Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

СТАНЦИЯЛАРДА ТЎСИШ 
39. 
Поездлар 
ҳаракати учун станция йўллари ва стрелкали 
ўтказгичлардаги ҳар қандай тўсиқ поезд (манёвр таркиби) кутилаётгани ёки 
кутилмаётганидан қатъий назар тўхташ сигналлари билан тўсилиши керак.
Станциянинг йўлларида ишлар олиб борилаётган ёки тўсиқ жойларни 
тўхташ сигналлари билан тўсганда, бу жойга йўналган стрелкали ўтказгичлар 
шундай ҳолатда ўрнатиладики, уларга ҳаракат таркиби кира олмасин ҳамда 
бурилмайдиган қилиб мих қозиқлар билан маҳкамланади ёки қулфланади. 
Тўсиқ ёки ишлар олиб борилаётган жойни тўсиш учун кўчма қизил сигнал йўл 
ўқига ўрнатилади (расм 3.11, а).
Агар бирор сабабга кўра стрелкали ўтказгичнинг остряклари тўсиқ бор 
жойга ёки ишлар олиб борилаётган жой тарафига йўналтирилган бўлса ва бу 
йўлни ажратишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бундай жой иккала тарафдан 
ишлар олиб бориладиган ёки тўсиқли жой чегарасидан 50 м масофада 
ўрнатилувчи кўчма қизил сигналлар билан тўсилади (расм 3.11, б). Бу ҳолда 
стрелкали ўтказгичнинг остряклари тўсиқ ёки ишлар олиб борилаётган жойдан 
50 м дан яқин масофада жойлашган бўлса, ҳар бир стрелкали ўтказгич 
остряклари ўртасига кўчма қизил сигнал ўрнатилади (расм 3.11, в).
 
 


 
 
Расм 3.11 
Стрелкали ўтказгичда тўсиқ ёки ишлар олиб бориладиган жой қизил 
кўчма сигналлар билан тўсилганда сигналлар қуйидагича ўрнатилади: 
крестовина тарафидан чегаравий устунча қаршисида ҳар бир қўшилаётган 
йўлларнинг ўқ чизиғига; қарама-қарши томондан - острякдан 50 м масофада 
(расм 3.12, а).
 
Расм 3.12. 
Агар тўсилиши керак бўлган стрелкали ўтказгич ёнида яна бошқа 
стрелкали ўтказгич жойлашган бўлса ва уни тўсиқ бор стрелкали ўтказгичга 
ҳаракат таркиби чиқа олмайдиган қилиб ўрнатиш мумкин бўлса, бундай 
стрелка шу ҳолатда қулфланади ёки михланади. Бундай вазиятда, мазкур 
изоляцияловчи стрелкали ўтказгич тарафдан кўчма қизил сигнал ўрнатилмайди 


(расм 3.12, б). 
Стрелкали ўтказгични кўрсатилган йўналишга ўрнатиш мумкин бўлмаса, 
бундай вазиятда тўсиқ ёки ишлар олиб борилаётган жойдан шу стрелкали 
ўтказгич йўналишида 50 м масофага кўчма қизил сигнал ўрнатилади (расм 3.12, 
а).
Агар тўсиқ ёки ишлар олиб борилаётган жойлар кириш стрелкали 
ўтказгичда жойлашган бўлса, перегон тарафидан бу жой ёпиқ кириш сигнали 
билан тўсилади, станция томонидан эса чегаравий устунчанинг қаршисида ҳар 
бир қўшилувчи йўлнинг ўқ чизиғига кўчма қизил сигналлар ўрнатилади (расм 
3.12, в).
Агар тўсиқ ёки ишлар олиб борилаётган жой кириш стрелкали ўтказгич 
билан кириш сигналининг оралиғида бўлса, перегон тарафдан ёпиқ кириш 
сигнали билан, станция тарафидан эса - кириш стрелкали ўтказгич 
осрякларининг ўртасига кўчма қизил сигнал ўрнатиб тўсилади (расм 3.12, г).
Стрелкали пост навбатчиси, стрелкали ўтказгичда тўсиқ жойни пайқаган 
бўлса, зудлик билан битта кўчма қизил сигнални тўсиқ жойида (таъмирлаш 
ишларини бошлашдан олдин) ўрнатиши ва бу хақда станция навбатчисига 
хабар бериши керак.
40. Станциянинг асосий йўлларида жойлашган тезликни чеклаш керак 
бўлган жой, тезликни чеклаш кўчма сигналлари ҳамда «Хавфли жой боши» ва 
«Хавфли жой охири» сигнал белгилари билан 3.13 ва 3.14 расмларда 
кўрсатилган тартибда тўсилади.
Агар тезликни чеклаш керак бўлган жой станциянинг қолган бошқа 
йўлларида жойлашган бўлса, у фақат кўчма тезликни чекловчи сигнал билан 
тўсилади. Бу сигналларни ўрнатиш тартиби 3.15 расмда кўрсатилган.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling