Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

ТОВУШЛИ СИГНАЛЛАР 
 
3. Товуш сигналлари турли давомийликдаги товушларнинг сони ва 
мосликларида намоён бўлади. Уларнинг маъноси куну-тун бир хилда бўлади. 
Товуш сигналларни узатиш учун локомотив, моторвагонли поезд, ўзиюрар 
махсус ҳаракат таркибининг ҳуштаклари, қўл ҳуштаклари, пуфланадиган сурнайлар, 
сиреналар, гудок ва петардалар хизмат қилади.
Петарданинг портлаши зудлик билан тўхташни талаб қилади.


2–БОБ
СВЕТОФОРЛАР 
4. Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: 
 
кириш – поездга перегондан станцияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди;
чиқиш – поездга станциядан оралиқ йўлга (перегонга) жўнаш учун рухсат 
беради ёки тақиқлайди;
маршрут – поездга станциянинг бир районидан бошқа районига 
ҳаракатланишига рухсат беради ёки тақиқлайди; 
ўтиш - поездга бир блок–участкадан (постлар оралиғидаги перегондан) 
бошқасига ўтишга рухсат беради ёки тақиқлайди;
беркитиш – темир йўлларни бошқа темир йўллар, автомобил йўллари, 
троллейбус линиялари, трамвай йўллари билан бир сатҳда кесишган жойларини, 
кўтариладиган кўприклар ва кузатувчи билан ўтадиган участкаларни беркитиш учун 
қўлланилади;
тўсувчи – темир йўл переездлари, катта сунъий иншоотлар ва кўчки пайдо 
бўладиган жойларда ҳаракат хавфсизлиги учун хавф туғилганда тўхташни талаб 
этувчи, шунингдек, станция йўлларида вагонларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш 
вақтида таркибларни тўсиш учун қўлланилади; 
огохлантириш – асосий светофор (кириш, ўтиш, тўсувчи ва беркитиш) 
кўрсатмалари хақида огоҳлантиради; 
такрорловчи–жойларда кириш, маршрут, тепалик светофорларининг рухсат 
берувчи сигналлари хақида билдириш учун қўлланилади, қачонки маҳаллий 
шароитларга кўра асосий светофор кўриниши таъминланмаса; 
локомотив – поездни перегонда бир блок–участкадан бошқасига ўтишини 
рухсат этувчи ёки тақиқловчи, шунингдек, поезд яқинлашиб келаётган йўл светофори 
кўрсатмаси хақида огоҳлантириш учун қўлланилади; 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling