Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik
VII БОБ ТАФАККУР 1. Тафаккур психологияси предмети Психология фани нимадан баҳс этади, деган анъанавий савол мавжуддир, бироқ ҳозирги даврда тафаккур психологияси предмети нима деган савол туғилмоқда. Маълумки, психология фани тафаккур- ни ўрганадиган ягона фан эмас, чунки унинг айрим жиҳатларини ло- гика, философия, ҳатто кибернетика тадқиқ қилмоқда. Шунинг учун тафаккур психологияси предметини аниқлаш жуда муҳим масалалар- дан бирига айланиб қолмоқда. Умумий психология дарсликларида тафаккурни берилган таъ- риф турлича бўлиб, иккита ѐки учта муҳим хусусияти таъкидлаб ўтилади, холос. Жумладан, П. И. Ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундаи ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумийлаштириб акс эттиришга (били- шга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради» деб таърифланади. Ушбу таърифда тафаккурнинг тўла, аниқ ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириши таъкидлаб ўтилади, холос, лекин унинг характерли хусусиятлари бе- восита, сўз ѐрдами билан ифодаланиши муаллифнинг диққат марка- зидан четда қолган. М. В. Гамезо «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баѐн қилади. У тафаккурнинг умумлашган, сўз воситасида ва воситали ат- роф-муҳит ҳодисаларини акс эттира олишини таъкидлайди. Бизнинг- ча, тафаккурга берилган ушбу таъриф унинг предметини тўла очиб беришга қурби етмайди, шунинг учун бошқа манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади. А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур-ижтимоий-сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очиш- дан иборат психик жараѐндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлаштириб акс эттириш жараѐндир». Таърифдан кўриниб турибдики, юқорида келтириб ўтилган таърифлардан бир мунча кенгроқ тафаккур хусуси- ятларни очиб бериш учун хизмат қилади, бироқ унинг жихатлари тўла қамраб олинмаган. В. В. Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга бе- рилган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусия- тлари ѐритилган холос. Худди шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари Ф. Н.Гоноболин, К. К. Платонов дарсликларида ҳам учрайди. Бизнингча, тафаккур предметини белгилаш учун тўлароқ таъриф О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур предме- тига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс этти- ришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланади- ган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ ра- вишда турларга ажратишдан иборат жараѐн, билиш фаолиятидир". О. К. Тихомиров мазкур таърифда тафаккурнинг аксарият жиҳатлари ва хусусиятларини таъкидлаб ўтган. Лекин тафаккур муаммосига янгича ѐндашишларнинг пайдо бўлиши таърифни янада такомиллаштиришни такозо қилади. Ҳозирги даврда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли - туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларни айримларига характеристика бериб ўтамиз. С. Л. Рубиниттейн назариясига биноан, тафаккурни психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмети- жа- раѐн, фаолият тариқасида намоѐн бўлишдир. Муаллиф тафаккур опе- рациялари, шаклларини шакллантиришда-жараѐн, муаммоли вазиятни ҳал қилишда эса-фикр юритиш фаолияти сифатида вужудга келишини чуқур тахлил қилиб беради. С. Л. Рубинштейн тафаккур тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, уни субъект фаоллигининг пайдо бўлиши деб аталади. А. Н. Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан му- лоҳаза юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юритиш фаолияти эканлигини тан олади, лекин уни предметли- амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг струнтураси, фикр юритиш мотивацияси тўғрисида назарий методо- логик муаммоларни ўртага ташлайди. П. Я. Гальперин фикрига кўра, тафаккур-бу ориентирлаш- тадқиқот фаолияти, ориентировка жараѐндир, яъни ориентировка- жараѐн, ориентировка фаолият. Муаллиф психология фани интеллек-туал масалаларни ечишда субъектнинг тафаккурга ориентировка қилиш жараѐнини ўрганишдан иборат деб тушунтирилади. П. Я. Гальперин тафаккурнинг бошқа жиҳатларини ўзининг ақлий ҳара- катларни босқичли шакллантириш назариясидан келиб чиққан ҳолда ѐритишга интилади. А. В. Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим янги- ликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни башорат қилиш олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади. Юқоридаги муаллифлардан ўларок, Л. В. Брушлинский тафаккурнинг умумлаштириб, билвосита акс эттиришдан ташқари муҳим янгилкни излаш ва очиш, олдиндан башорат қилиш хусусиятлари мавжудлиги- ни далиллаб кўрсатади. Тафаккур психологияси предмети юзасидан шўро пспхологлари томонидан билдирилган мулоҳазаларга якун ясаб, умумий таъриф бе- ришнинг мавриди келди. Психологияда тафаккурга нисбатан берил- ган қатор тушунчалар мавжуддир, жумладан, жараѐн, фикр юритиш фаолияти, башорат қилиш, англашилган билимлар, ақл мезони фаҳмлилик ва бошқалар. Юритилган фикрларга суянган ҳолда, тафак- курга қуйидаги шартли таърифни бериш мумкин. Тафаккур атроф- муҳитдаги воқеликни нутқ ѐрдами билан бавосита, умумлашаган ҳолда акс этгиривчи психик жараѐн, ижтимоий сабабий боғланишларни ан- глашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир. Таърифда тафаккурнинг энг муҳим хусусиятлари ва функцияси санаб ўтилган, яъни сўз (фикр) билан, умумлаштириб, ба- восита, ижтимоий сабабийлик, янгилик очиш, башорат қилиш. жара- ѐн, фаолият ва бошқалар. Бизнингча, берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда тафаккур предметини аниқлашга ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ иш қилинган бўлар эди. Тафаккур предмегини бел- гилаш машаққати унинг муракаб билиш жараѐни эканлигини яна бир қирра тасдиқлаб турибди. Қуйидаги тафаккур структурасини илова қиламиз. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling