Ўзбекистан темир йўллари
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ИСИ-узбекча
Расм 3.4, а, б Расм 3.4, в, г Кенгайтирилган (200 м дан ортиқ) фронт билан ишлар олиб борилаётган жойда, ишлар жойи 3.4., г расмда кўрсатилган тартибда тўсилади. Тўсилишни талаб этиладиган участка чегарасидан 50 м масофада ўрнатилган кўчма қизил сигналлар, уларнинг ёнида қўл қизил сигналлари билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак. Агар перегондаги тўсиқ жойи ёки ишлар олиб борилаётган жой станцияга яқин бўлса ва уни белгиланган тартибда тўсиш мумкин бўлмаса, у перегон тарафдан шу бандда кўрсатилган тартибда тўсилади, станция тарафидан эса кўчма қизил сигнал кириш сигналининг ёки «Станция чегараси» сигнал кўрсаткичнинг қаршисига йўлнинг ўқига ўрнатилади, сигналист томонидан қўриқланадиган учта петарда ўрнатилиши билан (расм 3.5). Агар тўсиқ жойи ёки ишлар олиб борилаётган жой кириш сигналидан (ёки «Станция чегараси» сигнал кўрсаткичидан) 60 м дан камроқ масофада жойлашган бўлса, бундай ҳолда станция тарафдан петардалар ўрнатилмайди. Кириш сигналининг олдидаги тўсиқни тўсиш схемаси 3.5 расмда келтирилган. Расм 3.5 Поезд кўчма сариқ сигналга яқинлашганда локомотив (мотор вагон поезди), махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби машинисти битта узун ҳуштак сигналини узатиши, қўл қизил сигналли сигналчига яқинлашганда тўхташ сигналини узатиши ва зудлик билан кўчма қизил сигналдан ўтиб кетмаслик учун тўхташ чораларини кўриши шарт. Сигналчилар темир йўл транспортининг бошқа ишчи-ходимларидан фарқланиши учун усти сариқ рангда бўлган бош кийими ва сигнал жилети кийишлари шарт. Кўп йўлли перегонларда поездлар ҳаракати учун тўсиқлар ва ишлар олиб борилаётган жойлар ДАТК белгилаган тартибда тўсилади. 34. Тўсатдан пайдо бўлган тўсиқни тўсиш учун керакли кўчма сигналлар бўлмаса, зудлик билан тўсиқ пайдо бўлган жойга тўхташ сигнали ўрнатилади (расм 3.6): кундузи - қизил байроқча, кечаси - қизил чироқли фонар ва тўсиқни иккала томонида 3.1 жадвалнинг 4 устунида кўрсатилган йўналтирувчи пасайиш ва перегонда рухсат этилган поезднинг максимал тезлигига боғлиқ «Б» масофага учтадан петарда ўрнатилади. Петардалар, биринчи петардадан тўсиқ томонга нисбатан 20 м масофада қўл қизил сигналлари билан турувчи темир йўл ишчилари томонидан қўриқланиши керак. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling