Т.Мирзаев, аввало, вариант нима деган саволга жавоб бериб, унинг “фольклор ижодий жараёнига хос барқарорлик ва такрорийлик, ноаниқлик ва ўзгарувчанлик у ёки фикрни турлича ифодалашга кенг имкониятлар...” яратишига эътибор қаратади. -
- Вариантларнинг юзага келишининг субъектив ва объектив омиллари ҳақида тўхталади ва бу ўринда субъектив сабаблар бевосита фольклор ижрочисининг дунёқараши ва маҳорати, унинг ижодчи ва ижрочилиги, анъанага бўлган муносабати ва бадиҳагўйлиги, “ижодкорлик шахси” билан чамбарчас боғлиқ эканлигини айтади. Бу ҳолатлар эса турли ижодий вариантларда етиб келган ҳар бир фольклор асари оғзаки ижод анъанасининг тенг ҳуқуқли намунаси ҳисобланишини таъкидлайди. «Бу масалада эстетика принципларидан келиб чиқиб, оддий ижрочи варианти билан бадиҳагўй достончи вариантини бир-биридан фарқ қилиш керак бўлади.”
-
- Эргаш шоир вариантини Қўрғон достончилик мактабининг яна бир вакили Алим Ҳаққулов ҳамда Шеробод достончилик мактабининг талантли вакили Қодир Раҳимов ва Хоразм достончилиги нинг намояндаси Рўзимбек Муродовлар вариантларига солиштириб кўрилса, вариантларнинг пайдо бўлиши субъектив сабабининг ўзига хос айрича кўринишлари кўз ўнгимизда намоён бўлади.
-
- Халқ оғзаки поэтик ижодининг табиатига хос бўлган асосий хусусиятларнинг вариантларнинг юзага келишидаги муҳим ўрнини таъкидлар экан, Т.Мирзаев шундай ёзади: “...халқ оғзаки поэтик ижоди намуналарининг яратилиш процессининг коллективлик характерига эга бўлиши, уларнинг оғзаки ижро этилиши ва кенг тарқалиши (айрим ҳолларда ёзма равишда ҳам тарқалади), оммавийлик тусини олиши, уларга нисбатан тарихий воқеликнинг таъсири ҳамда айтувчининг актив ижодий муносабати - қисқаси, объектив ва субъектив шарт-шароитлар ёки бу анъанавий текстга жонли оғзаки традицияда бир қанча версия ва вариантларда яшаш ҳуқуқини беради”
-
- Композицион ва ғоявий-бадиий тасвир воситалари жиҳатидан бир-биридан принципиал равишда кескин фарқ қилувчи халқ оғзаки поэтик ижодининг бир сюжет ва бир жанрдаги намуналари (текстлари) версия ҳисобланади.
-
- Версия (лотинча versio — шакл, кўриниш) — халқ оғзаки ижодида сюжети ва жанри бир хил, бироқ сюжети турли ўзгаришларга учраган, композицияси ва ғоявий-бадиий хусусиятлари жиҳатдан кескин фарқ қилувчи халқ оғзаки ижоди намуналаридир.
-
- Масалан, «Алпомиш» достони ўзбек, қорақалпоқ ва қозоқ версияларида кенг тарқалган. Булар ҳам ўз вариантлариларига эга. «Гўрўғли» достони ҳам худди шундай. «Гўрўғли» достонининг ўзбек, туркман, озарайжон, турк, уйғур ва бошқа версиялари мавжуд.
-
- Айни пайтда бу версияларнинг кўплаб вариантлари мавжуд. Жумладан «Гўрўғли» достони ўзбекларда юзга яқин достонни ўз ичига олиб, кўплаб вариантларга эга.
-
- Демак, вариантга нисбатан версия тушунчаси кенг бўлиб, у вариантларни ҳам ўз ичига олади, вариантларда ифодаланган ғоялар, бадиий-тасвирий воситалар мажмуидан иборат бўлади.
-
- Версия ва вариант кўп жихатдан бир-бирига ўхшаш ва яқин бўлади. Улар ўхшашлигининг энг муҳим томони ҳар иккаласининг ҳам бир сюжет доирасида бўлишидадир. Шунинг учун бўлса керак илмий адабиётда версия ва вариант терминлари кўпинча аралаш ҳолда ишлатилиб, бирининг ўрнида иккинчиси қўлланила беради. Аммо юқорида айтилганидек, версия ва вариант орасида маълум бир фарқлар бор.
-
- Версия кенг бўлиб, ўз ичида вариантларга эга бўлади. Барча вариантларда ифодаланган ғоя, бадиий-тасвирий воситалар мажмуи версияни беради. Аммо вариант эса, версияни ўз ичига олмайди.
- Вариантларда сюжет айрим ҳалқасининг тушиб қолиши ёки ўзгариши, эпик воқелик баёнида озми-кўпми фарқлар бўлишига қарамай, композиция умумий бўлади. Версияда эса ўша сюжет композицион жихатдан бошқачароқ ифодаланиши ҳам мумкин.
-
- Турли уруғ ва қабилалар бир неча халқлар составига кириши билан уларнинг эпоси хам уша халқлар орасига тарқалади. Генетик асоси бир бўлган маълум бир сюжет энди янги ижтимоий муҳитда турлича талқин қилинади ва турлича ривожлана бошлайди. Бунинг натижасида улар орасида принципиал фарқлар вужудга келади ва ҳар бир халқ ўз миллий хусусиятларини, ўз тақдирини унда ифодалайди. Бундай ҳолда версия вужудга келади. Масалан, «Алпомиш» достонининг ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ версиялари каби.
-
- Вариантлар бир анъана доирасида бўлса, версияларда анъаналарнинг келиш йўллари бошқа-бошқа бўлади. Чунки ҳар бир уруғ қайси бир географик шароитга тушиб қолишига қарамасдан ўзининг қадимий анъанасини сақлашга ҳаракат қилади. Бу эса уларнинг бир сюжетдаги эпосида, тил нуқтаи назаридан бир хил шева группасига киришига қарамай, катта айирмага олиб келади. Ўзбек халқи орасида «Алпомиш», «Ширин билан Шакар», «Соҳибқирон» достонларининг икки версияда тарқалганлиги ва хар бир версиянинг ўз вариантларига эгалиги бунга мисол бўла олади.
-
- Демак, версия ва вариант фольклор асарларининг конкрет бир ижродаги ёки ёзув билан қайд қилинган ва қайд қилинмаган текстлари бўлиб, оғзаки ижод намуналарининг ўзига хос специфик ҳаётини белгилайди. Бу ҳаёт бир вариантдан қандайдир «тугалланган», «тўла» текстга қараб ривожланиш бўлмай, балки муттасил ижод ва қайта ижод, айрим намуналарнинг юзага келиши ва йўқолиши, ўрин алмашиши, вариантларнинг туғилиши, ўзгариши, ривожланиш ва орқага кетишлар, традицияларнинг бойиши, янгиланиши ва сўниши жараёнидир. Мана шундай мураккаб фольклор ҳаёти вариантларда зоҳир бўлади. Шунинг учун ҳам муайян ижодий акт бўлган барча вариантларни миришкорлик билан тўплаш ва синчиклаб ўрганиш лозим.
-
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |