҳодиса тўғрисидаги хукм як-
ка ҳукм деб аталади. Мисол учун: Алишер Навоий номли Катта опера
ва балет театри республика фахридир, Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий буюк 
ўзбек шоири, ѐзувчиси ва драматургидир, Тошкент - Ўзбекистон Рес-
публикаси пойтахтидир; Амударѐ серсув дарѐлардан биридир. 
Белгининг бирор туркумигагина тааллуқли тасдиқловчи ѐки ин-
кор қилувчи ҳукм жузъий ҳукм деб аталади. Масалан: баъзи металлар 


 электор 
токини 
ўтказмайдилар, 
Қарздор 
талабалар 
сессияга
қўйилмайди. Жамоанинг айрим бригадалари мажбуриятга яраши
меҳнат қилмадилар. Бир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси 
тўғрисида тасдиқлаб ѐки инкор қилиб айтилган ҳукм умумий хукм
деб аталади. 
Ҳукмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шаро 
итларда тасдиқлаб ѐки инкор қилиб айтилган ҳукм шартли ҳукм деб 
аталади. Масалан: Агар қуѐш нури уч бурчакли призмадан ўтказилса, 
экранда спектр ҳосил бўлади, Агар талаба сессияларга қунт билан
пухта тайѐрланса, у "яхши" ва "аъло" баҳолар олади; Агар ўқувчи
диққат қилмаса, янги материални ўзлаштира олмайди. Агар пахтакор 
баҳорда ерга яхши ишлов бермаса, кузда ҳосил чўғи кам бўлади. 
Ҳукмда нарсалар ва ҳодисаларга бир неча белги нисбатан бери-
либ, шу белгилардан фарқ биттаси унга тегишли бўлса, бундай ҳукмга 
айирувчи ҳукм деб аталади. Мисол учун: Жисмлар ѐ қаттик ѐки суюқ, 
газсимон ҳолда бўлади; Ер юзаси фаслларнинг ўзгаришига қараб гох 
қаттиқ исиб кетади, гох илиб қолади, гоҳо кескин совийди. Нарса би-
лан белги ўртасидаги алоқанинг бор ѐки йўқлиги қатъий шаклда акс 
ттирилса, қатъий ҳукм деб аталади. Масалан: Нефть запаси
жиҳатидан дунѐдаги бошқа давлатлар ўртасида етакчи ўринлардан
бирида туради; Ёниш кимѐвий жараѐндир; Ёзги таътил даврида талаба 
меҳнат 
отрядлари 
тузилади; 
Баҳорда 
барча 
жойларда 
кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади ва ҳоказо. 
Нарса ва ходисалар билан уларнинг хусусиятлари ўртасида алоқа 
бўлиши эҳтимоли фақат фараз қилинса, у ҳолда инсон ўз фик-
рини қуйидаги шаклда ифода қилиши мумкин: Эҳтимол, Марсда ор-
ганик ҳаѐт бордир. Йигирма биринчи аср бошларида фан ва техника 
прогресси ҳозирги даврдагидан тахминан уч баравар ортиши мумкин; 
Жаҳондаги фойдали қазилмалар запаси яна бир юз эллик-икки юз
йилга етса керак ва бошқалар. Бундай ҳукмлар эҳтимоллик хукмлари
деб аталади. Нарса билан хусусият ўртасидаги алоқани тахминан эмас
балки ҳақиқатда аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай 
шаклда 
изхор 
қиламиз: 
Бизнинг 
Миллий 
Университет 
Ўрта
Осиѐда энг кекса олий ўқув юрти масканидир; Мактабимизда физика 
кабинети жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган; "Истиқлол" жа-
моаси пахта топширишда олдинда; мактаб кутубхонасида кўп янги 
китоблар бор. Бундай ҳукмлар воқелик (ассерторик) ҳукмлари деб 
аталади. 


Хукмнинг шундай юқори шакли борки, унда фақат ҳақиқатда
бўлган воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг
алоқаси қонуний эканлиги аниқлаб берилади. Масалан, Бутун дунѐда 
тинчлик ғалаба қозониши муқаррар; Базиснинг ўзгариши ва тугати-
лиши усткурманинг ўзгариши ва тугатилишига сабаб бўлади; Сезги 
чегарасининг меъѐри қанчалик кичик бўлса, мазкур анализаторнинг 
сезгирлиги шунчалик юксак бўлади; Сезгиларнинг интенсивлиги 
қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир. Бундай ҳукмлар 
зарурлик (аподиктик) ҳукмлари деб аталади. Бундай ҳукмларда инсон 
нарса (воқелик, ҳодиса) билан унинг хусусияти ўртасида маҳкам
боғланиш борлигини ва бу боғланишга зид келадиган бошқа бир
ҳолнинг бўлиши асло мумкин эмаслигини акс эттиради. 
Психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил
қилиниши таъкидлаб ўтилади. Биринчи йўл билан ҳукм ҳосил
қилинганда, идрок қилиш зарур бўлган нарсаларнинг бевосита ўзи 
ифодаланади. Иккинчи йўл билан эса бавосита мулоҳаза юритиш ѐр-
дами билан ҳукм амалга оширилади. Масалан: Бу автомобилнинг ян-
ги модели. Мазкур мисолда ҳукм чиқаришнинг биринчи йўли акс эт-
тирилган. Даставвал олимлар кашфиѐт ѐки ижодий жараѐнда назарий 
жиҳатдан мулоҳаза юритиш ѐрдамида ҳукм чиқарадилар. Улар
чиқарган хукмнинг тўғрилиги амалиѐтда кейинчалик тасдиқланади,
бу иккинчи йўл билан ҳукм чиқаришга мисолдир. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling