Парваришлаш: Кашнич доналари 4-6°С да ердан униб чиқа
бошлайди. 10-12°С да 20-22 кунда, 15-17°С да 10-12 кунда тўлиқ
униб чиқади.
Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин
ерларини бироз
яганалашдан иборат.
Ўғитлаш: 10 сотих ер майдонидан 150 килограмм кашнич
уруғини етиштирилганида тупроқдан 60 — 70 кг. азот, 16-17 кг.
фосфор ва 40 — 60 кг. калийни олиб чиқиб кетади.
Шунинг учун
ҳосилдорлик ва ер шароитига қараб кашнични ўғитлаш меъёри: N60-
90; P60-90; K60-90. нисбатни ташкил этади.
Айрим тажрибакорлар ўз тупроқ шароитидан келиб чиқиб, бир
гектар ер майдонига 400-500 килограмм фосфорли, 150-200
килограмм калийли ва 100-150
килограмм аммоний сулфат
ўғитларини солишни тавсия этишади. Кўкат учун етиштирилганда 1
сотих майдонга 1 кг. азотли, 1 кг. фосфорли, 0,5 кг. калийли ўғит
солиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: