Ўзбекистан темир йўллари
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ИСИ-узбекча
қизил рангли байроқча), кечаси дастага ўрнатилган қизил чироқли фонар –
«Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади» (расм 3.3, а); квадрат шаклидаги сариқ рангли шит – кундузи ва кечаси (расм 3.3., б) хавфли жойга ўрнатилганда: перегонда – «Чекланган тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади, олдинда тўхташни ёки пасайтирилган тезликда ўтишни талаб қилувчи хавфли жой мавжуд»; станциянинг асосий йўлида – «Чекланган тезликда ҳаракатланишга рухсат берилади, олдинда пасайтирилган тезликда ўтишни талаб қилувчи хавфли жой мавжуд»; станциянинг бошқа йўлларида – «Сигнални огоҳлантиришда кўрсатилган тезликда ўтишга, агар огоҳлантиришда кўрсатилмаган бўлса, уни 25 км / соат дан ошмаган тезликда ўтишга рухсат этилади». Расм 3.3, Квадрат шаклидаги шитнинг орқа томони (яшил рангда) кундузи ва тунда (расм 3.3, в) перегонда ва станциянинг асосий йўлида жойлашганда, машинист хавфли жойни бутун таркиб билан ўтгандан кейин тезликни белгиланган миқдоргача кўтариши мумкинлигини кўрсатади. ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ УЧУН ТЎСИҚ ЖОЙЛАРНИ ВА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЖОЙЛАРНИ ПЕРЕГОНЛАРДА ТЎСИШ 33. Перегонда пайдо бўлган ҳар қандай тўсиқ поездни келиш келмаслигидан қатъий назар тўхташ сигналлари билан тўсилиши керак. Перегонда поездни тўхтатишни талаб қиладиган ишлар олиб борилаётган жой тўсиқ каби тўсилади. Перегонда пайдо бўлган тўсиқ иккала томондан 50 м масофада кўчма қизил сигналлар билан тўсилади. Бу сигналлардан 3.1 жадвалнинг 4 устунида кўрсатилган йўналтирилган пасайишга ва перегонда поездларнинг максимал тезлигига боғлиқ бўлган Б масофада учтадан петарда ўрнатилади ва ишлар олиб борилаётган жойга энг яқин жойлашган биринчи петардадан 200 м масофада тезликни чекловчи кўчма сигналлар ўрнатилади. Ишлар олиб борилаётган жойларни тўсиш схемалари бир йўллик участкалар учун расм 3.4,а да, икки йўллик участканинг бир йўли учун расм 3.4,б да, икки йўллик участканинг иккала йўли учун расм 3.4,в да келтирилган. Тезликни чекловчи кўчма сигналлар ва петардалар, ишлар олиб борилаётган томонга нисбатан биринчи жойлашган петардадан 20 м масофада қўл қизил сигнали билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак. Кўчма қизил сигналлар ишлар раҳбари назорати остида бўлиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling