Ўзбекистон аеропортлари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1403960
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аерапорт

Андижон” аеропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий 
авиакомпаниясининг таркибига киради. 

Андижон шаҳридан 7 км жанубий-ғарбда жойлашган. 

Аеродром “б” синфига мансуб. 

Узунлиги 2900 метр ва ени 44 метрли аеродромда битта сунъий учиш қўниш 
йўлкаси мавжуд. 

Юза қатлами: темир-бетондан иборат. 

Аеропортни янгилаш бўйича бир мунча ишлар қилинди: ўт ўчириш депоси ва 
ҳаводаги харакатни бошқариш хизматларини жойлаштириш учун янги бинолар 
қурилди, учиш ва қўниш зали интеръери қайта реконструксия қилиниб, ҳаво 
кемаларига хизмат кўрсатиш учун маҳсус техника ва транспорт воситалари 
сотиб олинди. 



"Ўзбекистон хаво йўллари" мак 
"Фарғона" аеропорти 
ДУКга, 1938-йили 
асос солинган. хозирги кунда МАК фойдаланадиган барча турдаги хаво 
кемаларини қабул қилиш ва учиришни таъминлайди. 

2009-йилдан 2010-йилгача аеропортда аеровокзал биносини қайта қуриш, 1-
босқичи амалга оширилган ва модернизатсия, техник қувватларни жихозлаш 
ишлари якунига етган бўлиб, фойдаланишга топширилган. Хозирги кунда 
аеровокзал комплекси соатига 400 нафар одамни қабул қилиш имкониятиги 
ега. 

Ўзбекистон республикаси президентининг №1641-сонли 15.11.2011-йил кунги 
"фарғона шаҳрини реконструксия қилиш давлат дастури ҳақидаги" қарори 
ижроси юзасидан, шу йили умумқабул қилинган жахон стандартларига 
мувофиқ келтириш учун, аеровокзал комплексини реконструксия қилиш ва 
аеровокзал олди қисмини ободонлаштиришни якуний босқичи 
режалаштирилган. 



Қарши аеропорти. Аеровокзал мажмуаси 2006-йилда қайта 
қурилган.Учиб келувчи ва учуб кетадиган йўловчиларга барча 
шароитни барпо қилиш учун зарур ускуналар, ноқонуний 
аралашувлардан ҳаво транспорти объектларини ҳимоясини 
таъминловчи замонавий тизим ва воситалар билан таъминланган, бу 
авиатсион хавфсизлик талабларини сифатли таъминлайди. 

Аеровокзал биносида учиш учун 2 та сеcтор мавжуд,1-сектор 
маҳаллий авиалиниялар зали, 2-сектор халқаро авиалиниялар зали, 
шунингдек қўниш зали.она ва бола хонаси, барча иш жойлари, юк 
павилони, трансит зали, кутиш зали ва ошхона жиҳозланган. 

2010-йилдан бошлаб боинг-767 ҳар томонлама қулай бўлган 
самалѐтларда тўғридан-тўғри рейслар саудия арабистонига 
қаршидан мадинага ва жиддидан қаршига “хаж” дастури амалга 
оширилмоқда. 



Аеропортда ўзбек, рус ва инглиз тилларида визуал ва ешитиш маълумотлар 
тизими йўлга қўйилган. Кириш ва чиқиш залида лентали конвеерлар ишга 
қўшилган. Рўйхатдан ўтиш жойида автоматлаштирилган сдCс тизими йўлга 
қўйилган. Аеропорт кассаларида брон қилиш (габриел) ѐки дунѐ бўйлаб 
сотишни амалга ошириш тизими йўлга қўйилган. Учиш хавсизлигини 
таъминлаш хизмати ва божхона хизматкорлари “Linescan”, “HEIMAN” 
текшириш техникалари ва радиоактив моддаларни аниқлаш ускуналари 
билан таъминланган. 

2010-йили перрон реконструкcияси 2011-йили еса учиш-қўниш йўлаклари 
қайта таъмирланди ва натижада боинг-747 ҳаво кемаси ва бошқа учиш 
кемаларини қабул қилиш имкониятини берди 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling