Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
3.3 Тушунчалар
Инсон воқеликии билиш жараѐнида нарсаларни бир-бири билан таққослайди, уларнинг ўхшашлиги ва фарқини аниқлайди: анализ ва синтез йўли билан нарса ва ҳодисаларнинг мохиятини очади, фикран уларнинг белгиларини ажратади, бу белгиларни абстракциялаштира- ди ва умумлаштиради. Натижада одам воқеликдаги нарса ва ҳодиса- лар тўғрисида тушунча ҳосил қилади. Нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белгиларини, боғланишларини, моҳиятини ҳукмлар орқали фикран кенг ва чуқур акс эттиришдан иборат фикр юритиш шакли ва психик маҳсули бўлган тушунча би- лишнинг муҳим жиҳатидир. Бошқа психик маҳсуллар каби тушунча- ларнинг манбаи ҳам моддий дунѐ бўлиб, тилнинг материали билан органик равишда боғлиқдир. Тушунча нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини акс эттирувчи фикрдир. Одатда, тушунчалар моҳияти жиҳатидан кон- крет ва абстракт тушунчаларга ажратилади. Алоҳида олинган бир бу- тун нарсага алоқадор тушунча конкрет тушунча деб аталади. Маса- лан: стол, диван, қайрағоч, трактор, ҳолва ва ҳоказо. Моддий бор- ликдаги нарслардан фикран ажратиб олинган баъзи хусусият, сифат ҳолатларга, шунингдек, нарсалар ўртасидаги ички муносабатларга. қонуниятларга қаратилган тушунчалар абстракт тушунча деб аталади. Масалан: оқлик, узунлик, баландлик, кенглик, харакат, ѐруғлик, қиймат ҳақидаги тушунчалар ва ҳоказо. Тушунчалар кўлами жиҳатидан уч турга бўлинади: якка тушун- чалар, умумий тушунчалар ва тўпланма тушумчалар. Якка тушунча- лар, якка нарса ва ҳодиса ҳақидаги тушунчадир. Бундай тушунчаларга Алишер Навоий, Саркарда генерал Собир Раҳимов, Тошкент, Амуда- рѐ, Ҳимолай, Тинч океан тўғрисидаги тушунчаларни мисол қилиб келтирса бўлади. Якка тушунчаларнинг хусусияти шуки, бу тушунча- ларда ҳамиша аниқ образ мавжуд бўлади. Умумий тушунчаларда бир жинсда бўлган кўп нарса ва ҳодисалар гавдалантирилади. Масалан: китоб, мактаб, юлдуз, Талаба, ўспирин, ҳосил, тоғ ва ер ва бошқалар. Тўпланма тушунчалар бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўплами ҳақида яхлит фикр юритиладиган тушунчадир. Масалан: Пахтазор, Кутубхона, Ииғилиш ва ҳоказолар. Тўшплнма тушунчалар- нинг бир қанчаси бирданига татбиқ қилинганда умумий тўпланма ту- шунчалар бўлади. Масалан: Алишер Навоий номидаги Республика Давлат кутубхонаси тушунчаси якка тўпланма тушунчага оиддир. Группа, синф, коллектив, полк, халқ, оломон ва бошқалар умумий тўпланма тушунчасига мисол бўла олади. Етти оғайни юлдузлар тўплами, Болгария ишчилар синфи, тошкент почтамти хизматчилари жамоаси кабилар якка тўпланма тушунчалар жумласига киради. Абстракт тушунчаларнинг юқорида қайд қилиб ўтилган тушун- чалардан фарқи шуки, улар идрок ѐки тасаввурга бевосита асослан- майди абстракт тушунчага мисол тариқасида «қиймат» туишунчасини келтириб ўтади: сиз ҳар бир айрим товарни ушлаб ва қўлингизда ай- лантириб кўришингиз, уни хохлаганингизча ишлатишингиз мумкин, аммо шу товарни қиймат тариқасида олиб қараганимизда уни асло ушлаб бўлмайди. Тушунча билан сўз муносабати бир текис бўлмайди, айрим пайтлар сўз билан тушунча айнан мос тушади (олма-сўз, олма-тушунча), қолган пайтларда тушунча ўз кўлами жиҳатидан кенгдир. Фикр юритишда тушунча билан сўз ўзаро боғлиқ равишда на- моѐн бўлади. Бир томондан, сўз ѐрдамисиз тушунча вужудга келмай- ди, иккинчи томондан, сўз тушунчанинг моддий асоси ва функцияси- ни бажаради. Тушунчалар бир ѐки ундан ортиқ сўзлардан ташкил то- пиши мумкин. Масалан, халқ деган тушунча бир сўздан, ўзбек халқи икки сўздан, қаҳрамон ўзбек халқи уч сўздан, озодлик учун курашаѐт- ган халклар деган тушунча тўрт сўздан ташкил топган. Психологияда баъзи тушунчалар шартли белгилар символлар ѐрдами билан ҳам ифодаланади. Булар қаторига математик символлар = (цлюс), -- (минус), > ( катталик бслгиси), < (кичиклик белгисик), = ( тенглик белгиси), : ( бўлиш), · (кўпайтириш) ва бошқа белгилар кўлланилади: ҳарфлар ҳам тушунчаларни вужудга келтирииш мум- кин: а, в, с, d ва ҳоказо; йўл қоидалари белгиси, географик шартли белгилар тушунча ўрнида ишлатилади. Тушунчалар фикр юритишнинг асосий жараѐнлари, яъни клас- сификадиялаш, умумлаштириш ва абстракциялашлар сўзлар ѐрдами билан вужудга келади. Сўзлар, белгилар, символлар, терминлар та- факкур жараѐнида тушунчаларнинг мазмунини акс эттиради. И. П. Павлов таъбири билан айтганда, сўз биринчи сигнал тизимининг, барча сигналларнинг сигналларидир, бинобарин, шу сигналларнинг ҳаммасини ифодалайди, шу сигналларнинг ҳаммасини умумлаштира- ди. Талаффуздаги ҳар бир сўз муайян мазмунни ва муайян кўламдаги тушунчаларни акс эттиради. Сўзлар алоқа (коммуникация) куроли функциясини бажариб, тушунчалар моҳиятини англашга ѐр- дам беради. Тушунча сўзлар ѐрдами ва воситаси билан шахслараро муносабатлар ўрнатишда фаол иштирок этади. Инсон тушунчаларнинг аксариятини мерос сифатида ўзидан ав- валги авлоддан тайѐр ҳолда олади. Авлодлар эстафетаси ҳукм суриши натижасида бир авлод яратган тушунчаларни иккинчи авлод эгаллаб олади, уларга янги мазмун ва янги шакл беради. Олдинги авлоднинг бой меросига асосланиб, уларни ўрганиб улгурмаган воқелик хусу- сиятини очишга интилади, шу кашфиѐт натижасида янги тушунчалар ижод қилади. Бинобарин, тушунчаларнинг мана шундай йўл билан авлоддан авлодга берилиши ва эгалланиши мазкур тушунчаларнинг ривожланишига олиб келади. Моддий борлиқ тўғрисидаги тушунчалар фило-ва онтогенетик тураққиѐт босқичини босиб ўтади. Мазкур тараққиѐт босқичи тушун- чаларнинг такомиллашувига, мазмунаи чуқурлашувига, кўлам жиҳатдан кенгайишига сабабчи бўлади. Масалан, 1) ярим аср муқаддам кишиларнинг Қуѐш тизимсига кирган планеталар тўғрисидаги тасаввурлари ва 2) мактабгача ѐшдаги болаларнинг ўсимликлар ва ҳайвонот дунѐси тўғрисидаги тушунчалари кўлами ва мактабни тамомлаш даврдаги ўспирин тушунчалари миқдори, 3) ўтган асрдаги одамларнинг кимѐ фанига оид тушунчалари ва ҳозирги кундаги инсон тушунчалари ва ҳоказо. Шундай қилиб, тушунчалар моҳияти ҳукмларда ѐритилади, мавжуд ҳукмлар асосида хулоса чиқарилади, Янги ҳукм ҳосил қилинади, топилган янги белгилар, аломатлар тушунчаларни янада бойитади. Тафаккур ѐрдамида инсон яратиш, кашф этиш, ихтиро қилишда давом этиши мумкин. Демак, янги тушунчалар, терминлар бунѐд қилинаверади, истеъмолдагилари эса янги сифат ва янги маз- мун касб этади. Детерминизм принципига биноан, сўзлар янги ту- шунчалар яратилишига восита бўлиб хизмат қилаверади, шунинг би - лан бирга тушунчалар замирида янги сўзлар ва иборалар вужудга ке- лади, ѐинки янгича талқин қилинишга кўчади. Сўз билан тушунча- ларнинг чамбарчас боғланиши ва муносабати филогенезда ҳам, онто- гейезда ҳам операционал ва функционал хусусиятларни йўқотмайди. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling