ЎЗбекистан республикасининг 2016 йил 16-сентабрда қабул қилинган 407-сонли “ички ишлар органлари тўҒрисида”ги қонунни боб,49 моддадан иборат


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ 2017 ЙИЛ 25


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/49
Sana20.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1787520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
ҚЎЛЛАНМА

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ 2017 ЙИЛ 25 
АВГУСТДАГИ 191-СОН БУЙРУҒИГ ИЛОВА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ 
ТОМОНИДАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА 
ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА 5 БОБ 11 ПАРАГРАФ 114-БАНД 
3. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
расмий огоҳлантириш – шахсга ғайриижтимоий хулқ-атворини давом 
эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтириш, 
шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик 
содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлган 
процессуал ҳаракат; 
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси – ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолият; 
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси айрим турдаги 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир 
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф 
этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир 
кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга 
доир фаолият; 
ҳуқуқбузарликларнинг 
якка 
тартибдаги 
профилактикаси 
– 
ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, 
ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва 
уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолият; 
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасимуайян 
шахснинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтиришга 
қаратилган профилактика чора-тадбирларини қўллашга доир фаолият. 
 
10. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги
ва виктимологик профилактикасини қабул қилинган давлат дастурлари, идоравий ва идоралараро 
ишлаб чиқилган комплекс ва алоҳида дастурлар асосида ўтказиши мумкин. Ички ишлар 
органлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча фуқаролар билан қонун ҳужжатларига 
мувофиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шунингдек ажнабий фуқаролар
ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (иммунитетга эга бўлган шахслар бундан мустасно) билан 
умумий асосларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади. 
1-§. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасини амалга ошириш 
2-§. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш
3-§. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини ташкил этиш 
Профилактика суҳбати 
«Расмий огоҳлантириш»ни эълон қилиш
Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш
Ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий
мослаштириш чора-тадбирларини қўллаш 
профилактик ҳисобга олиш
шахсни мажбурий даволашга юбориш 
маъмурий назоратга олиш 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling