Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
2. Тафаккур операцияси
2.1. Анализ ва синтез операциялари. Анализ-шундай бир тафак- кур операциясидирки, унинг ѐрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ѐки амалий ва хусусиятларини таҳлил қиламиз. Алломалар- нинг айтишича, маймуининг ѐнғоқни чақишининг ўзиѐқ бошланғич оддий анализдир. Ўқувчи ва талаба ѐшлар турмушда ва дарс жараѐ - нида анализ ѐрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жа- миятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланар экан. Дарсда биз кимѐвий бирикмаларнн (Н2 S04-водород, кислород ва олтингугуртга) парчалаймиз. Маърузалар- да гапларни грамматик таҳлил қилиш асосида турли гап бўлакларига, морфема ва фонемаларга ажратилади. Агарда инсон олдига авттома- моторининг тузилишини оилиш вазифаси кўйилса, у ҳолда бу топшириқ ҳал қилиш учун у моторни айрим қисмларга ажратиб, хар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва хоказо. Маъруза ва дарс жараѐнларида тафаккурнинг анализ қилиш операцияси жуда муҳим роль ўйнайди. Инсонга савод ўргатиш бола нутқини анализ қилишдан бошланади. Сўнг бу ҳолат матнни гаплар- га уларни сўзларга, сўзларни ўз навбатида бўғинларга, фонемалар- га уларни эса товушларга бўлиш сингари ақлий фаолият билан аста- секин алмаштирилади. Арифметика, алгебра, геометрия, тригономет- рия, физика ѐинки Ўзбекистон тарихи, фалсафа, иқтисод, политоло- гия, психология ва бошқа фан асосларини ўрганиш муаммоли топши- рикларни, масалаларни ечиш ҳам анализ қилишдан бошланади. Юқорида айтиб ўтилган мотор ѐки бошқа қисмларнинг ролини чуқур тушуниш учун ѐлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қимларни бирлаштирилган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинани бутунлигича олиб текширгандагина, унинг мотор ѐки машини эканлигини англаш мумкин. Синтез - шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ходисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларни, бўлакларини синтез ѐрдами билан фикран ѐки амалий равишда бир- лаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан ҳам кўриниб турибди. Анализ амалий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, мотор ѐки двигателнинг қисмларини, деталларини йиғиштириб ўрни-ўрнига жойлаштирилганда, яъни синтез қилинганда мотор ѐки двигатель ҳосил бўлади. Автомашинанинг кузовани, каби- насини, мотор ва ҳоказо қисмлари синтез қилинган маҳалдагина бир бутун автоманшиани бунѐд этиш мумкин. Турли психологик мавзу- ларни ўрганиш орқали психология фани тўғрисида яхлит тушунча пайдо бўлади. Кимѐвий элементни реакцияга киритиш йўли биланги- на исталган бирикма ҳосил қилиш имконияти туғилади. Рассомлар кўз, қош, бурун ва кишининг бошқа органларини мутаносиб равишда чизиқ орқали бир бутун инсон шаклини ясаш, яратиш имкониятига эга бўладилар ва ҳоказо. Биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги кесилган ҳарфлардан фойдаланиб бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, ганлардан қисқа информадия, ундан эса ҳикоя тузади. Талабалар Ўзбекистон тарихи фани ҳалқимиз, давлатчилигимиз, маданиятимиз, саньатимиз ҳамда бугунги кунимиз тўғрисида маълумот олинади. Иш-ҳаракатларни яхлитлаш туфайли бир бутун моддий нарса ҳосил бўлади, иш-ҳаракатларда ҳам синтез операциясини қўлласа бўлар экан. Тарихий қаҳрамонлар, буюк саркардалар, арбоблар тўғрисида ҳам худди шундай фикр ва мулоҳазалар юритиш мумкин. Халқ орасида Афанди, Алдар кўса, Рустамбек, Алпомиш, Зулқарнай, сув париси, аждарҳолар, жинлар, алвастилар, девлар, Се- мурғ, олтин балиқ ва бошқа нарсалар ҳам айрим органларни-ҳайвон ва инсон тузилишини, ҳис ва ҳаяжонларни, характер ва иродани бир- лаштириб, ягона афсонавий образлар яратишга муваффақ бўлинган. Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жа- раѐннинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни, нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим. Талаба ва ўқувчиларни анализ ва синтез қилишга ўргатишда фикрларни муайян объектларга йўналтириш асосий роль ўйнайди. Бунда улар, албатта, қандай ва қай йўсинда иш бажарилшилари ке- раклигини билиш олишлари зарур. Масалан, ўсмирларни она тили дарсларида анализ ва синтез фаолиятига ўргатиш учун исталган жум- лани, чунончи «Ит бўйнини бурмасдан ғалатироқ букилди, оч кўзлари билан менга бир қараш қилди-да, думини қисиб ўзини ўрмонга урдия гапини мустақил ҳолда таҳлил этиш вазифасини қўйиш (агар сина- лувчилар бу вазифани бажаришга қийналсалар, экспериментаторнинг ўзи ѐрдам бериши) мумкин. Улар предмет номини англатадиган сўзларни алоҳида кўчириб ѐзишлари ва сўзларнинг қандай сўроққа жавоб бўлишини аниқлашлари, от ва сўз туркумларига таъриф бе- ришлари. Шу сўз туркумига хос белгиларни (предметни билдириб, ким? ва нима? сўроқларга жавоб бўлишини) алоҳида ифодалашлари керак. Мазкур вазифани ўқувчилардан бири қандай бажарганлигини кўздан кечирайлик: « гапга предметни билдирган сўзлар мавжуд. Ма- салан, ит, бўйнини, кўзлари, думини. Булар нима? сўроғига жавоб бўлади. Ана шу сўроқларга жавоб бўлиб, предметларнинг номини билдирган сўзлар от деб аталади. Отнинг энг муҳим, бошқа сўзлардан ажратиб турувчи белгиси-бу предметни билдириши ва саволларидир. Предметни англатувчи сўзлар турли хил қўшимчалар билан келиши мумкин». Синалувчи ўсмир ўқувчиларнинг ана шу мулоҳазалари асо- сида шуни айтиш мумкинки, анализ ва синтез операиияси қуйидагича ақлий фаолият тизимсидан, таркибий қисмлардан иборат; а) берилган топшириқни диққат билан ўқиш; б) текстдаги сўзларни фикран пар- чалаш в) ўхшаш сўзларни ажратиш, яъни майда бўлакларга бўлиш; г) сўзларни яхлит ҳолда келтириш; д) текстдаги сўзларни фикран ; ж) гапнинг структурасини тиклаш ва бошқалар. Талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятида, жумладан конспект тузиш, реферат тайѐрлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, курс иши ва диллом ѐзиш каби ақлий фаолиянинг турли шаклларида ав- вал анализ, сўнг синтез операцйяларидан фойдаланадилар. 2.2. Теққослаш Инсоннинг ижтимоий фаолиятида, билимлар- нинг ўзлаштирилишида, воқеликни тўлароқ акс эттиришида бир- бирига ўхшаш жиҳатлар тафовутини, шунингдек, бир-биридан фарқ қиладиган томонлар ўртасидаги ўхшашликни топишдан иборат фикр юритиш операцияси катта аҳамиятга эга. Тақкослаш-шундай бир та- факкур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив ду- нѐдаги нарса ва ҳодисаларнииг бир-бирига ўхшашлиги ва бир- биридан фарқи аниқланади. ХIX-ХХ асрларда яшаган алломалардан бири таққослашнинг психологик механизми туғрисида жуда илғор фикрларни илгари су- риб, қуйидаги мулоҳазаларни билдиради: «Агар сиз табиатнинг бирор нарсасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзидан жу- да узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлик топингиз. Ана шунда сиз шу нарсанинг энг муҳим, ҳамма белгиларини пайқаб оласиз, демак, шу нарсани тушуниб оласиз». Кузатишлар шуни кўрсатдики, инсон, кўпинча, жамият форма- цияларини ўрганиш даврида, уларнинг аввалги моҳиятини кейинги формацияни ўрганиш пайтида янада чуқурроқ ва пухтароқ эгаллаб олади. Мазкур жараѐн тўғрисида фикр юритилганда, сўзнинг негизини ўзлаштиришда ўзакнинг муҳим белгиларини (хоссаларини) тўлароқ тушуниб олиш каби кўпгина ақлий ҳаракатларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Билиш объекти ҳисобланган нарса ва ходисалар ўртасидаги ўхшашликни ѐки фарқни, тенглик ѐки тенгсизликларни, айният ѐки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр юритиш операцияси билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб хисобланади. Аждод- ларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикр- ларни билдирган эди: Таққослаш ҳар қандай тушнишнинг ва ҳар қандан тафаккурнннг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳамма таққослаб кўриш йўли билан била олмаслик, бошқа йўл билан била ол- маймиз, агар биз хеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда эда, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида хеч қандай фикр ҳосил қила олмаган бўлар эдик. Юқоридаги мулоҳазаларлан кўриниб турибдики, таққослаш фикр юритиш операцияси сезгиларимизда ва идрокларимизда ҳали гавдаланмаган ўхшашлик ва тафовутни топиш зарурияти вужудга келган пайтда намоѐн бўлади. Психологияда яна шу нарса маълумни сезги ва идрокимизда даставвал нарсаларнинг ва ходисаларнинг ўх- шаш ва фарқланувчи томони кўзга яққол ташланади. Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мум- кин: амалий (конкрет нарсаларни бевосита солиштириш) ва назарий (тасаввур қилинаѐтган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш). Агар инсон икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини киѐсласа, икки пайкал пахатазор ҳосилдорлигини такқосласа- бу амалий таққослаш бўлади. Шунинг- дек, ўқувчилар икки қалам ѐки стерженни, чиҳғични ѐғочга ѐки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатдаги мисол бўла олади. Бун- дан ташқари, метр билан масофанн (газламани), тарози билан оғирликни термометр билан ҳароратии, телескоп билан осмои жисм- ларини ўлчаш пайтида хам таққослаш жараѐни вужудга келади. Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бе- восита акс эттириш, қўл билан пайпаслаш имкониятига эга эмас. Шу боисдан тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш эвазига эмас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ѐр- дамида англашилади. Улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаѐтган кенг кўлламдаги информациялар фарқини фикран таққослаш ѐрдамида англаб етади. Жумладан, ўқувчилар дилда ўйлаѐтган нарса- ларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли ѐшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш-туришида, муомала- сида ва бошқа хусусиятларида ўхшашлик ва тафовут борлигини топа- дилар. Кишилар нарса ва ҳодисаларни бирон белгига (аломатга) асос- ланиб таққослашда қийинчиликларга учрайдилар. Шунинг учун бери- лаѐтган информациялар мохиятига диққат-эътибор қилиш шарт. Ки- шилар учун таққослаш принципи тушунарли ва аниқ бўла бўлса, мавжуд қийинчиликларни бартараф қилиш имконияти туғалади Ин- сон олдига аниқ мақсад қўйилса, ѐинки ўрганилаѐтган обьект моҳия- тига кириб бориш учун установка берилса, фикраи таққослашда ха- толар микдори кескин камаяди. Шахсий кузатишларимизнинг кўрсатишига қараганда, таққослаш операциясида катта ѐшдаги кишиларда ва ўқувчиларда уч- райдиган асосий камчилик бу жараѐнни нотўғри тасаввур қилиш ѐки хато тушунишдир, яъни таққослаш деганда икки ва ундан ортиқ нар- саларни ѐнма-ѐн қўйишлик деб, фараз килишликдир. Инсон шахсий фаолиятида, таълии жараѐнида такқослаш устида қанчалик кўп машқ қилса, таққослаш кўникмаси пайдо бўлса, унда фикр юритиш шунча- лик самарали бўлади. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling