Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Асака туман 17 умумтаълим мактабидаги


Download 32.24 Kb.
Sana08.04.2023
Hajmi32.24 Kb.
#1341299
Bog'liq
2 5447381436120170998


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Асака туман
17 умумтаълим мактабидаги
бошланғич ташкилот кенгаш йиғилиши

Б А Ё Н Н О М А С И


Асака т. 01.02.2018
Йиғилиш раиси: бошланғич ташкилот етакчиси Н.Убайдуллаева
Қатнашдилар: 19 нафар кенаш аъзолари

К У Н Т А Р Т И Б И Д А:



  1. Январь ойида қилинган ишлар ҳисоботини тинглаш.

  2. Февраль ойи иш режасини кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш.

  3. Тузилган иш режа бўйича маъсул йўналиш сардорларини аниқлаш.

Йиғилишни ёшлар етакчиси Н.Убайдуллаева олиб борди. У биринчи масала юзасидан сўз олиб, бир ой давомида бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган лойиҳа ва тадбирлар ҳақида ўз фикрини билдирди. Шундан сўнг барча йўналиш сардорларининг январь ойида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.


Иккинчи масала юзасидан ёшлар етакчиси февраль ойи учун ўз иш режасини тақдим этди ва кенгаш аъзоларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Иш режа бир овоздан маъқулланди.
Бажариладиган ишлар мазмунига кўра маъсул йўналиш сардорлари аниқланди.

Йиғилиш


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

  1. Январь ойи иш режаси тўлиқ бажарилган, йўналиш сардорларининг иши қониқарли деб ҳисоблансин.

  2. Февраль ойи иш режасида бажариладиган ишлар мазмунига кўра маъсул йўналиш сардорларига юклатилсин.

Юқоридаги ишлар бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман.


Ёшлар етакчиси: Н.Убайдуллаева


Асака туман Халқ таълими бўлимига қарашли


17 умумтаълим мактабида
Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги
муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида
М АЪ Л У М О Т
09.02.2018 Холмададхох
Мактабда Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан А.Навоий ҳаёти, ижоди ва бизга қолдирган асарлари, бой маданий меросини ўрганишга қаратилган кўплаб танлов ва тадбирлар ўтказилди.
Жумалан, ҳар бир синфда А.Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб, “Сщз мулкининг султони” мавзусида бошланғич синфларда диктант, юқори синфларда иншолар танлови ўтказилди. Ижодий ишларни она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари баҳолаб бордилар. Танлов натижаларига кўра, бошланғич синфлар ўртасида 4 “Б” синф ўқувчиси Олимжонова Дилфуза биринчи, 4 “А” синф ўқувчиси Асқаров Ойбек иккинчи, 3 “А” синф ўқувчиси Ибрагимова Мубина учинчи ўринни, юқори синфлар ўртасида 8 “Б” синф ўқувчиси Асқаров Содиқжон биринчи, 10 синф ўқувчиси Қурбонова Гулнигор иккинчи, 8 “А” синф ўқувчиси Деҳқонова Таманно учинчи ўринларни эгалладилар.
9 февраль куни ҳудди шу мавзуда тадбир ташкил этилиб, унда мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар. Тадбирни ёшлар етакчиси Н.Убайдуллаева олиб борди. Тадбирни мактаб директори Д.Сайдуллаев очиб берди. У буюк бобомизнинг тарих олдидаги улкан хизматлари ҳақида сўз юритиб, барчани бу улуғ зотга муносиб издош бўлишга чорлади.
Шундан сўнг ўқувчиларни тадбирга тайёрлаган чиқишлари, ёд олган ғазал ва рубоийларини ҳавола этдилар. Навоий бобомиз асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари йиғилганларга жуда манзур бўлди.
Тадбир якунида энг фаол синфлар ва иншолар танлови ғолиблари мактаб маъмурияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан тақдирландилар.

Ёшлар етакчиси: Н.Убайдуллаева


Асака туман Халқ таълими бўлимига қарашли
17 умумтаълим мактабида
З.М.Бобур таваллудининг 535 йиллиги
муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида
М АЪ Л У М О Т
14.02.2018 Холмададхох
Мактабда буюк бобомиз З.М.Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан А.Навоий ҳаёти, ижоди ва бизга қолдирган асарлари, бой маданий меросини ўрганишга қаратилган кўплаб танлов ва тадбирлар ўтказилди.
Жумалан, юқори синфлар ўртасида расмлар танлови бўлиб ўтди. Танлов якунига кўра 8 “Б” синф ўқувчиси Асқаров Содиқжон биринчи ўринни эгаллади.
13 февраль куни 7-8-9-10 синфлар ўртасида бобокалонларимиз А.Навоий ва З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда 10 синфнинг “Ватанпарвар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
14 февраль куни “З.М.Бобур шоҳ ва шоир” мавзусида тадбир ташкил этилиб, унда мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар. Тадбирни ёшлар етакчиси Н.Убайдуллаева олиб борди. У тадбир аввалида буюк бобомизнинг тарих олдидаги улкан хизматлари ҳақида сўз юритиб, барчани бу улуғ аждодимизга муносиб авлод бўлишга чорлади.
Шундан сўнг ўқувчилари тадбирга тайёрлаган чиқишлари, ёд олган ғазал ва рубоийларини ҳавола этдилар. З.М.Бобурнинг ҳаётига бағишлаб тайёрланган саҳна кўринишлари йиғилганларга жуда манзур бўлди.
Тадбир якунида энг фаол синфлар, расмлар танлови ва “Заковат” ўйини ғолиблари мактаб маъмурияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан тақдирландилар.

Ёшлар етакчиси: Н.Убайдуллаева


Асака туман Халқ таълими бўлимига қарашли


17 умумтаълим мактабида
февраль ойида ўтказилган профилактика тадбирлари ҳақида
М АЪ Л У М О Т
27.02.2018 Холмададхох
Мактабда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” шиори остида профилактика тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда.
Жумладан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни профилактика куни деб эълон қилиниб, бу кунда ўқувчилар билан турли мавзуларда суҳбат ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
8 февраль куни мактаб директори, маҳалла раиси ҳамда ёшлар етакчи иштирокида мактабда давомат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида дарс қолдирган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг уйларига борилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
15 февраль куни маҳалла участка нозири иштирокида тиғ тадбири ва давра суҳбати олиб борилди. Ушбу суҳбат мобайнида ўқувчиларга интернетнинг зарарли томонлари, китоб ўқишнинг маънавиятга ва инсон руҳиятига ижобий таъсири, бўш вақтдан уннумли фойдаланиш каби мавзуларда тушунчалар берилди.
22,27 февраль кунлари маҳалла имом хатиби К.Мансуров мактабга келиб ўқувчилар билан вақтни қадрлаш, ёт ғоялардан сақланиш, илм олишнинг афзалликлари каби мавзуларда ўқувчилар билан суҳбат олиб борди.
Шу жумладан, ҳар куни ўқувчилар давомати қаттиқ назоратга олиниб, уларнинг бесабаб дарс қолдирмасликлари таъминланмоқда. Доимий равишда тиғ тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри тақсимлаш мақсадида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, мактабнинг барча ўқувчилари ўз қизиқишларига кўра тўгарак ва клубларга жалб қилинган.
Ёшлар етакчиси: Н.Убайдуллаева
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Асака туман
17 умумтаълим мактабидаги
бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган
“Энг намунали синф сардорлар кенгаши” танлови ҳақида

М АЪ Л У М О Т


17.02.2018 Холмададхох


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташаббусларини қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови республикамизнинг барча ҳудудларида кенг ўтказилмоқда.


Жумладан, Асака туман 17 умумтаълим мактабида ҳам ушбу танловнинг мактаб босқичи ўтказилди. “Энг намунали синф сардорлар кенгаши” танловида 1-7 синф “Камалак” сардорлар кенгаши ва 8-10 синфларнинг Иттифоқ сардорлар кенгаши ўзларининг синфлари номидан қатнашдилар.
Танлов 3 та шарт бўйича амалга оширилди. 1 шартда сардорлар ўзларини таништириб, йўналишлари бўйича бажарадиган ишлари, вазифалари ҳақида сўзлаб бердилар. Шарт 10 баллик тизимда баҳоланди.
2 шартда сардорлар ўзларининг янги лойиҳалари билан иштирок этдилар. Синф сардорлари ўз лойиҳаларини бадиий чиқишлар, кўргазмали қуроллар билан ҳимоя қилдилар. Ушбу шарт 30 баллик тизимда баҳоланди. Унда лойиҳаларнинг мукаммаллиги, ёшлар ўртасидаги долзарб муаммолар ечимини топишга қаратилганлигига алоҳида эътибор берилди.
3 шарт: савол жавоб шарти. Бу шартда ҳар бир жамоага 10 тадан савол берилди. Ҳар бир тўғри жавоб 1 баллдан баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра, “Камалак” йўналишида 6 “А” синф сардорлари энг намунали сардорлар кенгаши деб топилган бўлса, 10 синф сардорлари Иттифоқ йўналиши бўйича барча синфлардан устун эканликларини исботлаб бердилар.
Ғолиблар ёшлар иттифоқининг мактабдаги бошланғич ташкилоти томонидан диплом билан тақдирланиб, минтақа босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ёшлар етакчиси: Н.Убайдуллаева
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Асака туман
кенгаши томонидан ўтказилган
“Энг намунали синф сардорлар кенгаши” танловининг
минтақавий босқичи ҳақида

М АЪ Л У М О Т


24.02.2018 Холмададхох


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташаббусларини қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови республикамизнинг барча ҳудудларида кенг ўтказилмоқда.
Жумладан, Асака туман 11-20 умумтаълим мактаблари ўртасида ҳам ушбу танловнинг минтақавий босқичи ўтказилди. “Энг намунали синф сардорлар кенгаши” танловида 1-7 синф “Камалак” сардорлар кенгаши ва 8-10 синфларнинг Иттифоқ сардорлар кенгаши ўзларининг синфлари номидан қатнашдилар.
Танлов 3 та шарт бўйича амалга оширилди. 1 шартда сардорлар ўзларини таништириб, йўналишлари бўйича амалга ошираётган ишлари, вазифаларини бадиий чиқишлар орқали намойиш этиб бердилар. Шарт 10 баллик тизимда баҳоланди.
2 шартда сардорлар ўзларининг йўналишларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилида амалга оширишни режалаштираётган лойиҳалари билан иштирок этдилар. Синф сардорлари ўз лойиҳаларини бадиий чиқишлар, кўргазмали қуроллар билан ҳимоя қилдилар. Ушбу шарт 30 баллик тизимда баҳоланди. Унда лойиҳаларнинг мукаммаллиги, ёшлар ўртасидаги долзарб муаммолар ечимини топишга қаратилганлигига алоҳида эътибор берилди.
3 шарт: савол жавоб шарти. Бу шартда ҳар бир жамоага 10 тадан савол берилди. Ҳар бир тўғри жавоб 1 баллдан баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра, “Камалак” йўналишида 18 умутаълим мактабининг 7 “Е” синф сардорлари энг намунали сардорлар кенгаши деб топилган бўлса, 17 умумтаълим мактабининг 10 синф сардорлари Иттифоқ йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.
Ғолиблар ёшлар иттифоқи Асака туман кенашининг минтақавий комиссияси томонидан диплом билан тақдирланиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Ёшлар иттифоқи Асака туман кенгаши


11-20 мактаблар куратори: Н.Убайдуллаева
Download 32.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling