Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
2.3.
Абстракция. Нарса ва ҳодисаларнинг, қонун ва қонуниятларнинг айрим белгиси, сифати, аломати ѐки хусусиятлари- ни фикран улардан айириб олиб, мустақил фикр объектига айланти- ришдан иборат фикр юритиш операцияси инсон билиш фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Масалан, билиш жараѐнида табиат, жамият ва айрим инсонларга хос бўлган «гўзаллик» белгисини айирилиб олиб, уларнинг гўзаллиги тўғисида эмас, балки умуман гўзаллик, яъни эс- тетик категория мазмунидаги тушунча юзасидан мулоҳаза билдири- лади. Абстракциялаш шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ѐрдами билан моддий дунѐдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ҳусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. Абстракция жараѐнида объектдан ажратиб олинган белги (ало- мат)нинг ўзи тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. Абст- ракция операцияси анализ натижасида вужудга келади. Масалан, синф деворини анализ килиш жараѐнида унинг фақат бир белгисини, яьни оқлигини ажратиб олиш мумкин ва оқ девор тўғрисида эмас, балки деворнинг оқлиги тўғрисида, кейин эса умуман оқлик ҳақида фикр юритиш мумкин. Кишилар куѐш, ой, юлдуз, электр, олов, баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгларида ѐритишини кузата туриб, уларнинг битта умумий белгисини, яъни ѐритишини фикран ажратиб олиб, умуман ѐритиш тўғрисида мулоҳаза юритиш- лари айни ҳақиқатдир. Турли геометрик шаклларни-учбурчак, тўр- тбурчак, кесик конус, кесик пирамида. Параллелограмм, кўпбурчак параллелепипед ва хоказоларни кузата туриб, улар учун умумий бўл- ган белгини, яъни бурчакни фикран ажратишлари, сўнгри умуман бурчак тушунчаси тўғрисида фикр юритиш мумкин. Фан ва техника революцияси авж олинган ҳозирги даврда ки- шиларга узатилаѐтган информацияларнинг маълум қисми абстрак ҳолатда инсон маънавий мулкига айланмоқда. Мазкур билимларни ҳиссий билиш аппарати ѐрдами билан ўзлаштириш имконияти инсон- да йўқ, шунинг учун уларни абстракт йўл билан ўзлаштириб олиш та- лаб қилинади. Лекин абстракция ҳолатидаги информациялар инсони- ят томонидан қийинчилик билан ўзлаштирилади. Яққол кўр- газмаликка асосланмаган билимлар қийинчилик билан қабул қилина- ди. Шунга қарамасдан, абстракт ҳолатидаги билимлар кўлами кундан-кун ортиб бормокда. Чунки янги кашфиѐтлар, ихтиролар за- миридан келиб чиқувчи қонуниятлар, ички мураккаб боғланишларнинг барчаси абстракт терминларда ўз ифодасини топа- ди. Шу боисдан кишиларни мазкур жараѐнга тайѐрлаб бориш, ўнғайсиз шарт-шароитга мослаштириш, кўниктириш мутлақо шарт. Таълим тизимидаги билимларнинг аксарияти билишининг рацио- нал йўли билан эгаллашга қаратилган бўлиб, абстракциядан кенг кўламда фойдаланишни тақозо этади. Шунинг учун ўқувчиларни аб- стракцияни амалга ошириш йўл ва усуллари билан таништириш ке- рак. Юқорида айтганларимиздан ташқари, абстракциялаш жараѐни ѐрдамида қиймат, сон, кенглик, тенглик, узунлик, катталик, қаттиқлик, зичлик, баландлик, геометрик шакл, математик ибора, танқидий реализм, босим, солиштирма оғирлик, географик тушунча- лар тизими каби абстракт тушунчалар вужудга келтиради. Буюмларни, нарса ва ҳодисаларни, жисм ва предметларни бир- бири билан тақкослаш пайтида ҳам абстракциялаш жараѐни юзага ке- лади. Бунда нарса ва ҳодисаларнинг, воқеликнинг мавжуд белгилари- га (масалан, тусига, шаклига, тезлигига, оғирлигига, қийматига ва шу каби ўхшаш сифатларига) қараб таққосланади. Абстракция операцияси билан инсонни қуроллантириш- интел- лектуал жиҳатдан интенсив ривожланишга олиб келади, шунингдек, мустақил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради. 2.4. Умумлаштириш. Психологияда умумлаштириш муаммоси бўйича ягона йўналишдаги назария йўқ. Шунинг учун психологлар бу жараѐнни турлича талқин қиладилар, гоҳо уни группаларга бўлиб ўрганадилар. Шунингдек, мактаб таълимини қайси умумлаштириш усули асосида амалга ошириш тўғрисида олимлар турлича фикрда- дирлар. Баъзи психологлар таълимда назарий жиҳатдан умумлашти - риш усулини қўллаб чиқсалар (С. Л. Рубинштейн, В. В. Давидов ва бошқалар), айримлари ҳам назарий, ҳам амалин усулни қўллашни тавсия этмоқдалар (Н. А. Менчинская, Д. Н. Богоявленский). Аммо ўқув фаолиятининг турли-туманлиги, бизнингча, дарс жараѐнида ҳар хил умумлаштириш усулларидан фойдаланиш кераклигини тақозо қилади. Психологияда умумлаштиришнинг кенг қўлланиладиган икки тури: тушунчали умумлаштириш ва ҳиссий-конкрет умумлаштириш юзасидан кўпроқ фикр юритилади. Тушунарли умумлаштиришда предметлар объектив муҳим белги асосида умумлаштиради. Ҳиссий- конкрет умумлаштиришда эса предметлар топшириқ талабига биноан ташқи белги билан умумлаштирилади. Психологлар нотўғри умум- лаштиришнинг (Н. А. Менчинская, Е. Н. Кабаиова-Мсллер) ҳиссий- конкрет умумлаштиришдан тафовути борлигини хамиша таъкидлаб келмокдалар. Ўқувчи ва талаба баъзан предметларни муҳим бўлмаган белгисига асосланиб нотўғри умумлаштирадилар, ваҳоланки топши- риқ шартида бу талаб улар олдига мутлақо қўйилмайди. Лекин бу на- зариянинг ҳимоячилари нотўғри умумлаштиришни алоҳида тур деб ҳисобламайдилар. Умумлаштириш деганда психологияда нарса ва ҳодисалардаги хосса, белги, хусусият, аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштириш тушунилади. Масалан, темир, пўлат, латун, олтин ва бошқаларда мавжуд бўлган ўхшашлик ва умумий белгиларни ягона тушунча остида тўплаб, уни «металл» деган ибора билан номлашимиз мумкин. Шу- нингдек, киш, баҳор, ѐз ва куз «фасл» деган тушунча орқали ифодала- нади. Инсоннинг ѐш даврлари хусусиятдаги умумий белгилар ҳисобга олиниб, «ўсмир», «ўспирин», «етук киши», «кекса» сингари термин- лар ишлатилади. Умумлаштириш абстракциялаш операциясидан ажралган ҳолда содир бўлмайди, ҳар қандай умумлаштириш асосида абстракциялаш жараѐни ѐтади. Умумлаштириш жараѐни абстракциясиз мавжуд бўлиши мумкин, лекин абстракциясиз умулаштиришнинг юзага ке- лиши мумкин эмас. Агар абстракциялаш фаолиятида нарса ҳодисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим белгилари тасодиф белгиларидан фикран ажратиб олинса, умумлаштиришда эса ажратиб олинган ўхшаш, умумий ва муҳим белгиларга суянган ҳолда нарса ва ҳодисалар бирлаштирилади. Бошқа фикр юритиш операциялари каби умумлаштириш ҳам сўз, нутқ ѐрдамида рўѐбга чиқади. Таъкидлаб ўтганидек, ҳар қандай сўзнинг ўзиѐқ умумлаштиради. Жумладан, дарахт деган сўз қ ўлланилади, деб фараз қилайлик, унда биз турли дарахтларга бево- сита алоқада бўлган иборани акс эттирган бўламиз. Ёинки талаба де- ган терминни ишлатиш билан турли курс, ҳар хил факультет ва барча олий мактабда тақсил олаѐтган ѐшларни бирлаштирамиз ва ҳоказо. Умумлаштириш жараѐни сўз таъсирида вужудга келган иккинчи сигналлар тизимсига асосланади. Акад. И. П. Пашлов фикрича, нутқ сигналлари туфайли нерв фаолиятининг янги приципи-абстракциялаш ва бу билан бирга, олдинги тизимнинг беҳисоб сигналларини умум- лаштириш вужудга келадики, бунда ҳам ўз навбатида ана шу умум- лаштирилган янги сигналлар тағин анализ ва синтез қилинаверади. Фикр юритишнинг умумлаштириш операцияси ҳар хил асослар- га кўра турларга бўлиб ўрганилади. Умумлаштиришни мазмунига кўра тушунчади умумлаштириш ва яққол-кўргазмали ѐки элементар умумлаштириш турига ажратиш қабул қилинган. Тушунчали умумлаштириш орқали объектив қонуниятларни муҳим белгилари бўйича бирлаштириш амалга оши- рилади. Бунда муҳим белгилар умумлаштирилиб, объектив қонуниятларни очиш мумкин бўлади. Яққол-кўргазмали умумлашти- ришда нарса ва ҳодисалар ташқи ҳамда яққол белгилари бўйича умумлаштирилади. Биз тажрнбамизда умумлаштиришнинг йўналиши бўйича фарқланувчи усулларга аҳамият берганмиз. Тажрибаларда ушбу умумлаштириш усуллари ўрганилган эда: умумийдан хусусийга (усул № 1), хусусийдан умумийга (усул № 2), ягонадан умумийга, сўнг хусу- сий ҳолларга (усул № 3), умумийдан хусусийга ва ўша умумийдан янада умумийга (усул № 4), камроқ умумий ҳолдан кўпроқ умумий холатга (усул №5), ягона умумий қонуниятдан янада қонуниятга ўтиш (усул №6) ва бошқалар. Синалувчиларни умумлаштириш усулининг биринчи ўргатиш экспериментаторнинг тушунтириш фаолиятидан ва мустақил топшириқдан ташкил топди. Экспериментаторнинг тушунтиришида ва мустақил топшириқда синалувчилар географик қонуният билан та- нишадилар. Тушунтиришда экспериментатор қартадан синалувчлар- га Дракон тоғлари ва унинг шарқий этагини кўрсатиб, уларни обеъкт билан таништиради. Объектни таҳлил қилиш жараѐнида эксперимен- татор аста-секин қонуниятни аниқловчи тўрт шароитни очади ва тоғнинг ѐғингарчилик миқдорига таъсири тўғрисидаги умумий қонуниятни ифодалаб беради. Қонуният бўйича мустақил топшириқда табиий география кар- тасидан иккита объект топиш, уларда ўзлаштирилган қонуниятни ил- люстрация қилиб бериш топширилган. Масалан, Ҳимолай ва унинг жанубий этаги, Сурам тоғ тизими ва унга ѐндошган Колхида пастте- кислиги. Улар ҳар бир объектни алоҳида анализ қилиб, ундан экспе- риментатор томонидан очилган шароитларни топадилар. Сўнгра маз- кур объектдаги умумий қонуниятни аниқловчи шароитлар тўғрида хулоса чиқарадилар Бундай ҳолатда умумлаштириш умумий қонуниятни «тайѐр ҳолда» олиб, уни бошқа объектларга «ѐйиш» билан - лан тугалланади. Синалувчиларга умумлаштиришнинг хусусийдан умумийга ўтиш усулига (№2) ўргатилишида картадан Анд, Ҳимолай, Сурма объектлари кўрсатилади ва объектларни мустақил таккослаш, ѐғингарчиликка таъсир қилувчи умумий шароитларни топиш, тоғнинг ѐғингарчиликка таъсири қонуниятини таърифлаш вазифаси берилади. Синалувчилар объектларни таққослаб, уларнинг хар биридан қонуниятни аниқловчи тўрттадан шароитни топадилар. Сўнг худди шу шароитларга биноан объектларни фикран бирлаштириб, умумий қонуниятни ифодалайдилар. Жумладан, тоғ тизмасининг баландлиги, нам шамолларнинг бу жойларга эсиши, намлик манбаининг эмаслиги, тоғ тизмаларининг кўндаланг ҳолда жойлашиб, нам шамол- ларни ўтказмаслиги ва бошқалар. Улар муҳим шарт-шароитга таяниб умумий қонуниятни бундай таърифлайдилар: « Тоғ тизмаларининг ўзига ѐндош жойлар ѐғингарчилигига таъсир этиши натижасида,у ер- ларга кўп микдорда ѐғин ѐғиши мумкин. Чунки тоғлар бунга ѐрдам беради». Мазкур группа синалувчилари хусусийдан умумийга ўтишдан иборат умумлаштириш усулини ўзлаштирадилар. Топшириқ улардан мустақил ечимни талаб қилади. Берилган объектлар ўзаро таққосланиб умумий шароитлар топилиб, сўнгра умумий қонуниятга тариф берилди. Синалувчиларни умумлаштиришнинг яккадан умумийга, сунг умумийдан яккага ўтиш усулига (№3) ўргатишда уларга Ҳимолай ва унинг жанубий этагидаги жой кўрсатилади. Тоғнинг ѐғин миқдорига таъсири ҳакидаги қонуниятни шу объектдан топиш таклиф қилинади. Улар мазкур объектни анализ қилиб, ундаги мавжуд тўрт шароитни аниқлайдилар. Аввал бу қонуниятнинг берилган объектга таал- луқлилиги юзасидан фикр юритадилар, сўнгра хулоса чикарадилар. Бунлан сўнг улар шу заҳотиѐқ унга аниқлик киритиб, ушбу қонуният умумий ҳисобланиб. Ҳимолайдан ташқари бошқа тоғларга ҳам алоқадордир, деган хулосага келадилар. Синалувчилар умумийликни барча аналогик объектларга «ѐйиш»га муваффақ бўладилар. Сўнгра улардан қонуниятни иккита бошқа объектда кўрсатиб бериш сўралади. Бу ҳолатда объектлар умумлаштирилганда синалув- чилар умумий қонуниятдан чиқиб, уларни тўртала шароитга биноан бирлаштирдилар. Мазкур жараѐн умумийликни хусусий ҳолларга ―ѐйиш‖ ни билдириб келади. Синалувчиларга умумлаштиришнинг умумийдан хусусийга ва уша умумийдан янада умумийга ўтиш усулини (№4) ўргатишда икки- та топшириқдан фойдаланилди. Биринчи топшириқда умумлашти- ришнинг «умумий қонуниятдан хусусий ҳолларга» ўтиш қисми ўр- гатилди. Экспериментатор раҳбарлигида синалувчилар картадан бир объектни анализ қилиб, қонуниятни аниқловчи тўрт шароитни санаб ўтадилар. Сўнгра бир неча объектларга ушбу қонуниятни «ѐяди»лар. Тўртинчи умумлаштириш усулини ўзлаштиришнинг иккинчи қисмда «умумий қонуниятдан янада умумийроқ қонуниятга» ўтиш такиб топтирилади. Усул аввал қатор фанларда ўзлаштирилган қонуният материаллари асосида шакллаитирилади. Бу қонуниятлар ҳолатларнинг ўзгариши, тоғларнинг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқлиги, хароратга географик кенгликнинг таъсири, ўсимликларнинг яшаш шароитларига мослашиши ҳамда жонивор- ларнинг ранг хусусиятларига тааллуқлидир. Шундан сўнг экспериментатор синалувчиларга ўзларига таниш бўлган жониворларнинг мухитга мослашишига оид бир неча фактор- ларни эсга келтиришни таклиф қилади ва умум зоологик қонуниятга таъриф берилади: «Ҳайвонлар рангининг ўзгариб туриши уларни ўз душманларидан мудофаа қилиш учун хизмат қилади, чунки улар ўзларини куршаб олган мухитга мослашадилар». Синалувчилар тўртта умумий қонуниятни қайта идрок қиладилар, сўнгра худди шу умумийликка кўра биологик умумлашган қонуниятга таъриф беради- лар: «Табиатда ўсимликлар ва жониворлар ўзларини қуршаб олган муҳит шароитига мослашадилар». Ана шундай қилиб умумлашти- ришнинг «қатор умумий қонуниятлардан янада умумий қонуниятга» ўтиш қисми тажрибада ўзаро боғлиқ бўлган, лекин йўналиши бўйича фаркланувчи «умумий қонуниятдан хусусий холларга ва ўша умумий қонуниятдан таққослаш орқали янада умумийроқ қонуниятга» ўтиш усулини ўзлаштирадилар. Умумлаштиришнинг бешинчи усулини шакллантиришда зооло- гик қонуниятдан фойдаланилади: «Ҳайвонлар рангининг ўзгариб ту- риши уларни душманлардан мудофаа қилиш учун хизмат қилади. Чунки улар ўзларини қуршаб олган муҳитга мослашадилар». Улар хайвонларни ўзаро таққослаб, химоя ранг белгисига биноан бирлаш- тирадилар ҳамда учта қонуниятни ифодалайдилар: «ҳайвонларнинг мавсумий ранги уларни душмандан химоя қилиш функциясини бажа- ради. Улар мухит рангига мослашадилар», «ҳайвонларнинг доимий ѐки ўзгармас ранги душмандан ниқоблайди. Улар муҳит рангини қабул қилади» ва хоказо. Бинобарин, синалувчилар топшириқни таққослаб, камроқ умумий қонуниятдан янада умумийроқ қонунияга ўтиш имкониятига эга бўладилар. Умумлаштиришнинг олтинчи усулини таркиб топтиришда ушбу теоремадан фойдаланилади: «Учбурчак ички бурчаклари йиғиндиси Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling