Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


Download 241.03 Kb.
bet2/7
Sana01.05.2023
Hajmi241.03 Kb.
#1418619
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЎЗБЕК ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБЛАРИ

  • Ўзбекистоннинг айрим ерларида халқ достончисини бахши сўзидан бошқа яна турлича номларда юритилади. Масалан, Сурхондарё, Қашқадарё юзбоши, Жанубий Тожикистон ўзбеклар орасида соқи, Сурхондарё ва Жанубий Тожикистоннинг айрим жойларида созанда, Фарғона водийсида санновчи, айрим туманларда жиров, жарчи, оқин, охун ва ҳоқазо номлар билан юритилади.
  • Ўзбекларларда халқ достончисини шоир деб аташ ҳам кенг тарқалган. Шоир арабча сўз бўлиб, поэтик асарлар ижодкори бўлган ёзма ва оғзаки адабиёт вакилларига нисбатан қўлланилади. Ўзларининг янги достон вариантларини ҳатто, янги достонларни ҳам ярата оладиган бахшилар шоир деб ҳам аталади. Масалан, Фозил шоир, Пўлкан шоир, Ислом шоир ва бошқалар.

    Фозил Йўлдош ўғли

    Эргаш Жуманбулбул ўғли Пўлкан шоир

    • Ўзбек халқ достончилиги илдизлари жуда қадимий даврларга бориб тақалади. Бироқ достончиликнинг қадимий кўринишлари, уни давом эттириб келган кўпдан-кўп бахшилар ҳақида хоҳ ёзма, хоҳ оғзаки маълумотлар деярли сақланиб қолмаган. Тарихий манбаларда Темур ўз сафарларини бахшиларга достон қилиб куйлашни топширганлиги, Тўхтамишхон саройида Камолзода ва Жаҳон Мирза каби жировлар бўлганлиги хақида маълумотлар бор. Халқ достонлари формасига яқин «Або Муслим» асари XII асрда яратилган**. Оғзаки маълумотлар бизни XVII асргача етаклайди. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг бешинчи отаси Ёдгор бахши XVII асрнинг II ярми ва XVIII аср бошларида яшаган. Эргаш шоирнинг етти ота – бобоси достончи ўтганлигини ҳисобга олсак, янада илгарироқ даврга, айтайлик, XVI асрнинг охирларига ҳам назар ташлаш мумкин. Худди шундай бошқа достончилар ёки достончилик мактабларига доир оғзаки маълумотлар ҳам XVIII асрнинг бошларига етиб боради.
    • XVII ва XVIII асрнинг аввали достончилик тараққиётида жиддий кўтарилиш босқичи бўлди. XIX аср унинг энг гуллаган даври бўлиб, санъатнинг бу тури ижро ва ижод жиҳатидан меҳнаткашлар оммасининг кенг қатламлари орасида Хоразмдан Фарғона водийсига қадар, Жанубий Қозоғистондан Шимолий Афғонистонгача гуруллаб давом этаётган эди. Худди мана шу даврда бахшилар репертуарида юздан ортиқ халқ достонлари бўлган.
    • Эргаш Жуманбул­бул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан, Ислом шоир, Саидмурод Паноҳ ўғли, Абдулла шоир, Умир шоир, Нурмон Абдувой ўғли, Холёр Абдукарим ўғли каби етакчи санъаткорлар ўзларига замондош бошқа бир қатор бахшилар билан биргаликда бу эпик анъанани қабул қилиб олиб, уни янада ривожлантирдилар, баркамол ва гўзаллиги билан бизгача олиб келдилар.
    • Ўзбек халқ достонларини қуйидаги тур­ларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир:
    • 1. Қаҳрамонлик дос­тонлари.
    • 2. Тарихий достонлар.
    • 3. Романик достонлар.
    • 4. Китобий достонлар.
    • Қаҳрамонлик достонлари. Қаҳрамонлик достонлари бахшилар репертуарида муҳим ўрин тутади. Ўзбек халқ достончилиги тараққиётида кўпгина қатламлар бўлса-да, айниқса икки қатлам, давомий икки босқич — қаҳрамонлик ва романик достонлар босқичи алоҳида ажралиб туради. Ўзларининг яратилиш даври ва юзага келган муҳити жиҳати билан ҳам, тематикаси, ғоявий мазмуни, ижтимоий воқеликни тасвирлаш усуллари билан ҳам бу достонлар бир-бирларидан жиддий фарқ қиладилар. Бироқ улар бир неча асрлар давомида бахшилар томонидан баравар куйлаб келинган, яъни бу тип достонлар орасида доимий равишда ижодий алоқа мавжуд бўлган. Шунинг учун ҳам бирининг хусусияти иккинчисида зоҳир бўлиши, соф қаҳрамонлик дос­тонларига хос белгиларнинг кейинги планга сурила бориши, қаҳрамонлик достонларидан романик мотив ва эпизодларнинг ўрин ола бориши табиий.
    • Қаҳрамонлик достонларидан бугунги кунгача бизга фақат «Алпомиш» достони етиб келаган.

    • Download 241.03 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling