Ўзбекистан темир йўллари
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ИСИ-узбекча
Расм 2.10 Расм 2.11 Маршрут кўрсаткичи бўлмаганда поездни айри йўлга жўнатиш, ёки кўп йўлли участка йўлларининг бири бўйича ёки икки томонлама блокировкада нотўғри йўл бўйича жўнатишга чиқиш светофоридаги икки яшил чироқ билан сигнал берилиши мумкин, бу автоблокировкада иккитадан кам бўлмаган блок- участканинг бўшлигини, ярим автоматик блокировкада перегонни кейинги станциягача бўшлигини билдиради (расм 2.12.). Расм 2.12 Икки томонлама блокировка билан жиҳозланган участкаларда нотўғри йўл бўйича жўнатилишда маршрут кўрсаткичлари ёки икки яшил чироқ сигналининг қўлланилиши мажбурийдир. Икки йўлли участкаларда тўғри йўлдан ҳаракатланиш автоблокировканинг сигналлари билан амалга оширилганда, нотўғри йўлдан ҳаракатланиш эса локомотив светофорлари билан а малга оширилганда, шунингдек, икки йўлли участкаларда автоматик локомотив сигнализацияси сигнализация ва алоқанинг мустақил воситаси сифатида қўлланилганда, станциядан нотўғри йўлдан жўнатишда чиқиш светофорларидан қуйидаги сигналлар узатилади: битта ўчиб ёнадиган сариқ ва битта оқ-ой рангли чироқлар – «Поездга соатига 40 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда станциядан жўнашга ва кейинчалик локомотив светофорининг кўрсатмаларига мувофиқ нотўғри йўлдан кетиб боришга рухсат берилади» (расм 2.13). 15. Чиқиш светофорларига эга бўлган станцияларда, йўл блокировкаси билан жиҳозланмаган айри йўл мавжуд бўлса, айри йўлга жўнаш маршрутининг тайёрлиги чиқиш светофорида битта оқ-ой рангли чироқ билан кўрсатилади; поездлар айри йўлга машинистга жезл ёки оқ-ой рангли чироқда ва чиқиш Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling