Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
5.2 Кўргазмали образли тафаккур
Инсон томонидан бевосита идрок қилинаѐтган предметлар эмас, балки фақат тасаввур қилинаѐтган нарса ва ходисалар ҳақида фикр- лашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли-тафаккур деб ата- лади. Тафаккурнинг мазкур кўринишн 4-7 ѐшгача бўлган болаларда намоѐн бўлади. Боғча ѐшидаги болаларда кўргазмали харакат тафак- курнинг амалий элементлари кўргазмали образли тафаккур босқичига ўтгандан сўнг ҳам сақланиб қолади, лекин у ўзининг етакчи ролини йўқота бошлайди. Ушбу ѐшдаги кичкинтойлар жисм иа предметлар билан танишаѐтганда аналитик-синтетик фаолиятдан фоидаланиб иш кўраѐтганда уларни қўл билан ушлаб кўришга, ички тузилиши билан амалда танишишга интилмайдилар. Чунки кўп ҳолларда улардан ама- лий ҳаракат қилиш талаб қилинмайди. Лекин бу улар жисм ва пред- метларни, объектларни аниқ ва тўлиқ идрок қилиш, яққол тасаввур этиш имкониятидан мустасно қилинади, дегам сўз эмас, албатта. Боғча ѐшидаги болалар илмий тушунчаларга эга бўлмаганликлари учун билиш фаолиятида асосан кўргазмали-образларга суяниб фикр юритадилар, мулоҳаза билдирадилар, ҳукм чиқарадилар. Юқоридаги фикримизни тасдиқлаш учун швейцариялик психолог Жан Пиаже тажрибаларига мурожаат қиламиз. У 6-7 ѐшдаги болаларга хамирдан баб-баравар қилиб ясалган иккита зувалачани кўрсатади, шу заҳотиѐқ текширилувчилар уларнинг бир-бирига тенг эканлигига ишонч ҳосил қиладилар. Тажрибанинг иккинчи босқичида зувалачанинг биттаси нон шаклига келтирилади, бу ҳолатни ўз кўзлари билан кузатиб тур- ган болалардан сўралганда, улар зувалача хажмининг ўзгаришига қараб тенглик бузилган деб жавоб берганлар. Ушбу ҳолат боғча ѐши- даги болаларда кўргазмали- образли тафаккур бевосита ва батамом уларнинг идрок жараѐнларига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Шунинг учун улар нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва предметларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи аломатига, хусусиятига, ташқи белгисига эътибор қиладилар. Лекин уларни ички боғланишлари, ўзаро муноса- батларини билдириб келадиган муҳим, асосий сифатларига ахамият бермайдилар. Объектларни фазода жойлашган ўрни, ташки номуҳим белгиси уларнинг кўргазмали-образли тафаккурими вужудга келтира- ди. Масалан, уларнинг назарида одамлар бўйининг баланд ва пастли- ги уларнинг ѐшини (улуғлигини) белгилайдилар. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling