Ўзбекистан темир йўллари
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ИСИ-узбекча
1-БОБ
СИГНАЛЛАР 1. Сигналлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, поездлар ҳаракати ва манёвр ишларини сифатли ташкил қилиш учун хизмат қилади. қабул қилиниши услубига кўра сигналлар кўринадиган ва товушли сигналларга бўлинади. КЎРИНАДИГАН СИГНАЛЛАР 2. Кўринадиган сигналлар ранги, тузилиши, жойлашиши ва сигналлар кўриниш сони билан намоён бўлади. Светофорлар, дисклар, шитлар, фонарлар, байроқлар, сигнал кўрсаткич ва сигнал белгилари - кўринувчи сигналларни узатувчи сигнал асбоблари бўлиб хизмат қилади. Кўринадиган сигналлар фойдаланиладиган вақтига қараб қуйидагиларга бўлинади: кундузги, сутканинг ёруғ вақтида узатиладиган сигналлар; дисклар, шитлар, байроқчалар, (стрелка, йўл тўсиш, олиб ташлаш қурилмалари ва гидравлик колонкаларнинг) сигнал кўрсаткичлари бундай сигналларни узатиш учун хизмат қилади; тунгги, сутканинг қоронғи вақтида узатиладиган сигналлар; қўл ва поезд фонарларида, дасталардаги фонарларда ва сигнал кўрсаткичларидаги белгиланган рангдаги чироқлар бундай сигналлар бўлиб хизмат қилади. Тунгги сигналлар туман, қор бўрони ва бошқа ноқулай шароитларда кундузги тўхташ сигналларининг кўриниши - 1000 м дан, тезликни камайтириш сигнали – 400 м дан, манёвр сигналлариники – 200 м дан кам бўлган ҳолатларда кундузи ҳам қўлланилади; куну–тунгги, кунинг ёруғ ва тунгги даврида бир хилда узатиладиган сигналлар; светофорларнинг белгиланган ранглардаги чироқлари, маршрут ва бошқа ёруғлик кўрсаткичлари, тезлик камайтиришнинг доимий дисклари, сариқ рангли квадрат шитлар (орқа томони яшил рангда), юк поезди охирини белгиловчи нур қайтаргичли қизил дисклар, сигнал кўрсаткичлари ва белгилари шундай сигналлар бўлиб хизмат қилади. Тонелларда фақат тунгги ёки куну–тунгги сигналлар қўлланилади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling