Ўзбекистон аеропортлари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana30.04.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1403960
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Аерапорт



“ Ў з б е к и с т о н и с т и қ л о л й и л л а р и м е м о рч и л и г и ”
ф а н и д а н т а қ д и м о т  
ЎЗБЕКИСТОН
АЕРОПОРТЛАРИ 

Катта ўқитувчи: Турдиев А.А 
Тошкент-2015 


1.
“Тошкент” халқаро аеропорти: мамлакатнинг ҳаво 
дарвозаси. 
2.
Тошкент маҳаллий ҳаво йўллари (тошкент-3)
3.
"Самарқанд" халқаро аеропорти 
4.
“Бухоро” халқаро аеропорти 
5.
“Урганч” халқаро аеропорти 
6.
«Навоий» халқаро аеропорти 
7.
“Наманган халқаро аеропорти” 
8.
Андижон аеропорти 
9.
"Фарғона" аеропорти 
10.
"Қарши" аеропорти 
11.
“Нукус халқаро аеропорти” 
12.
«Термиз» аеропорти 



“Тошкент” халқаро аеропорти. Бу аеропортнинг тарихи 
Ўзбекистоннинг фуқаро авиатсияси тарихига тенг, бир неча ўн 
йилликни қамраб олган. 1924-йил 12-май - Ўзбекистон фуқаро 
авиатсиясининг туғилган куни: Тошкент-Пишлек-Алма-ата йўналиши 
бўйича илк йўловчилар рейси амалга оширилган. Шу йилнинг 
охиригача бир нечта очиқ йўналишлар бўйича қарийб мингта 
йўловчи, 200 килограмм почта, 5 тонна юк ташилган еди. 

Бугун “тошкент” халқаро аеропорти - бу Марказий Осиѐдаги енг 
йирик авиатсия корхонаси бўлиб, унинг таркибига йўловчиларга ва 
юкларга ерда, ҳамда халқаро миқѐсдаги ҳаво кемаларига хизмат 
кўрсатилишини таъминловчи кўплаб хизматлар киради. 

Ўзбекистон пойтахтининг аеропорти қулай географик ўринга ега, 
чунки МДҲ давлатларидан жанубий-шарқий Осиѐга, яқин шарққа, 
Европага ва Америкага элтувчи ҳаво йўлларининг кесишган 
нуқтасида жойлашган. Аеропорт қулай об-ҳаво шароитидаги ҳудудда 
жойлашган. 

Аеродром иккита - жанубий ва шимолий (ICAOII-тоифаси) учиш-
қўниш майдонига, магистрал руллаш йўлларига, узоқ ва ўртача 
магистрал самолѐтлари учун 110 та туриш жойлари бўлган умумий 
майдони 100 гектарли перронга ега. Халқаро аеропорт ғарбий 
нусхадаги турли ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича улкан 
амалий тажрибага ега. Аеровокзал биноларида 56 та суюқкристалли 
мониторлар ўрнатилган бўлиб, уларда йўловчилар учун кўргазмали 
маълумотлар, шунингдек тижорат рекламалари намойиш етилади; 
нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш 
шохобчалари жойлашган. 




Йўловчиларни Ўзбекистон ҳудудидаги шаҳарларга жўнатиш янги маҳаллий ҳаво 
йўллари (тошкент-3) терминали орқали амалга оширилади. Бугунги кунда маҳаллий 
ҳаво йўлларининг аеровокзали соатига 400 та йўловчини ўтказиш қобилиятига ега 
қулай бино ҳисобланади. Йўловчиларни ва багажларни рўйхатга олиш учун саккизта 
устун, дорихона, дўкон, маълумот хизмати, шаҳарлараро телефон ва бошқалар 
мавжуд. 

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган ҳар жиҳатдан қулай бўлган тошкент-2 
терминали орқали йўловчиларни узоқ ва яқин ҳорижга жўнатиш ва уларни қабул қилиш 
ишлари амалга оширилади. Учиб кетиш ва келиш залларидаги чиқиш галереялари 4 та 
телескопик траплар билан таъминланган. 

ҳозирги пайтда учиб кетувчи йўловчилар учун янги блок фойдаланишга топширилган. 

Ўзбекистон меҳмонларига ва аҳолисига хизмат кўрсатиш учун аеровокзал биносида 
қулай мебел билан жиҳозланган катта кутиш заллари; туну-кун тартибида ишловчи 
паспорт, божхона ва чегара назорати хизматлари; маълумотхоналар; багажни ташиш 
учун янги конвеер тизимлари; халқаро телефон алоқаси; чипта сотиб олиш ва бронлаш 
кассалари; duty-free дўконлари; барлар; тез овқатланиш, валюта айирбошлаш 
шохобчалари ва бошқалар мавжуд. 



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling