Ўзбекистон аеропортлари
“Урганч” халқаро аеропорти
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Аерапорт
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Навоий» халқаро аеропорти
- Наманган халқаро аеропорти
“Урганч” халқаро аеропорти давлат унитар корхонаси 1923
йил октябрда “Хива” аеростантсияси номи остида ўз фаолиятини бошлаган ва у дастлаб Хива шаҳрида жойлашган. Совет ҳукумати даврида Хива аеродроми ўз вазифасига унчалик жавоб бера олмаган ва шунинг учун ўша вақтда янги аеродром қуриш зарурияти туғилди. 1926 йил 13- майдай шарқий – Бухоро – Хива ава ѐналиши бошлиғининг 640 сонли кўрсатмаси бўйича “Хива” аеростантсияси янги урганчга кўчирилган. «Навоий» аеропорти 1962-йилда собиқ совет иттифоқи даврида очилган бўлиб, Ўзбекистон республикаси президентининг 1992-йил 28-январдаги фармойишига асосан, миллий авиакомпания тузилганлиги сабабли унинг бир қисмига айланган. 2007-йилда «Навоий» аеропорти аеродром лойиҳаларини яхшилаш, ҳамда куч-қудратини мустаҳкамлашни, учиш- қўниш йўлаклари ҳамда бошқарув йўлакларни тўлиқ қайта таъмирлашни амалга ошира бошлади, замонавий ѐритиш тизимлари ўрнатилди, ҳамда ҳаво ва бошқа объектларни бошқарувчи янги минора қурилди. «Навоий» халқаро аеропорти Марказий Осиѐ юрагида жойлашган янги логистика марказидир. У Ўзбекистоннинг ва Марказий Осиѐ мамлакатларининг марказида, ҳамда Франкфурт, Милан, Дубай, Ҳиндистон, Шанхай ва Инчѐндаги дунѐнинг йирик авиатсия тармоқларидан 6 соатлик парвоздан кам бўлмаган масофада жойлашган, ҳозирда у янада рақобатбардош Европа ва Осиѐни боғлаб турувчи ҳудудий логистика марказига айланиб бормоқда. Бугунги кунда Наманган халқаро аеропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг (МАК) IV– синфига мансуб таркибий бўлинмаси хисобланади. аеропорт кеча – кундуз режимида ишловчи, тошкент ва бошқа йўналишдаги харакатланаѐтган хаво кемаларига “захира” аеропорти ҳисобланиб, жаҳондаги барча турдаги хк га хизмат кўрсатиш имкониятига ега. Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 23.09.2013 йилдаги 263-сонли “Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термез аеропортларидан халқаро парвозларни бажариши” хақидаги фармонига асосан наманган аеропортига “халқаро аеропорт” мақоми берилди. Мустақиллик йилларида Наманган аеропортининг аеровокзал комплекси тўла таъмирдан чиқарилди. Учиш-қўниш йўлаги ва парвозлар електр таъминоти тизимининг реконструксия ишлари бошлаб юборилган. Наманган аеропортининг аеровокзал комплексида тўла реконструксия ишлари тугатилиб, хк га ва авиалўвчиларга юқори даражадаги хизматлар кўламини кўрсатиш учу шароитлар яратилди. Аеровокзалда учиб келувчилар, учиб кетувчилар, трансит, авиачипта заллари, почта, дорихона, она ва бола хонаси, буффет, барлар хизмат кўрсатмоқда. Аеровокзалнинг хизмат кўрсатиш қобилияти соатига 200 йўловчини ташкил етади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling