Ўзбекистан темир йўллари
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
ИСИ-узбекча
битта қизил чироқ - «Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади» (расм 2.8,
б); иккита сариқ чироқ - «Поездга чекланган тезликда станциядан жўнашга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади; перегон кейинги станциягача (йўл постгача) бўш» (расм 2.9, а). иккита сариқ чироқ, уларни юқоридагиси ўчиб ёнувчи – «Поездга станциядан пасайтирилган тезликда жўнашга рухсат берилади; поезд стрелкали ўтказгичдан оғишган ҳолда ўтади; перегон кейинги станциягача (йўл постгача) бўш, кейинги станциянинг кириш светофори очиқ» (расм 2.9, б). Расм 2.8 Расм 2.9 13. Сигнализация ва алоқанинг мустақил воситаси сифатида қўлланилувчи автоматик локомотив сигнализацияси билан жиҳозланган участкаларда, чиқиш светофорлари билан қуйидаги сигналлар узатилади: битта яшил ва битта оқ-ой рангли чироқлар - «Поездга станциядан жўнашга рухсат берилади, олдинда иккита ёки ундан ортиқ блок-участка бўш» (расм 2.10); битта сариқ ва битта оқ-ой рангли чироқлар – «Поездга станциядан жўнашга рухсат берилади, олдинда битта блок-участка бўш» (расм 2.11); битта қизил чироқ - «Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади». 14. Йўл блокировкаси билан жиҳозланган айри йўл мавжуд бўлганда, шунингдек, йўл блокировкаси билан жиҳозланган кўп йўлли участкаларда ва икки томонлама блокировка билан жиҳозланган икки йўлли участкаларда поезд жўнатилаётган йўлни кўрсатиш учун, зарур ҳолларда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК белгилаган тартибда қўшимча маршрут кўрсаткичлари қўлланилиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling