Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

яшил чироқ - «Белгиланган тезликда ҳаракатланишга рухсат берилади
олдинда иккита ёки ундан кўп блок-участкалар бўш»;
сариқ чироқ - «Пасайтирилган тезликда ҳаракатланишга рухсат 
берилади, олдинда битта блок-участка бўш»;
сариқ билан қизил чироқ бирга – «Блок-участкада тўхташга тайёр 
бўлган ҳолда ҳаракатланишга рухсат берилади, кейинги блок-участка банд».
Агар поезд банд бўлган блок-участкага кирса локомотив светофорида 
қизил чироқ ёнади.
Оқ чироқ локомотив қурилмасини ёқилганлигини, лекин йўлдан 
локомотивга сигнал узатилмаётганлигини кўрсатади.
Йўл светофорига яқинлашганда локомотив светофорларидан ушбу 
Йўриқноманинг 27 бандида кўрсатилган сигналлар узатилади.
АМАЛДА БЎЛМАГАН СВЕТОФОРЛАРНИ БЕЛГИЛАШ
 
29. Амалда бўлмаган светофорлар иккита планка билан хоч шаклида 
маҳкамлаб қўйилади, сигнал чироқлари эса ўчирилган бўлади (расм 2.28). 
Расм 2.28 
 
3-БОБ
 


ТЎСИШ СИГНАЛЛАРИ
 
ТЕЗЛИКНИ ЧЕКЛОВЧИ ДОИМИЙ ДИСКЛАР
 
30. Сариқ рангли диск билан (расм 3.1, а) қуйидаги сигнал узатилади: 
«Тўхташга тайёр ҳамда чекланган тезликда ва «Хавфли жой боши» ва «Хавфли 
жой охири» (расм 5.19) сигнал белгилари билан тўсилган хавфли жойни ДАТК 
раиси буйруғида кўрсатилган тезликда ўтишга тайёр ҳолда ҳаракатланишга 
рухсат берилади;
 
 
 
Расм 3.1 
 
яшил рангли диск билан (расм 3.1, б) - «Поезд хавфли жойдан ўтди» 
сигнали узатилади. Бир йўллик участкаларда машинист бундай сигнални 
ҳаракатланиш йўналишининг чап тарафида кўради.
ДАТК раисининг буйруғига мувофиқ тезлик доимий чекланадиган 
жойлар, хавфли жойнинг чегарасидан 50 м масофада иккала тарафдан «Хавфли 
жой боши» ва «Хавфли жой охири» доимий сигнал белгилари билан тўсилади. 
Бу сигнал белгиларидан 3.1 жадвалнинг 3 устунида кўрсатилган «А» масофада 
йўналтирувчи пасайиш ва поездларнинг ҳаракатланиш максимал тезликларига 
боғлиқ равишда, перегонда тезликни чекловчи доимий сигналлар ўрнатилади.
Тезликни доимий равишда чеклаш учун қўлланиладиган дисклар ва 
«Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» сигналларини: бир й ўллик 
участкада ўрнатилиш схемаси 3.2., а расмда, икки йўллик участканинг битта 
йўлида ўрнатилиши схемаси 3.2., б расмда, икки йўллик участканинг иккала 
йўлида ўрнатилиши схемаси 3.2., в расмда кўрсатилган.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling