Расм 4.2
Расм 4.3 Расм 4.4
48. Автотормозларни текшириш вақтида узатиладиган сигналлар:
машинистдан синов тормозлашни талаб қилинганда (оғзаки огоҳлантиришдан
кейин)
кундузи - қўлни вертикал юқорига кўтариб, кечаси –
шаффоф-оқ
чироқли қўл фонарини юқорига кўтариб (расм 4.5). Машинист локомотивдан
битта қисқа сигнал билан жавоб беради ва тормозлашга киришади;
Расм 4.5
машинистдан тормозни бўшатиш талаб қилинганда кундузи –
қўлни
горизонтал ҳолда ўз олдида ҳаракатлантиради, кечаси –
шаффоф-оқ
чироқли қўл фонарни горизонтал ҳолатда ўз олдида ҳаракатлантиради
(расм 4.6). Машинист локомотивдан иккита қисқа
сигнал билан жавоб беради
ва тормозни бўшатади.
Автотормозни текширишда кўрсатмалар узатиш учун радио алоқа ёки
икки томонлама парк алоқаси қурилмалари қўлланилиши мумкин.
49. Зиммасига поездларни кузатиш
юкланган станция навбатчиси,
поезд
жўнатилганда ёки станциядан тўхтамасдан ўтганда қуйидагиларни кўрсатади:
кундузи –
вертикал кўтарилган қўлидаги оқ рангга бўялган гардиши қора
рангдаги қўл диски ёки
ўралган сариқ байроқча; кечаси –
кўтарилган кўк
чироқли қўл фонари (расм 4.7).
Бу поездни станциядан (перегонни эгаллашга тегишли рухсат бўлганда,
чиқиш сигналлари бўлмаган йўллардан) жўнаши мумкинлигини ёки станциядан
ўтиш учун белгиланган тезликда тўхтамасдан
кетиб бориши мумкинлигини
кўрсатади. Кўрсатиб ўтилган сигнал поезд тўхтамасдан кетиб бораётганда,
келаётган поезд локомотивининг станция навбатчиси ёнидан ўтгунига қадар
кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: