Ўзбекистан темир йўллари


манёвр – манёвр ишларини бажаришга рухсат берувчи ёки тақиқловчи;  тепалик


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

манёвр – манёвр ишларини бажаришга рухсат берувчи ёки тақиқловчи; 
тепалик – вагонларни тепаликдан саралашга рухсат берувчи ёки тақиқловчи.
Бир светофор бир нечта светофорлар (кириш ва чиқиш, чиқиш ва манёвр, чиқиш 
ва маршрут ва бошқалар) функциясини бажариши мумкин. Семофорлар сақланиб 
қолган участкаларда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси темир 
йўлларида поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича йўриқнома билан белгиланади. 
5. Светофорларнинг линзалилиги (расм 2.5, а) ва прожекторлиги (расм 2.6, в) 
ишлатилади; улар мачтали (расм 2.6, а, б ва г), карлик ҳолдагиларга бўлинади (расм 2.6, 
в) ва кўприкчаларга, консолларга ўрнатилади. 
Светофорларда қуйидаги сигнал чироқлари қўлланилади: 
нормал ёнадиган, нормал ёнмайдиган, ўчиб-ёнмайдиган ва ўчиб-ёнадиган (вақти 
– вақти билан ёнадиган ва ўчадиган). 
Автоблокировка билан жиҳозланган участкалардаги ўтиш светофорларининг 
нормал ёнмайдиган сигнал чироқлари, ҳаракат таркибининг блок-участкага кириб 
келганида унинг олдида ёнади ва ҳаракат таркиби блок-участкадан чиққанида ўчади.
Автоблокировканинг ўтиш светофорлари рақам билан, бошқа қолганлари ҳарф 
билан ёки харф ва рақам билан белгиланади. 
6. Светофорлардан (қайси жойга ўрнатилганидан ва уларнинг туридан қатъий 
назар) узатиладиган асосий сигналларининг маъноси қуйидагича: 
битта яшил чироқ - «Белгиланган тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади»; 
битта сариқ ўчиб–ёнувчи чироқ - «Тўхташга тайёр бўлган ҳолда белгиланган 
тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади, кейинги светофор очиқ ва камайтирилган 


тезликда ўтишга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади, 
кейинги светофор очиқ»; 
битта сариқ чироқ - «Тўхташга тайёр бўлган ҳолда ҳаракат қилишга рухсат 
этилади; кейинги светофор ёпиқ»; 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling