Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тошкент вилоят кенгаши


Download 21.6 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi21.6 Kb.
#1638511
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ


ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ
_______________________________________________________
№ __________ Урта чирчик т. ______________ 2017 йил
Ангрен шаҳар ҳокими
Ёшлар масалалари бўйича шаҳар
Идоралараро Кенгаш раиси
Ҳ.М.Абдулазизовга
Ҳурматли Ҳакимжон Мамасадикович,
Хабарингиз бор, собиқ Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Қўмитаси 2005 йил 29 декабрдаги 01-04/545-сонли қарорига асосан Ҳаракатнинг Тошкент вилояти Кенгаши қошида "Красногорск" ёшлар ижтимоий хизматлари маркази ташкил этилиб, Ангрен шахар хокимининг 2006 йил 29 августдаги 295-сонли қарори билан Ангрен шаҳар Красногрск кўрғонида жойлашган "Экологик соғломлаштириш ва объектларини қуриш дирекцияси" тасарруфидаги 4-сонли собик болалар боғчаси тасаррруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўтказиб берилган. Шаҳарчадаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш максадида марказ қошида "Модельер-Дизайнер", "Инглиз тили" "Компьютер саводхонлиги”, "Рассомчилик" хамда спортнинг "Таэквон-До'' тури бўйича тўгараклар биносида фаолият юритаётган эди. Ўтган давр мобайнида марказ фаолиятини янада такомиллаштириш хамда мавжуд тўгаракларни зарурий инвентарлар билан таъминлаш мақсадида Иттифокнинг вилоят Кенгаши томонидан спорт анжомлари, тикувчилик жихозлари, тикув машиналари, компьютерлар, шунингдек, иш фаолиятини юритиш барча техник воситалар ва мебель жиҳозлари марказга олиб келинди. "Красногроск" ёшлар ижтимоий ҳизматлар маркази биноси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши тасарруфида бўлмаганлиги сабабли имкон даражасида маблағ ажратилиб, бугунги кунга қадар жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Аммо, бинода иситиш тизимининг йўқлиги, бинонинг том қисми, ташқи дераза ойналари яроқсиз холга келиб қолиши қиш мавсумида фаолиятни олиб боришда бир қатор муаммоларни келтириб чикарди. Жумладан; 2016 йилнинг қиш мавсумида бинонинг олди қисмидаги ичимлик суви қувури ёрилиб кетиши натижасида бинонинг пойдевори ва ертўла қисми зарарланган. Ушбу ичимлик суви қувурини таъмирлаш мақсадида шаҳарча "Ичимлик сувидан фойдаланиш" ташкилоти ходимлар томонидан очилган чуқур бугунги кунга қадар епилмаган, тамирлаш ишлари охирига етказилмаган. Бинонинг том, фасад кисмини таъмирлаш, синган дераза ойналарини алмаштириш ва иситиш тизимини йўлга қўйишга ҳомийлар жалб қилиш масаласида амалий ёрдам сўраб шахарча раҳбариятига бир неча бор мурожаат қилинишига қарамасдан, шахарча мутасаддилари томонидан хеч қандай амалий ҳаракатлар сезилмади. Ҳозирда ушбу бино мутлақо фойдаланишга яроқсиз холатга келиб қолган.

Download 21.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling