Расм 2,23
ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ВА ТАКРОРЛОВЧИ СВЕТОФОРЛАР
25. Автоблокировка билан жиҳозланмаган
участкаларда кириш, ўтиш ва
беркитиш светофорларининг олдидаги огоҳлантирувчи светофорлардан
қуйидаги сигналлар узатилади:
битта яшил чироқ - «Белгиланган тезликда ҳаркатланишга
рухсат
берилади; асосий светофор очиқ» (расм 2.24);
битта сариқ чироқ - «Тўхташга тайёр бўлган ҳолатда ҳаракатланишга
рухсат берилади; асосий светофор ёпиқ» (расм 2.25);
битта ўчиб ёнадиган сариқ чироқ - «Белгиланган
тезликда
ҳаракатланишга рухсат берилади, кириш светофори очиқ ва уни пасайтирилган
тезликда ўтиш талаб этилади; поезд станциянинг ён йўлига қабул қилинади».
26. Такрорловчи светофор битта кўк чироқ кўрсатиб, чиқиш ёки
маршрут светофорининг очиқлигини билдиради (расм 2.26).
Такрорловчи светофорларнинг нормал сигнал чироқлари ёнмаган
бўлади ва шу ҳолатда светофорлар сигнал моҳиятига эга бўлмайди.
Станцияда тўхтаган йўловчи поездлар фақат такрорловчи светофорда
яшил чироқ ёнганда ҳаракатга келтирилиши мумкин. Агар такрорловчи (ёки
чиқиш) светофорининг носозлиги сабабли яшил чироқни ёқиш
мумкин
бўлмаса, уни ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида
поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича йўриқнома билан белгиланади.