Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


Шеробод достончилик мактаби


Download 241.03 Kb.
bet6/7
Sana01.05.2023
Hajmi241.03 Kb.
#1418619
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЎЗБЕК ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБЛАРИ

Шеробод достончилик мактаби

Ўзбекистоннинг жанубида яшовчи кўпгина бахшилар ижоди Шеробод достончилик мактаби билан боглиқдир. Бу мактабга бирлашган бахшилар репертуарига назар ташлар эканмиз, достончиликнинг нисбатан қуйи босқичлари унусурларига, бадиий тафаккурнинг унча ривожланмаган формаларига дуч келамиз. Демак, бу мактаб достончиликнинг ибтидоий формалари унсурларини нисбатан кўпроқ сақлаганлиги билан характерли бўлиб, традицион эпоснинг интенсив ривожланиш жараёни бизнинг кунларимизгача давом этган.

  • Қамай достончилик мактаби

  • Қамай достончилик мактаби Қамаши, Деҳқонобод ва Ғўзор туманинииг унга туташ ерларида етишган бахшиларни бирлаштирган. Қамай достончилик мактаби Шаҳрисабз достончилари билан яқин алоқада бўлган. Қамай ва унинг атрофларида олтмишдан ортиқ бахши ўтган экан. «Олтмиш шоирли Қамай, уларни кўпини унутиб юбордик»,— дейди кексалари.
  • Жанубий Тожикистон достончилик мактаби

  • Жанубий Тожикистонда яшовчи ўзбек-лақай бахшилари ҳам репертуари, бадиий тасвир воситалари жиҳатидан ўзларига хос хусусиятларга эга. 1963, 1974, 1977 йилларда Жанубий Тожикистон районларига уюштирилган фольклор эмспедициялари, шунингдек, тожик олимаси М.Миркамолованинг текширишларишуни кўрсатдикп, ўзбек-лақайлар ўзларига хос достончилик санъатига эга. Ҳозирги Жорубқўл қишлоғи ўзининг чечан достончилари билан машҳур бўлган. Бу ерда XIX асрда Қундуз соқи деган улкан достончи ўтган. У айниқса, «Гўрўғли» достонларини куйлашда донг таратган. Қариялар: «Қундўз coқи «Гўрўғли» достонларини 120 шоха қилиб айтар эди. Шунда ҳам унинг охирги шохасида Юнус пари: «Бедостон ўтган, тўрам»,— деб йиғлаган экан»,— дея нақл қиладилар.
  • Хоразм достончилик мактаби

    Достончилик мактабларн хусусиятларинн бир-биридан ажратувчи асосий белгилардан бири профессионализм даражасидадир. Шу нуқтаи назардан қараганда, Хоразмдаги ўзбек достончилик санъати бошқа мактабларга мансуб бахшилар услубидан принципиал равишда фарқ қилади. Бу ерда бадиий текстда импрови­зация асосий роль ўйнамайди, яъни текст том маънода вариант бермайди, бахшидан бахшига ўзгармайди, балки унда музика етакчилик қилади, бошқача айтганда, бахшининг махорати, бадиҳагўйлик қобилияти куй ва чиройли ижрода намоён бўлади.

  • Хоразмда XIX асрнинг машҳур куйчиси, халқ достонларини туркман ва ўзбек тилларида моҳирлик билан куйловчи, туркманларнинг новдир уруғига мансуб бўлган Суяв бахшини бахшилар устози сифатида улуғлайдилар. Ажойиб ўзбек достончиси Отажон бахши (1962—1921) мана шу устоз санъаткор қўлида тарбияланди. Манғитлик Аҳмад Матназар ўғли (1895—1938) Ота­жон бахшининг энг қобилияти, талантли, келажакда устоз даражасига кўтарилган шогирдларидан эди.
  • Хоразмдаги иккинчи донгдор куйчи, Ўзбекистан халқ бахшиси (1938) Бола бахши (Абдуназар Абдуллаев)дир
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling