Хоразм достончилиги репертуар состави жиҳатидан ҳам ўзига хос ва оригинал. Бу ерда қаҳрамонлик достони «Алпомиш» учрамайди, аксинча, Хоразм бахшилари репертуаридаги ишқий-романик ва ижтимоий-маиший достонларнинг деярли ҳаммаси республикамизнинг бошқа жойларида мавжуд эмас. «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Ошиқ Маҳмуд», «Ошиқ Ойдин», «Ошиқ Алванд», «Саёдхон ва Ҳамро», «Ҳурлиқо ва Ҳамро», «Тоҳир ва Зухра», «Лайли ва Мажнун», «Санобар», «Қумри», «Дурапшо», «Юсуф билан Аҳмад», «Тулумбий» каби достонлар Хоразмда кенг тарқалиб, бахшилар ва халфалар репертуаридан мустаҳкам ўрин олган. -
- Хоразмда тарқалган «Гўрўғли» туркуми достонлари ҳам айрича хусусиятга эга. Шу пайтгача фанда бу достонларни таркиби ва сюжети жихатидан Ўзбекистоннинг бошқа ерларидаги «Гўрўғли» туркуми достонлари билан ўхшаш, деган фикрлар юради. Аслида эса, айрим мотивлар, образларни хисобга олмаганда, туркумланиш хусусиятлари, сюжет состави ва достонларнинг сони жиҳатидан ҳам, образлар талқини томонидан ҳам улар бошқа-бошқа ҳодисадир.
-
- Хоразм «Гўрўғли» достонлари туркман, озарбайжон ва турк достонларига яқин туради. Бу достонлар Озарбайжонда 19 қўл, Туркманистонда 15 шоха, Хоразмда эса 14—15 тадир. Ўзбекистоннинг бошқа ерларида эса, 40 дан ортиқ. Таркиби ва сюжети жиҳатидан Ўзбекистоннинг бошқа ерларидаги «Гўрўғли» туркумига ўхшамаган Хоразм достонларига «Гўрўғлининг туғилиши», «Бозиргон», «Араб Райҳон», «Араб тангган», «Қирқ минглар», «Кампир», «Хирмон дали», «Гулруҳпари», «Аваз келтирган», «Аваз уйлантирган», «Аваз аразлаган», «Авазнинг озод этилиши», «Эрўғли» ва бошқалар киради.
-
- Хулас, эпоснинг жонли оғзаки анъаналари гуруллаб ривожланган даврларда, айтайлик, XVIII—XIX асрларда достончилик мактабларн бундан ҳам кўп бўлиб, уларга хос хусусиятлар янада ёрқинроқ намоён бўлган. Бироқ бахшилик мактаблари қанчалик ўзига хослик касб этмасин, уларда умумдостончилик анъаналари асосий ва етакчилик қилади. Барча ўзига хосликлар, индивидуал услуб белгилари, локаль хусусиятлар умумдостончилик анъаналари доирасида ҳаётий ва яшашга қобилдир.
-
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |