Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

 
Расм 5.31 
 
Тезкор қор тозалагичлар ишлаётган участкаларда «Сургични кўтар, 
қанотларни ёп» белгиларидан ташқари «Сургични кўтаришга ва қанотларни 
ёпишга тайёрлан» муваққат сигнал белгилари (расм 5.31) ўрнатилади.
қор тозалагичлар ишлаётган участкаларда сигналларни ўрнатиш схемаси 
расм 5.32 да, тезкор қор тозалагичлар ишлаётганда эса расм 5.33 да 
келтирилган.
Расм 5.33 
Расм 5.34 
Оралиғида қор тозалагичнинг ишлаш имконияти бўлмайдиган ўзаро яқин 
жойлашган икки тўсиқ мавжуд бўлганида устма-уст икки белги ўрнатилади 
(расм 5.34). 
76. Сигнал белгиларида ўрнатилувчи нур тарқатгичлар тиниқ оқ рангли 
шишадан тайёрланиши шарт, баъзи сигнал белгиларида эса ДАТК томонидан 
тасдиқланган техникавий талабларга мувофиқ равишда нур тарқатгичлар оқ 
рангли материалдан тайёрланиши мумкин.
Зарур 
ҳолларда 
ДАТК 
кўрсатмаларига 
мувофиқ 
ва 
«Ўздавтемирйўлназорат» билан келишган ҳолда баъзи сигнал белгилари 
чироқли ёки ёритилувчи бўлиши мумкин.
6-боб


 
МАНЁВР ИШЛАРИДА қЎЛЛАНИЛУВЧИ
СИГНАЛЛАР 
 
77. Манёвр светофорларидан сигналлар узатилади:
битта оқ-ой рангли чироқ - «Манёврларни бажаришга рухсат» (расм 
6.1);
битта кўк чироқ - «манёврларни бажариш тақиқланади» (расм 6.2).
 
Расм 6.1 Расм 6.2 
Манёврларни бажаришга рухсат, чиқиш ва маршрут светофорларида 
ўчирилган қизил чироқда битта оқ-ой рангли чироқ орқали берилиши мумкин. 
Манёврлар районида чиқиш ва маршрут светофорларининг қизил чироғида 
ўтишга гуруҳли манёвр светофорларининг оқ-ой рангли чироғи ҳам рухсат 
бериши мумкин. 
Бир 
йўлли 
линиялар, 
ҳамда 
икки 
томонлама 
ҳаракат 
учун 
автоблокировка билан жиҳозланган линиялар станцияларида кириш светофори 
мачтасида станция томондан битта оқ-ой рангли чироқ - «Манёвр 
таркибининг станция чегарасидан ўтишга рухсат» сигнали қўлланилиши 
мумкин.
Станциянинг маълум районида манёвларга рухсат этувчи гуруҳли манёвр 
светофори томонидан бир ёки ҳар иккала томонга сигнал узатилади.
Манёвр светофорларида зарур ҳолларда ДАТК раисининг рухсати билан 
кўк чироқлар ўрнига қизил чироқлар қўлланилиши мумкин.
Тортилган саралаш йўлларида турткилар билан манёврларни бажаришда 
сигналларни узатиш учун светофорли сигнализацияни қўллаш ДАТК раиси 
томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Стрелка ва сигналлар электр марказлаштирилган станцияларда манёвр 
светофорларида иккита оқ-ой рангли сигнал – «Манёврларни бажаришга 
рухсат, бу светофор билан чекланган йўл бўш» сигнали қўлланилиши мумкин.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling