Чақириққа хизмат кўрсатиш жараёни
Абонент микротелефон гўшагини кўтарганда АЛ бандланади ва ALIH уз холатини ўзгартиради. Шу АЛ хизмат курсатувчи линия процессори LP буни аниқлайди ва бош процессорга (MP) буни хабар килади. МР бу хотирага ишлов беради ва абонент станция тайёр сигналини бериш, рақамларни қабул қилгични улаш кераклигини белгилайди. МР коммутация модулига (SM) ва STM га буйруқ беради. Буйруқ бажарилгандан кейин Ал га TG ва MFR/S уланади
9.6-расм. Чақириққа хизмат кўрсатиш жараёнидаги тракт
Абонент "станция тайёр" сигналини эшитганидан сунг, рақам тера бошлайди. Терилган рақамлар куп частотали код асосида MFR/S га тушади. MFR/S бу ахборотни МР га узатади. МР тахлил килиб алока турини аниқлайди, MFR/S ни бушатади, абонентнинг позицияли рақамини, В абонентни линия холатини аниқлайди. Агар абонент линияси буш булса, иккита абонент орасида сўзлашув трактини хосил килади. В абонентни LP ёрдамида В абонентга чақириқ сигналини, А абонентга уни назоратини TG оркали, 1 KTS оркали узатади. Агар В абонент чақирикка жавоб берса, в абонентни LP жавоб сигналини қабул килади ва уни МР га узатади. МР сигнал узатиш трактини узади. Энди суузлашув тракти оркали иккита абонент сўзлашшиши мумкин. Микрофонга электр манба ALIH дан берилади.
DTS -1100A тизимининг конструктив таркибий
қисмларини йиғилиши
DTS -1100A тизимининг қурилмалари стативда жойлашади. Хар бир статив 4та кассетадан иборат. Кассеталарда печатланган платалар урнатилади. Печатланган платалар эпоксидли ойинадан тайёрланади. Бу ойна изоляция каршилиги катта, паст намликни шимишга, ёнгинга карши тура олиш сифатига ва мустахкамликка эга. Бу курсатгичлар эпоксид ойнани FRH&NEMA дан яхшилигини курсатади. Мис калинлиги 0,03 мм дан 0,045 гача бўлиши мумкин. Орка шитдаги контактлар тилла билан копланган. DTS -1100A га печатланган плата улчамлари: кенглиги 326 мм, узунлиги 233 мм ва калинлиги 1.6 мм.
Хар бир стативга 1500 АЛ уланиши мумкин. Демак, тизим максимал сигими учун 5 та статив лозим (3.11-расм). Статив улчамлари: баландлиги 1320 мм, узунлиги 712 мм, кенглиги 600 мм. Кассетани тузилиши 9.7-расмда келтирилган.
9.7-расм. Стативларни тузилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |