Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

 


 
 
Расм 6.3 
 
78. Саралаш тепалиги светофорлари қуйидаги сигналларни узатади (расм 
6.3):
битта яшил чироқ - «Вагонларни белгиланган тезликда туширишга 
рухсат»;
битта сариқ чироқ - «Вагонларни камайтирилган тезликда туширишга 
рухсат»;
битта сариқ ва битта яшил чироқ - «Вагонларни белгиланган ва 
камайтирилган тезликлар оралиғидаги тезликда туширишга рухсат»;
битта қизил чироқ- «Тўхта! Тушириш тақиқланади»;
чироқли кўрсаткичда қизил чироқ билан бир вақтнинг ўзида ёнувчи 
оқ рангли «Н» ҳарфи – «Вагонларни саралаш тепалигидан қабул парки йўли 
ёки тортилган йўлга узат».
Саралаш тепалигидан вагонларни саралаш тепалиги светофорларининг 
битта яшил чироқ, битта сариқ ва битта яшил чироқ ва битта сариқ чироқ 
бўйича тушириш тезликлари ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Саралаш тепалиги светофори сигналининг кўриниши таъминланмайдиган 
ҳолатларда машинистни саралаш светофорининг сигнали ҳақида хабарлаш учун 
такрорлаш светофорлари ёки тепалик автомат локомотив сигнализацияси 
қўлланилади. Такрорлаш ва локомотив светофорлари саралаш тепалиги асосий 
светофори сигналларини кўрсатиши керак. қабул парки йўлининг ўртасида 
жойлашган такрорлаш светофорида қизил чироқ ўрнига кўк чироқ 
қўлланилиши мумкин.
қабул парки йўлларида таркибларни саралаш светофоригача узатишга 
рухсат бериш учун ҳамда саралаш тепалиги пастки йўлларида сигнализация 
учун манёвр светофори қўлланилиши мумкин.
79. Манёвр светофорлари бўлмаган ҳолларда манёврларда чиқиш ва 
маршрут светофорларининг қизил чироғидан ўтишга станция навбатчиси ёки 
унинг кўрсатмасига биноан манёврлар раҳбари томонидан шахсан радио 
алоқа, икки томонлама парк алоқаси ёки қўл сигнал асбоблари орқали 
узатилувчи сигнал ёрдамида рухсат этилади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling